3-мавзу: Билиш жараёнлари диққат, сезги ва идрок. Режа
Б. Идрокнинг константлилиги қонуни
Download 27.89 Kb.
|
3-МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- В. Кутишлар ва тахминларнинг идрокка таъсири.
Б. Идрокнинг константлилиги қонуни. Бу қонун маълум маънода олдингисига боғлиқ. Яъни бунда ҳам илгариги тажриба катта роль ўйнайди. Маъноси: одам ўзига таниш бўлган нарсаларни ўша хосса ва хусусиятлар билан ўзгаришсиз идрок қилишга мойилдир. Масалан, самолёт ичида ўтириб ерга қараганмисиз? Автомобил йўллари, уларда харакат қилаётган машиналар кичкина кўринади, лекин биз уларни ҳозир кичрайиб қолган, деб идрок қилмаймиз-ку? Аслида кўз қорачиғимиздаги акс кичкина бўлса-да, уларни ўзимиз «тўғрилаб» алоҳида предметлар сифатида идрок қилаверамиз.
Бу ўринда бир этнографнинг Африкадаги кузатиши характерли. У кунларнинг бирида пигмейлар деб аталувчи қабила вакилларидан бири билан қуюқ ўрмондан чиққан (бу қабиланинг умри қалин ўрмонда ўтади). Рўпарада яйловда сонсиз моллар подаси ўтлаб юрган бўлган. Этнограф уларни оддий моллар подаси сифатида идрок қилган, пигмей эса уларни чумолиларга ўхшатиб, уларнинг кўплиги ва кичиклигидан хайратланган. Олимда идрокнинг константлиги намоён бўлган бўлса, унинг шеригида унинг бузилганлиги кузатилган. Демак, идрокимизнинг константлиги, яъни илгариги тажриба асосида нарсаларнинг хосса ва хусусиятларини ўзгартирмай, турғун холда яхлит тарзда идрок қилиш хусусияти бизга ташқи муҳитда тўғри мослашувимиз, нарсалар дунёсида адашмаслигимизни таъминлайди. Константлик — «constanta» сўзидан олинган бўлиб, ўзгармас, доимий деган маънони билдиради. В. Кутишлар ва тахминларнинг идрокка таъсири. Кўпинча бизнинг идрокимиз айни пайтда биз нималарни кутаётганимизга боғлиқ бўлиб қолади. Биз ўзимиз кутгандан ҳам кўп пайтларда ўзимиз кўргимиз келган нарсаларни кўрамиз, эшитгимиз келган нарсани эшитамиз. Масалан, сонлар қаторида пайдо бўлган В ҳарфи узоқдан албатта 13 сонидай идрок қилинади, ёки аксинча ҳарфлар орасидаги 13 «В» га жуда ўхшайди. Кечаси ёлғиз қолиб кимнидир кутаётган бўлсангиз, ҳар қандай жуда секин шарпа ҳам оёқ товушларига ўхшайверади. Соғинган дўстингизга бирор жиҳати билан ўхшаш бўлган одамни кўрсангиз-чи? Шундай қилиб, инсон идроки шахсий маъно ва аҳамият касб этган маълумот воситасида онгдаги бўшлиқни тўлдиришга харакат қилади. Бировнинг орқадан чақиришини кутаётган бўлсангиз, негадир албатта, бош ҳарфи тўғри келган исмни айтса ҳам тезгинада ўша томонга ўгирилиб қарайсиз. Айнан шундай ходисалар баъзан идрокдаги хатоликларнинг келиб чиқишига олиб келади. Америкалик Дж. Бэгби деган олим стереоскоп орқали америкалик ва мексикалик болаларга шакли унчалик аниқ бўлмаган слайдларни бирин-кетин кўрсатган. Америкалик болалар уларни бейсбол ўйини, оқ сочли қиз ифодаланган десалар, мексикалик болалар уларни буқалар жанги, қора сочли қиз, деб таърифлаганлар. Кўпчилик болалар эса кўрсатилган иккита расмдан фақат биттасини кўрганини эътироф этганлар. Демак, бизнинг идрокимиз, унинг мазмуни маданий ва маънавий муҳитга ҳам боғлиқ бўлиб, бу кутишлар тизимидан келиб чиқаркан. Download 27.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling