3-мавзу: Антик даврдан VII асргача ва Шарқ уйғониш даврида тарбия, илм-фан ва педагогик фикрлар тараққиёти


Халқ оғзаки ижодида ва қадимги ёзма манбаларда тарбияга оид масалалар


Download 147 Kb.
bet2/6
Sana07.04.2023
Hajmi147 Kb.
#1336816
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-маъруза

2.Халқ оғзаки ижодида ва қадимги ёзма манбаларда тарбияга оид масалалар.
Маълумки, кишилар ва кишилик жамияти вужудга келиши жараёнида инсон ҳам биологик жиҳатдан, ҳам инсон сифатида такомиллашиб борган. Дастлабки диний эътиқодлар, оддий ихтироларнинг такомиллашиб бориши, инсон онгининг шаклланиб боришига туртки бўлди. Бу жараён минг-минг йиллар давом этиб, инсон онги шаклланишининг асоси бўлган хулқ-одоб қоидалари таркиб топади.
Энг қадимги кишиларнинг дастлабки оддий истаклари, орзу-умидлари, хислатлари қадимги эпосларда, улардаги афсонавий образлар қиёфасида ўз ифодасини топган. Рухга сиғиниш - онимизм, аждодлар рухига сиғиниш тотемизм, сеҳргарлик каби диний эътиқодлар ва маросимлар акс эттан афсоналар, ривоятларда энг қадимги авлодларимизнинг тафаккур дунёси акс этган. Аммо бу ривоятлар, афсоналар массагетлар, саклар, хоразмийлар, суғдлар, парфияликлар яшаган даврларга бориб тақалади.
Шуни таъкидлаш лозимки, энг қадимги тарбия хақидаги ёдгорликлар бизгача бевосита етиб келмаган. Туркий ва форсийзабон халқларнинг ҳаёт кечириш санъати, донолик мажмуаси сифатида юзага келиб, борлиққа амалий муносабатда бўлиш намунасидир. Маънавий маданият ёдгорликлари: Марказий Осиё халқларининг энг қадимги маросимлари, урф-одатлари, ижтимоий-фалсафий, маданий, адабий-тарихий воқеаларини ифода этувчи комусий ёдгорлик намунаси бўлмиш «Авесто»; афсонавий қахрамонлар тасвирланган достонлар яъни, «Алпомиш», «Манас», «Широқ», «Тўмарис», «Гўрўғли», «Муродхон», «Равшан», шунингдек қадимги юнон тарихчиси Геродотнинг «Тарих», Страбоннинг «География» асарлари, Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғатит турк», Урхун-Енисей битиклари ва бошқа шу каби адабий-тарихий манбаларда сақланган ва шулар орқали бизгача етиб келган. Бу ёдгорликлар инсоннинг шаклланишида моддий ва маънавий маданият қай даражада катта роль ўйнаганлигидан далолат беради. Хусусан, тарбия инсоннинг ақлий ва ахлоқий жиҳатдан таркиб топа боришига таъсир этган бўлса, инсоннинг шакллана бориши ҳам, ўз навбатида, инсоният жамиятининг таркиб топа боришига ёрдам берган. Хуллас, инсоннинг ўз-ўзини англаши ва жамият тараққиёти бир-бири билан узвий алоқада бўлган. Бу тарихий жараённи билиш, инсон тафаккурининг қадимги даврлардан бошлаб босқичма-босқич ривожланиши ва шу билан бирга инсоннинг ҳам тобора шакллана борганлиги ҳақида тўла тасаввур ҳосил қилишга имкон беради.
Биз юқорида келтирган тарихий, фалсафий, педагогик адабиётларда тадқиқотчилар, умуман, энг қадимги маданий бойликларимизни ўрганишда уч асосий манбага таянганлигини кўрамиз:
1. Халқ оғзаки ижоди материаллари.
2. Буюк адиблар, алломаларнинг ижодий мероси.
3. Археологик қазилмалар натижасида топилган ашёлар.
Маълумки, ўтмишда кишилар меҳнат фаолияти жараёнида ўз эҳтиёжларини қондирган ва бу жараён ёш авлодга меҳнат кўникма ва малакаларини ҳосил қилишга ёрдам берган.
Тарихчилар ва тарихчи-педагогларнинг кўрсатишича, кишиларнинг меҳнат фаолияти ёш жиҳатидан уч гуруҳга бўлинган:
1) болалар ва ўсмирлар;
2) ҳаёт ва меҳнатда тўла иштирок этувчилар;
3) кексалар.
Ибтидоий жамият даврида бола ўзи уддалай оладиган фаолиятга бевосита қўшилиб, у ҳаёт кечириш ва меҳнат қилишга ўрганган. Ўғил болалар эркаклар билан бажариладиган ов қилиш, қурол ясаш каби ишларни бажарса, қизлар аёллар меҳнати билан танишар эди. Бола маълум тайёргарликдан сўнг синовлардан ўтиб, кейин амалий фаолиятда иштирок эта бошлайди. Уруғчилик жамоаси босқичида болалар меҳнати, касб-ҳунарга интилиш фаоллашиб борди. Тажрибали кишилар болаларни тарбиялаш билан бирга уларни ёзишга ҳам ўргата бошлайдилар. Аста-секин тарбия тизимига ҳарбий ватанпарварлик тарбиясининг бошланғич турлари кириб кела бошлайди. Жамият тараққиёти билан бирга болаларга далаларни ўлчаш, сув тошқинларининг олдини олиш, одамларни даволаш усулларига оид билимлар бериш ишлари авж олди. Натижада мактабларга ва ёзувга эҳтиёж сезила бошлайди. Дастлаб сураткашлик ривожланиб, пиктографик хат пайдо бўлган бўлса, кейинчалик қўшни мамлакатлардан кириб келган харф билан ёзиш усули пайдо бўлади ва тез тарқала бошлайди.


  1. Download 147 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling