3-мавзу: Антик даврдан VII асргача ва Шарқ уйғониш даврида тарбия, илм-фан ва педагогик фикрлар тараққиёти


Download 147 Kb.
bet1/6
Sana07.04.2023
Hajmi147 Kb.
#1336816
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-маъруза


3-мавзу: Антик даврдан VII асргача ва Шарқ уйғониш даврида тарбия, илм-фан ва педагогик фикрлар тараққиёти

Режа:


  1. Педагогика тарихи фанининг предмети, вазифаси ва методологик асослари.

  2. Халқ оғзаки ижодида ва қадимги ёзма манбаларда тарбияга оид масалалар.

  3. Энг қадимги ёзма ёдгорликларда таълим-тарбия масалалари.

  4. Қадимги Юнонистон ва Рим давлатларида таълим-тарбия.

  5. Шарқ уйғониш даврида илм-фан, педагогик фикрлар тараққиёти.



Таянч иборат!
Педагогика тарихи, шарқ уйғониш даврида илм-фан, педагогик фикрлар тараққиёти, энг қадимги ёзма ёдгорликлар, Авесто Ўрхун, Энасой, халқ оғзаки ижоди, Спарта, Юнонистон, Ислом таълимоти.


1. Педагогика тарихи фанининг предмети, вазифаси ва методологик асоси.
Мустақиллик туфайли кўҳна Туркистон диёрида истиқомат килиб келган барча халқлар миллий кадриятларининг кайта тикланиши ва ривожланишига муяссар бўлди.
Бизга маьлумки собиқ шўро тузуми даврида ўзбек халқининг маданияти, маорифи, ижтимоий маьнавий, маърифий соҳадаги ютуқлари камситилиб, асосан маориф ва маданият ғарбда ривожланиб, кейинчалик шарққа таьсир этган деган фикрлар сингдириб келинган эди.
Мустақиллигимиз шарофати шундаки, тарихни бузиб кўрсатишга чек қўйилди. Турон заминида яшаган халқларнинг маърифий-маданий қарашлари энг қадимги даврдан юксак эканлиги олимларимиз томонидан исботлаб берилди.
Маълумки, узоқ ва бой тарихга эга бўлган Марказий Осиё халклари ўзининг таълим-тарбияга оид улкан меросини яратиб, такомиллаштириб, инсониятнинг юзлаб авлодларини инсонпарварлик, илмпарварлик, меҳр-оқибат, меҳнатсеварлик, дўстлик, саховат каби умуминсоний фазилатлари рухида тарбиялаб келган, халқимиз яратган маърифий фикр сарчашмалари қадим-қадимларга бориб тақалади.
Ўзбек халқи тарихан таълим-тарбия сохасида ўзига хос дорилфунун яратган. Ҳатто, хозирги ўзбек халқи яшаб турган заминда зардуштийлик дини кенг ёйилган даврда ҳам педагогик мафкура хукм сурган. Бу зардуштийлик динининг муқаддас китоби «Авесто» нинг бизгача етиб келган айрим саҳифаларида ўз ифодасини топган.
Бироқ исломгача давр тарбияшунослиги, фан ва маданияти тарихини ёритиш имкони чегараланган. Чунки, дастлаб Искандар бошчилигидаги юнон - македон қўшинлари, сўнгра Қутайба ибн Муслим раҳбарлигидаги араб истилочилари олиб борган талончиликлар, вайронагарчиликлар туфайли ўша даврга тегишли деярли барча асарлар, манбалар йўқотиб юборилган. Лекин ислом ва исломдан кейинги мавжуд педагогик қарашларни, миллий таълим-тарбияга оид анъаналарни, қадриятларни, халқ педагогикасини илмий ўрганиш, пухта таҳлил қилиш ва ҳаётга тадбиқ этиш бугунги куннинг муҳим ва долзарб муаммосидир.
Истиқлолга эришганимизга қадар биз тарбия ишларимизга Европа педагогикасини асос қилиб олдик ва ўргандик. Эндиги вазифа Шарқ педагогикаси билан Ғарб педагогикасининг энг илғор анъаналарини ўрганишга эътиборни қаратишдан иборатдир. Чунки илму-фан аввал Шарқда тараққий этган.
Юқоридаги фикрларнинг ўзи маданият, маърифат Шарқдан Европага тарқалган дейишга асос бўла олади. Чунки, саводхонлик мактабларининг, қадимий ёзувларнинг вужудга келиши энг қадимги манбаларда «Авесто», Сўғд, Бақтрия, Урхун-Енисей, Хоразм ва бошқа ёзувлар Турон заминида юзага келганлиги, шу муқаддас заминда яшаётган халқларнинг энг қадимги аждодлари саводхон кишилар эканлигидан далолат беради. Хақиқатдан ҳам шундай, ўзбек халқининг маданий мероси улкан бир денгиз. Ўтмишимизда унутилган шундай улкан сарчашмалар борки, уларни пухта, атрофлича ўрганмоқ биринчи галдаги вазифамиздир.
Бу эса қадимий бой маьрифий меросимизнинг қимматли манбаларини бебаҳо хазинамизни юзага олиб чиқиш, уни ҳозирги илмий педагогик тафаккури истеъмолига киритишни тақозо этади. VII - XII асрлар давомида Марказий Осиёда маданият, илм - фан беқиёс ривожлана борди. Айниқса, аниқ фанларга қизиқиш орта бошлади. Ўша тарихий даврда ал - Хоразмий, Ал - Форобий, Ал-Фарғоний, Ал - Беруний, Ибн Сино, Аз - Замаҳшарий сингари қомусий олимлар дунёга келди. Улуғ мутафаккирлар инсон маънавий ва тафаккур дунёсини бойитишда инсоният онгини, маданий-маърифий қарашларни ўстиришда ўз даврида ва кейинчалик ҳам асосий рол ўйнадилар, инсон камолотига доир беқиёс таълимотни яратдилар. XV - XVI асрларга келиб қадимий Туркистон жаҳонга Қозизода Румий, Улуғбек, Али Қушчи, Алишер Навоий, Камолиддин Беҳзод, Бобур, сингари алломаларни вояга етказди. У даврда Марказий Осиё шаҳарларида қатор маданий ва илмий марказлар вужудга келди.
Демак, Марказий Осиё халқлари, хусусан, ўзбек халқи ва унинг маданий - маърифий тараққиёти асрлар давомида мисли кўрилмаган даражада ривожланган. Қолаверса, унинг ахлоқ одобга оид қарашлари, педогогика фанлари бўйича таълимоти бутун жаҳонга ўрнак бўларли маьно ва мазмун касб этган.
Октябрь тўнтаришидан кейин, яьни 1917 йилдан бошлаб Туркистон минтақасида Шўро хокимияти ўрнатила бошланди. Бу тузум коммунистик мафкурани тарғиб ва ташвиқ қилди.
Шўро хокимиятининг дастлабки йилларида Туркистонда янги мактаблар очиш ва уларни мустаҳкамлаш вазифалари кўндаланг қилиб қўйилади. Унда ёшлар онгига мустабид хокимият ғояларини сингдириш, шу ишларни амалга оширадиган педагог ходимлар тайёрлашга эьтибор берилди. У ишларни амалга оширишда Россия халқ таьлими йўналиши ва тизими етакчилик қилган. Тарихдан маьлумки, қайси давлат ёки мамлакат ҳукмрон бўлса, у тобе мамлакат ва халққа ўз мафкурасини, маданиятини, ахлоқ-одоб ақидаларини сингдиришга ҳаракат қилган.
1924 йилдан бошлаб Туркистоннинг парчаланиши, миллий республикалар ташкил этилиши оқибатида миллий маданият йўли аста - секин тўсила бошланди. Асрлар оша амалда қўлланиб келинган, қомусий илмлар битилган ёзув ман этилди. Аввал лотин кейин рус графикаси асосига қурилган ёзувга ўтилди. Бу тадбир Марказий Осиё халқларининг ўз маданияти тарихини ўрганиш имкониятидан маҳрум қилди.
Мактабларда дунё фанининг ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган ўзбек фан ва маданиятининг асосчилари, мусулмон оламининг улуғ зотлари эмас, балки ўзбек халқи камолатига алоқаси бўлмаган шахслар фаолияти ўргатилди.
Мусулмон дунёсининг муқаддас китоби Қуръони Карим, Муҳаммад Алайҳиссалом хадисларини ўрганиш тақиб остига олинди. Натижада ўзбек халқи миллий ахлоқ - одоби ва тарбия аньаналаридан маҳрум бўла бошлади.
Бу йўқотиш ўзбек фани, маданияти ва педагогика фанлари ривожланишига салбий таъсирини кўрсатди.
1991 йилга келиб, Ўзбекистон халқи мустақилликка эришгач, ўзининг янги миллий Қомуси асосида ҳамма соҳада бўлганидек фан ва маданияти, «Педагогика тарихи»га ҳам янгича ёндашиш имконияти туғилди.
Ўтмишда атоқли мутафаккирлар педагогикага доир муҳим фикрларни айтиб қолдирганлар, буларни ўрганиш педагогик тафаккурнинг ўсишига, педагогик маданиятнинг ортишига имкон беради.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, биз ўрганмокчи бўлган педагогика тарихи фанининг мақсад ва вазифаларини аниқлашимиз ва буни таълим - тарбия жараёнида амалиёт билан боғлаб қўллашимиз ва такомиллаштиришимиз лозимдир.
Демак, «Педагогика тарихи» фани энг қадимги замонлардан тортиб, то хозирги кунгача бўлган турли тарихий даврлардаги тарбия, мактаб ва педагогик назариялар тараққиётини миллий ва умуминсоний ақидаларга таяниб ўрганади.
Зеро, педагогика тарихи фанини ўрганиш ўқитувчининг педагогик маҳоратини, маданиятини оширади. Унга ўтмишдаги энг яхши тажрибаларни ҳозирги замон мактаблари таълим - тарбия жараёнига боғлаб таҳлил этиш имкониятини яратиб беради. Бу фанни ўрганиш ўқитувчининг умумпедагогик билим даражасини кенгайтиради, педагогик меросга тўғри муносабатда бўлишига ундайди. Шуни таъкидлаш лозимки, биз педагогика тарихини ўрганишимиз орқали жаҳон маданияти, таълим - тарбия, маориф муассасалари тизимини такомиллашиб бориш жараёни хақидаги умумий тасаввурга эга бўламиз. «Педагогика тарихи» фани бўлажак ўқитувчиларга билим берибгина қолмай, уларда миллий ифтиҳор ва ғурур ҳиссини ҳам тарбиялайди.
Педагогика тарихи ижтимоий фан бўлиб, тарихий педагогик ҳодисаларга давр талаби асосида ёндошади, тарбия назарияси ва амалиётини турли босқичларида хилма-хил бўлганлигини очиб беради.
Педагогика тарихи фани куйидаги фанлар, яъни: педагогика, психология, маданият тарихи, Ўзбекистон тарихи, жаҳон халқлари тарихи, фалсафа, этнография, археология, ахлоқшунослик ва бошқа бир қатор фанлар билан ўзвий алоқададир.
Биз педагогика тарихи фанини ўрганиш ва таҳлил қилишимизда куйидагиларга асосланамиз. Булар : қадимги ёзувлар, битиклар, қўл ёзма ёдгорликлари, Шарқ мутафаккирларининг илмий, маънавий мероси, халқ оғзаки ижоди, муқаддас китоблар, пандномалар, дастурлар, ўқув қўлланмалари ва дарсликлар, халқ маорифи масалаларига оид материаллар, матбуот материаллари.

Download 147 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling