Қашқадарё вилояти Қарши Давлат универнситети Кимё-биология факултети Кимё йуналиши 3-босқич талабаси Норқобилов Миртемирнинг
Бутен-1 ни олиш технологик жараёни мавзуси буйича мақоласи
Бутен-1 ни олиш технологик жараёни
Жараённинг кимёвий механизми
Бутен-1 ни олиш жараёни асосида газ ҳолатидаги этиленни суюқ катализатор муҳитида (ТЕА+LC-2253)димерлаш жараёни ётади. Реакция 49÷55 oCда, 2200÷2400 kPa босимда кетади.
СН2 = СН2 + СН2 = СН2 СН2 = СН - СН2 - СН3
Катализатор сифатида алкилалюминий билан фаоллаштирилган Ti(C32H68O8)+3Al(C2H5)3 ишлатилади. Титан асосида ишлатилаётган катализатор икки босқичда таьсирланади.
Икки молекула этилен 4-валентли титан атомида комплекс ҳосил қилиб оралиқ металлоциклик изотопга ўтади.
Молекула ичида β-водородни силжиши ҳисобига бутен-1 ҳосил бўлади.
Оралиқ моддани циклик ҳарактери ва бўш Н+ни йўқлиги, бутен-1 олишда юқори селективликни таъминлаб беради ва бутен-1 ни бутен-2 га димерланишини олдини олади.
Реакция экзотермик бўлиб, димерланишда ҳосил бўлаётган иссиқлик 18 kcal/mol га тенг.
Бутен-1 димерланиш жараёнида озгина қўшимча моддалар ҳам ҳосил бўлади.
а) Н-бутан ва гексадиенни ҳосил бўлиши.
Бутен-1 ни пропорционал бўлмаган равишда реакцияга киришиши озгина н-бутан ва бутадиен ҳосил бўлишига олиб келади. Аммо бутадиен этилен билан тезда реакцияга киришиб, гексадиен ҳосил қилади.
2СН2=СН-СН2-СН3 СН3 –СН2-СН2-СН3+СН2=СН-СН=СН2
СН2=СН-СН=СН2 + СН2=СН2 СН3–СН=СН-СН=СН-СН3
бутадиен этилен 2,4-гексадиен
Реакция жараёнида 1500 ррm дан кам н-бутан ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |