3-мавзу: Билиш жараёнлари диққат, сезги ва идрок. Режа


Г. Ўзгармас маълумотнинг идрок қилинмаслиги қонуни


Download 27.89 Kb.
bet3/4
Sana27.10.2023
Hajmi27.89 Kb.
#1727838
1   2   3   4
Bog'liq
3-МАЪРУЗА

Г. Ўзгармас маълумотнинг идрок қилинмаслиги қонуни. Бу қонуннинг моҳияти шундаки, мунтазам таъсир этувчи маълумот онгда узоқ ушлаб турилмайди. Масалан, ўтирганингизда соатнинг тиккилашини эшитганмисиз? ҳа, товуш эшитилади, лекин маълум вақт ўтгандан сўнг гўёки у йўқ бўлиб қолгандай — эшитилмайди. Ёки эксперимент шароитида ёлғиз битта нуқтадаги ёруғлик манбаи кўзга таъсир этилиб, кўз ҳам шу нуқта билан бир вақтда харакатга келтириб турилганда, 1—3 секунддан сўнг одам ёруғлик манбаини кўрмай қўйгандек. Шунга ўхшаш экспериментлар барча идрок турларида ҳам синалган. Паст оҳангли куй ҳам маълум вақтдан кейин эшитмагандай ҳисни келтириб чиқаришини синаб кўришингиз мумкин.
Нутқ воситасида хадеб бир хил сўзларни қайтаравериш психотерапевтик практикада гипнотик холатни келтириб чиқарувчи омил сифатида ишлатилади. Чунки бир хил сўзлар хадеб қайтарилаверса, улар ўзининг маъно-моҳиятини ҳам йўқотади. Масалан, кўчаларда юрадиган «фолбинлар»ни кўрганмисиз? Улар автоматик тарзда айтадиган сўзлари аслида уларнинг ўзлари учун умуман маъносини йўқотган («бахтингдан очайми, тахтингдан очайми?» ва ҳоказо шунга ўхшаш сўзлар). ҳар қандай ҳаракат хадеб қайтарилаверса, «психологик тўйиниш» ҳодисаси рўй беради ва харакатлар автоматлашиб, унинг айрим деталлари умуман онг назоратидан чиқади. Масалан, маҳоратли раққоса ҳар қандай рақсга ҳам чиройли, жозибали ҳаракатлар билан ўйин тушиб кетаверади.
Д. Англанганлик қонуни. Идрок қилаётган шахс учун фигуранинг англанганлги, унинг зарурати ва маъноси катта аҳамиятга эга бўлади. Агар биз кузатаётган предмет, эшитаётган нутқ ёки ҳис қилаётган нарсамиз маъносиз, тушунарсиз, ноаниқ бўлса, биз жуда тез чарчаймиз ва толиқамиз. Масалан, хитой тилини билмайдиган одам шу тилда сўзлашувчилар орасига тушиб қолса, психологик жиҳатдан жуда қийналади. Яъни, бизга барча нарсаларда бирор маъно ва мазмун керак. Одам одатда тушунадиган нарсасинигина идрок қилади. ҳаттоки, маърузачининг бугун тушунтираётган маърузасидаги фактлар сизнинг тушунчаларингиз ва билим доирангиздан узоқ бўлса, профессорга қараб ўтирган бўлсангиз ҳам унинг гаплари қулоғингизга кирмайди. Шундай пайтларда «Нима деяпти ўзи?» деб қўшнимиздан сўраб қўямиз ҳам, зеро маърузаси ўша биз учун қадрдон бўлган ўзбек тилида гапираётган бўлса ҳам. Синаб кўриш учун ўртоғингизга бир нечта сўзлардан иборат қаторни беринг. Улар орасида мазмунан бир-бирига боғлиқ бўлмаган сўзлар, хаттоки маъносиз (тескарисига ёзилган сўзлар) бўлсин. Орага 2—4 та таниш ўзбек тилидаги сўзлардан аралаштиринг. Бир дақиқа мобайнида қараб, эслаб қолганини қайтаришни сўрасангиз, ўша 2—4 та сўзлардан бошқаларни деярли «кўрмаганининг» гувоҳи бўласиз.

Download 27.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling