Мавзу: Қуйи молекуляр пэ чиқиндисидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қурилмасини лойиҳалаш (Қ=600 т/й). Кириш


Download 459.5 Kb.
bet1/7
Sana01.04.2023
Hajmi459.5 Kb.
#1316188
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Қуйи молекуляр ПЭ чиқиндисидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш




Мавзу: Қуйи молекуляр ПЭ чиқиндисидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қурилмасини лойиҳалаш (Қ=600 т/й).

Кириш
Ўзбекистон президенти Шовкат Мирзиёэвнинг “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” номли рисоласида Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатларига атрофлича баҳо берилган. Айни вақтда иқтисодиётни бошқариш, уни модернизация ва диверсификация қилиш борасида кейинги пайтда турли вазирлик ва идоралар томонидан ёъл қўйилаётган камчилик ва нуқсонлар очиқ ва холис танқид қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар илгари сурилган. Турли соҳалардаги мавжуд улкан имконият ва захираларни тўлиқ ва самарали ишга солишга жиддий эътибор қаратилган.
Шунингдек мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2017 йилга мўлжалланган устувор ёъналишлар, жаҳон бозорида рақобат кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб вазиятда иқтисодиётга хорижий инвестициялар, замонавий технологияларни жорий этиш билан боғлиқ муҳим вазифалар маърузада батафсил кўрсатиб берилган [1]. 
Мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши кимё саноати ёъналишларига мос равишда жадал суратлар билан, айниқса халқ хўжалигининг барча тармоқларини маҳаллий хом-ашё ва материаллар билан таъминловчи техника тараққиёти ривожланиб бормоқда. [2]. 
Ҳозирги кунда Ўзбекистон республикасида биринчи президенти Ислом Каримов маърузаларсига ҳамоҳанг равишда фан ва техниканинг турли тармоқларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кўзда тутилган мақсадларга эришиш учун моддий куч ва воситаларни марказлаштириш, кимё фани ютуқларидан фойдаланиб, чиқиндисиз технологияга ўтган ҳолда қайта ишлашнинг барча соҳаларида юқори сифатли маҳсулот олишга эришиш талаб этилади.Кейинги ўн йилда, яъни 2000 йилга нисбатан таққосланганда, 2010 йилда мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот қарийб икки баробар, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда эса 1,7 баробар ошди.
Айни пайтда биз ўз вақтида танлаб олган иқтисодий тараққиёт моделининг нақадар тўғри эканини ва амалда ўзини тўла оқлаганини ҳаётнинг ўзи яна ва яна тасдиқлаб бермоқда. [3]. 
Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, иқтисодиётнинг этакчи тармоқларини жадал янгилаш биз учун энг муҳим устивор вазифа сифтида изчил давом эттирилади.
Бу хусусда гапирганда, 2011 йилда иқтисодиётга жалб этиладиган барча инвестицияларнинг 36,4% дан ортиғини саноатни модернизация қилиш ва технологик янгилаш дастурларини амалга оширишга ёъналтириш кўзда тутилаётгани, замонавий асбоб-ускуналар харид қилиш харажатлари умумий капитал қўйилмалар ҳажмининг камида 46% ини ташкил этаётганини қайд этиш даркор. [4]. 
2011 йилда 35 тадан ортиқ йирик ишлаб чиқариш корхонасини қуришни якунлаш ва фойдаланишга топшириш вазифаси қўйилмоқда. Шулар қаторида кўп ўринли “Мерседес-Бентс” ёъловчи автобусларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, Муборак газни қайта ишлаш заводи ва “Шўртаннефтгаз” унитар шуъба корхонасида 400 минг тонна суюлтирилган газ ва газ конденсати ишлаб чиқариладиган қурилмаларни ўрнатиш, Олмалиқ ва Навоий комбинатларининг корхона ва ишлаб чиқариш қувватларини техник қайта жиҳозлаш, Бекобод металлургия комбинатини модернизация қилиш ва бошқа ўта муҳим лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
Бугунги кунда, дунёнинг кўплаб мамлакатларида давлат қарзининг ортиб бориши билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолаётган бир шароитда, Ўзбекистонимиз четдан қарз олиш бўйича пухта ўйланган сиёсат олиб бориши натижасида давлатимиз қарз ҳажмининг улушини нисбатан паст даражада ўшлаб қолишга ва ўз мажбуриятларига тўлиқ жавоб берадиган мамлакат сифатида барқарор обрў-эътиборини сақлаб қолишга эришди.

Download 459.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling