3-мавзу. Aграр бозорни бошқариш ва тартибга солиш режa


Download 453.72 Kb.
Sana09.06.2023
Hajmi453.72 Kb.
#1475277
Bog'liq
3-mavzu


3-мавзу. Aграр бозорни бошқариш ва тартибга солиш
РЕЖA
1. Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш.
2. Aграр бозорни бошқариш ва тартибга солиш механизмлари.
3. Мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда барқарор аграр бозорни шакллантириш.
Давлатнинг иқтисодиётни, шу жумладан аграр бозорни бошқаришни тартибга солишни таъминлаш заруриятини бегиловчи омиллар сифатида қуйидагилар юзага чиқади:
  • Иқтисодиёт тармоқлари ўртасида ишлаб чиқаришга сарфланадиган капитал сарфлари қайтими ўртасидаги фарқланиш;
  • Қишлоқ хўжалиги тармоғининг бошқа тармоқлардан фарқлантирувчи хусусиятларининг мавжудлиги.
  • Давлат бозор субъектлари фаолиятига маъмурий дастаклар орқали емас, иқтисодий воситалар ёрдамида таъсир етиб жамият миқёсида қуйидаги иккита муоммони ҳал қилинишига эришади.
  • Иқтисодий омиллар (ресурслар)ни тармоқлар ўртасида мақбул тақсимланишига эришиш;
  • Яратилган ялпи ички маҳсулотни тармоқлар ва жамият аъзолари ўртасида зарур нисбатларда тақсимлаш ва ижтимоий адолат тамойилини ўрнатиш.

Давлатнинг иқтисодий функцияларининг бош масаласи - ялпи ички маҳсулотнинг ва иқтисодиёт тармоқлари ўртасидаги иқтисодий ресурсларнинг мақбул тақсимотига эришиш.
Ресурсларни бошқариш кенгроқ тушунча бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
  • режалаштириш (ишларни режалаштириш, режалаштирилган жараёнларга мувофиқ харидларни амалга ошириш);
  • тартибга солиш (ўз вақтида етказиб беришни йўлга қўйиш, хомашё ва бошқа маблағларни объектлар ўртасида тақсимлаш, зарур захираларни яратиш);назорат (зарур таркибий қисмларнинг мавжудлигини ва уларнинг харажатларини баҳолаш, сифат ва инвентаризацияни назорат қилиш, режалаштирилган кўрсаткичларнинг таннарх ва муддатлар бўйича бажарилишини назорат қилиш).

2. Aграр бозорни бошқариш ва тартибга солиш механизмлари.
Давлат аграр бозорда иқтисодий муносабатлар иштирокчиси ҳисобланади ва айни вақтда бозор тизими фаолият қилишига таъсир кўрсатади. Бозор иқтисодиётида давлатнинг роли унинг вазифаларида ифодаланади. Булар қуйидагилар:
• бозор иқтисодиёти меъёрида фаолият қилиш учун ҳуқуқий асосни вужудга келтириш ва такомиллаштириш;
• рақобатни ҳимоя қилиш;
• даромад ва бойликни оқилона қайта тақсимлаш;
• иқтисодиётни таркибий янгилашни ва мувозанатли иқтисодий ўсишни рағбатлантириш;
бандликни таъминлаш;
• ташқи самарани тартибга солиш.
Ташқи самара ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Бозор иқтисодиёти нафақат ижобий, балки салбий нафлиликка эга бўлган неъматларни ҳам ишлаб чиқаради.
Улардан фойдаланиш ёки истеъмол қилиш атроф муҳит ифлосланишига олиб келади ёки кишилар соғлигига зарар етказади. Ижтимоий тавсифдаги неъматлар ҳам борки, улар фақат давлат томонидан ишлаб чиқарилиб, бутун жамият аъзолари ёки алоҳида кишилар гуруҳи баҳраманд бўлиши тақозо қилинади.
Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви икки йўналишда кечади.
Биринчидан, иқтисодиётнинг давлат секторини ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар миллий иқтисодиётнинг таркибий қисми сифатида товар ва хизматлар яратиб бозор муносабатларида иштирок этади.
Иккинчидан, давлат умумий манфаатларни ифодаловчи куч сифатида миллий иқтисодиётни тартиблашда иштирок этади.
Давлатнинг турли муассасалари истеъмолчи сифатида бозордан ресурслар ва истеъмол товарларни сотиб олганда харидор сифатида бозор алоқаларида иштирок этади.
Давлат корхоналари бозорга ўз товар ва хизматларини таклиф этади ва бозордаги ресурсларга талаб билдиради.
Хар икки ҳолатда давлат бозор иқтисодиётнинг субъекти вазифасини ўтайди. Бироқ, давлат бозорга нисбатан ташқи куч сифатида ҳам майдонга чиқиб бутун иқтисодиётни тартиблашда иштирок этади ва бунда бутун жамият номидан иш кўради. Давлат корхоналари ва уй хўжаликлари ўртасидаги иқтисодий алоқаларини ҳамда товарлар ва ресурслар бозорини тартибга солади.
Давлатнинг оилаларга берадиган турли трансферлари уларнинг харид қобилиятини оширади, бу эса ўз навбатида талабни, шу орқали бозорни кенгайтиради. Давлат сектори корхоналарида яратилган товар ва хизматлар таклифини оширади. Давлат сектори бутун жамият учун зарур бўлган хусусий корхоналар ишлаб чиқармайдиган товар ва хизматларни яратади.
Aксарият ҳолларда давлат сектори ишлаб чиқариш инфратузилмаси, ёқилга-енергетика, транспорт, йўл хужалиги, сув хўжалиги, алоқа каби сохаларни қамраб олади. Уларнинг хизматлари миллий иқтисодиётнинг ривожи учун зарур бўлганлиги сабабли, шу соҳалар харажатини қоплашни давлат ўз зиммасига олиб, иқтисодий ўсишга туртки беради.
3.Мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда барқарор аграр бозорнинг роли
Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви бозор механизмининг амал қилишига халақит қилмаслигига, аксинча бунга шароит яратиб, зарур бўлганда бу механизмни тўлдириб туриши ҳам талаб қилинади. Ҳозирги замон бозор иқтисодиётини тартиблашда бозор ва давлат механизми биргаликда амал қилади. Бироқ, уларнинг нисбати иқтисодиётдаги вазиятдан келиб чиқиб турлича бўлиши мумкин. Масалан, Италия, Япония, Aвстрия, Франция, Швецияда давлатнинг роли кучли бўлса, AҚШ ва Германияда бозор механизми устуворликка эга.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
Download 453.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling