3-мавзу: ат ва авт қурилмаларининг ишлаш жараёни
Download 91.57 Kb.
|
МАЪРУЗА- АТ ВА АВТ ҚУРИЛМАЛАРИНИНГ ИШЛАШ ЖАРАЁНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ф АРҒОНАДАГИ ЗАВОДДА НЕФТ ВА МАЗУТНИ БИРЛАМЧИ ХАЙДАШНИ СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТЕХНОЛОГИК СХЕМА
Флегманинг вазифаси - Колоннанинг юкориги кисми хароратини бир меъёрда ушлаб туради, фракция таркибида қолган қўшимча компонентларни ажратиш учун колоннага қайтарилади. [4]
Қурилма иккита асосий қурилмадан–нефт қиздириладиган найсимон печь ва ректификациялаш колоннасидан иборат; бу колоннада нефт фракцияларга (дистиллятларга) – қайнаш ҳароратларига қараб, айрим углеводородлар аралашмасига – бензин, лигроин, керосин ва бошқаларга ажралади. . Рефтикацион коллона ва тарелкаларни умумий кўриниши. Найсимон печнинг ичида змеевик шаклидаги узун трубопровод жойлашган. Печь мазут ёки газ ёқиб қиздирилади. Трубопроводда нефт 320–350 0С гача қиздирилиб, буғ ва суюқлик аралашмаси ҳолида ректификациялаш колоннасига тушади. Ректификациялаш колоннаси баландлиги 40 метрли цилиндр шаклидаги пўлатдан ясалган қурилмадир. Унинг ичида бир неча қатор горизонтал жойлашган тешикли тўсиқлари – тарелкалари бўлади. Нефт буғлари колоннага кирганда, тарелка тешикларидан ўтиб юқорига кўтарилади. Улар юқорига кўтарилган сари секин – аста совиб, қайнаш ҳароратига қараб тарелкаларнинг бирортасида суюқликка айланади. Оғир углеводородлар дастлабки тарелкалардаёқ суюқ ҳолга келиб, газойль фракциясини ҳосил қилади; ундан енгилроқ углеводородлар юқорироқда йиғилиб, керосин фракциясини ҳосил қилади; ундан юқорида лигроин фракцияси йиғилади, энг енгил (учувчан) углеводородлар буғ ҳолида колоннадан чиқиб, бензин ҳосил қилади. Бензиннинг бир қисми яна қайта колоннага юқори қисмидан берилади, у кўтарилиб келаётган буғларни совитишга ва суюқликка айланишига ёрдам беради. Колоннага тушаётган нефтнинг суюқ қисми тарелкалардан пастга оқиб тушиб, мазут ҳосил қилади. Мазут ушланиб қоладиган осон буғланувчан углеводородларнинг буғланишини осонлаштириш учун тушиб келаётган мазутга қарама–қарши йўналишда қиздирилган буғ берилади. Ҳосил бўлган фракциялар маълум сатҳларда колоннадан чиқариб олинади. Сўнгра улар сульфат кислота, ишқор ёрдамида ва бошқа усуллар билан аралашмалардан тозаланади. Нефтни қайта ишлаш қурилмаларида, кўпинча, лигроин ва керосин алоҳида-алоҳида ажратилмайди. Улар биргаликда лигроин-керосин фракцияси-реактив ёнилғи фракцияси тарзида йиғиб олинади. Ҳайдалгандан кейин қолган мазут оғир углеводородларнинг қимматбаҳо аралашмасидир. У юқорида айтилганидек, сурков мойлари олиш мақсадида ҳайдалади. Мазутни ҳайдаш жараёнида фракцияларга ажратиш учун, нефтни дастлабки ҳайдашдагидек 350 0С да эмас, ундан анча юқори ҳароратда қиздириш керак. Лекин мазут таркибига кирувчи углеводородлар молекуласи бундай қиздиришга чидам бермасдан ажралади. Шунинг учун жараён паст босимда вакуум қурилмаларда амалга оширилади. Бундай шароитларда мазут таркибидаги углеводородлар жуда паст ҳароратда парчаланмасдан буғ ҳолатига ўтади. [1] Вакуум – қурилма ташқи кўринишдан нефт ҳайдаш қурилмасини эслатади. Аввал мазут турбали печда қизиб, сўнгра ректификациялаш колоннасига ўтади. Юқорида кўрилганига ўхшаш жараёнлар натижасида мазут буғлари колоннада фракцияларга ажралиб, тозалангандан сўнг сурков мойлари олинади. Колоннанинг тубидан мазутнинг ҳайдалмай қолган қисми – гудрон чиқариб турилади. [2] Нефт ва мазутни ҳайдаш қурилмалари, кўпинча, бирга, атмосфера – вакуум қурилмаси сифатида қўрилади. Атмосфера қисмида нефт ҳайдалади, ҳосил бўлган мазут эса иккинчи қисмида–вакуумда ҳайдалади. Hефт ва нефт маҳсулотларини қайта ишлашнинг бу усули – уларни ташкил этувчи компонентларнинг физикавий хоссалари: қайнаш ва қотиш ҳарорати, эрувчанлиги, абсорбцион қобилияти ва бошқалар орасидаги фарққа асосланган. Бу усуллар нефт таркибидаги қайнаш ҳароратлари бир–бирига яқин бўлган фракцияларни ажратишда, углеводородларнинг айрим синфларини (деалканлашда) ажратишда ҳамда индивидуал бирикмаларни ажратиб олишда қўлланилади. Кўпинча нефт маҳсулотларини атмосфера ва паст босимда тўғри ҳайдашда қўлланилади. [4] Бирламчи ҳайдаш қурилмаларининг турлари Нефтни фракцияларга ажратиш учун у қиздирилади. Қиздириш 350 0С гача трубали печларда олиб борилади ва ректификация коннасида фракцияларга ажратилади. Бундан атмосфера босимида ишлайдиган колонналарда тиниқ фракциялар (3500 гача қайнайдиган фракциялар) ажратиб олинади. Ундан қолган қолдиқ (мазут) коллонадан чиқариб олинади. Бу қурилмани АТ- атмосфера трубали қурилма дейилади. Бизга маълумки мазут таркибига кирган углеводлар юқори температурада парчаланади. Шунинг учун мазутни юқори температурада ва босимда химявий йўл билан қайта ишланади ва қўшимча тиниқ фракциялар ва углеводород газлари ишлаб чиқарилади. [5] Агар заводда кўп миқдордаги қозонхона ёқилғиларига эхтиёж бўлса мазут қозонхоналар ёқилғиси сифатида ишлатилади. Агар корхонадан нефт мойлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлса, мазут вакумда хайдалади. Мазутни макумда хайдаш қурилмаси ВТ Вакумли трубали дейилади. Айрим корхоналарда нефтни атмосфера босмида мазутни вакумда хайдаш битта қурилмада олиб борилади. Бундай қурилма АВТ қурилмалари дейилади. Бирламчи хайдаш қурилмасининг махсулотлари Нефтни бирламчи хайдаш натижасида қуйидаги махсулотлар олинади. Углеводород газлари. Асосан таркиби пропан ва бутандан иборат. Бу фракциялар маълум тозалашдан ўтиб ажратилади ва майиший мақсадда (автомабилларда ёқилғи сифатида) пропан мойлардан асфалтларни ажратишда эритувчи сифатида ишлатилади. Бензин фракцияси. Атмосфера колоннасида 30-1800С оралиқда олинади. Бу фракция каталитик реформнинг қурилмаси учун хом-ашё. Керосин фракция. 120-3150С оралиқда ҳайдалади. Ҳаво реактив двигателларда ҳамда трактор двигателларда ёқилғи сифатида ишлатилади. Бу фракциялар ишқорлантирилиб маълум миқдорда тозаланиб истеъмолчиларга юборилади. Дизел ёқилғиси 180-3500Сда хайдалади. Илгари бу фракцияларни атмосфера газоили деб аталар эди. Бу фракция автомобилларга ўрнатилган дизел двигателларда тракторларда, тепловозларда денгиз параходларда ёқилғи сифатида ишлатилади . Бу катализатор иштирокида S бирикмаларидан тозаланиб сўнгра истеъмолчиларга юборилади. Мазут. Уни қозонхоналарда ёқилғи сифатида термик-крекинг ва ВТ қурилмаларида хом ашё сифатида ишлатилади. Заводнинг схемасига кўра мазут 2 хил схемада қайта ишланади. Ёқилғи вариантида қайта ишланганда мазутдан ёқилғилар олинади. (бензин, углеводлар газлари, ) Мой вариантида қайта ишланганда эса турли хил мой фракциялари олинади. Иккита фаза буғ ва суюқликлар. Ректификацияга нефт берилади ва буғлар тепага суюқлик пастка тушади ва буғ реакциядан чиқиб совуткичга берилади. Совуткичдан суюқлик қайтиб реакцияга келади. Келаётган суюқлик керосинга айланади. Бензин фракциялари эса суюқликга айлнади. Юқори хароратли фракциялар суюқликка паст хароратли фракциялар буғларга айланади. Параметрлари хароратга, сатхини пасайиши хароратини кўтаради. АВТ курилмаси схемаси баёни Нефт ЭЛОУ блокида сув ва тузлардан тозаланади ва иссиқлик алмаштиргичда қиздирилиб, трубали печда 350-3800С гача қиздирилади. Стабиллаш колоннасида нефтдан нгил бензин , газлар ажратилади. Ярим бензини олинган нефт асосий ректификация колоннасига юборилади. Бу колоннада нефт фракцияларга ажратилади. Юқориги қисмидан оғир бензин чиқариб олинади.Бу бензиннинг маълум қисми совуқ суғориш сифатида колоннага қайтарилади. Ректификация колонналарининг баландлиги бўйлаб маълум тарелкалардан керосин фракцияси ва дизел ёқилғиси чиқариб олиниб буғлатиш колоннасига берилади. Буғлатиш колоннасида керосин фракцияси билан чиқиб кетган бензин фракцияси ва дизел ёқилғиси билан аралашиб кетган бензин ва керосин фракциялари сув буғлари ёрдамида ажратилади. Бу фракция колоннага қайтарилади. Керосин фракцияси ишқорлантирилиб маҳсулот сақлагичга юборилади. Дизел ёқилғиси эса совутилиб олтингугртдан тозалашга юборилади. (Атмосфера қисми). Мазут ваккум печда қиздирилиб колоннасига берилади. Ваккум коллонада атмасфера босимидан паст босимда мой фракцияларга ажратилади. Download 91.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling