Мавзу: Қуйи молекуляр пэ чиқиндисидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қурилмасини лойиҳалаш (Қ=600 т/й). Кириш


Download 459.5 Kb.
bet2/7
Sana01.04.2023
Hajmi459.5 Kb.
#1316188
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Қуйи молекуляр ПЭ чиқиндисидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш

II. Умумий қисм:
Қуйи молекуляр бирикмаларни ажратиш (RB)
DA-2203 RB колоннаси (RB колонна) 35 та турсимон ликопчадан иборат ва HB колоннанинг куб махсулотидан хом ашё олади. Фаолият кўрсатиш нуктаи назаридан RB колонна HB колоннасининг кенгайтирилган буғ билан ишлов бериш секцияси каби ишлайди. RB колонна 70-300 kPa босимда ишлайди, бу HB колоннасидаги босимдан анча қуйидир. Юқори хароратда қайновчилар колоннасининг қуйи куби махсулоти RB колоннага келганда, оОқим алангаланади. Хом ашё колоннанинг 1- ва 2- ликопчалари орасигға келади. Юқори тарелка ювувчи ликопча бўлиб, RB каби огир аралашмаларни узи билан олиб кетилишини минималлаштиради.
RB колоннасида харорат қуйи қисмида 180-2350С, юқори қисмида 130-1700С. RB(DA-2203) колоннасида сатх LIC-22143 сатх назоратчиси томонидан ушлаб турилиб, сатхнинг баланд “H” ва қуйи “L” қийматларида сигнал берилади. Ростлаш ЕА-2209 ребойлерига юқори босимли буғ бериш линиясигға ўрнатилган FV-22155 клапан воситасида амалга оширилади. RB колоннасининг ребойлери бу термосифон туридаги вертикал иссиқликалмашгич бўлиб, юза майдони 92,5 м2 га тенг ва унда жараён қувурлар бўлинмасида содир бўлади.Ю Ииситувчи мухит – юқори босимли буғ - эса ғилоф тарафда бўлади. Жараён колонна асосидан ребойлернинг қуйи қисмига конвекция хисобига оқади ва ребойлернинг юқори қисмидаги чиқиш туйнигидан колоннага қайтади. Ребойлерни босим ортиб кетишидан химоялаш учун юқори босимли буғ кирадиган қувурга 4135 kPa га мўлжалланган PSV-224 химоя клапани ўрнатилган. ЕА-2209 ребойлернинг сатхи FA-2221 конденсат сиғимидан чиқиш линиясидаги LV-22156 сатх назорат қилиш клапани томонидан назорат қилинади. LIC-22156 назоратчи сиғимдаги юқори “H” ва қуйи “L” сатхларда сигнал беришга мосланган.
RB колоннаси ва FA-2208 суғориш сиғими 735 kPa босимга мўлжалланган PSV-225 ва PSV-225S химоя клапанлари ва HV-2258 буғ босимини тушириш клапани билан химояланган. Колонна босимлар фарқининг максимал “H” қийматида сигнал берувчи PDI-22152 босимлар фарқи индикатори билан жихозланган. Колоннанинг 1-ликопчасиға суғориш бериш шу қувурга ўрнатилган FV-22151 “HO” клапани воситасида FIC-22151 назоратчи томонидан ростланади. FIC-22151 назоратчи суғориш оОқимининг қийматининг қуйи “L” қийматида сигнал беришга мослашган. Суғориш қувур линиясида клапангача TI-22476 харорат индикатори бор. Колоннага берилаётган суғориш оОқими миқдори RB колоннасиға HB колоннасининг куб қисмидан бўладиган сарфга боғлиқ холда ростланади.
Колоннада босимнинг максимал қийматига эришилгач, PSHH-22146 A/B/C ёкгичларнинг ишга тушиши содир бўлади.. Учта ёкгичдан иккитасини ишга тушиши I-2038 блокировкани фаоллаштиради. Бу блокировкани клапанни харакати ЕА-2209 ребойлерига юқори босимли буғ бериш қувуридаги FV-22155 “H3” клапанини беркитишдир. HS-22146A ёкгич учта босим датчикларининг иккитасчининг қиймати бўйича ишлайди-ки, кайсиси PIC-22146 назоратчига сигнал юборади. Колонна босими жалюзларни очилиши (беркитиш) ва ЕС-2203 шамоллатгичларнинг буғракларига хужум бурчагини ўзгартириш йўли билан ростланади.
Колонна баландлиги бўйлаб харорат бир қатор термопаралар билан ўлчанади:
-TI-22153B RB колоннанинг юқори хайдаш махсулоти хароратини ўлчайди;
- TI-22140 2,3- ликопчаларда мухит хароратини ўлчайди;
- TI-22141 18-, 19- ликопчаларда мухит хароратини ўлчайди;
- TI-22142 34-, 35- ликопчаларда мухит хароратини ўлчайди;
- TIC-22399 хароратнинг юқори “H” ва қуйи “L” қийматларида сигнал бериб колоннанинг куб қисмидаги хароратни ўлчайди;
- TI-22475 ва TI-22153A колонна асосидаги хароратни ўлчайди.

Download 459.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling