3-мавзу: Билиш жараёнлари диққат, сезги ва идрок. Режа


Е. Тахминларни текшириш жараёнида идрок қилиш


Download 27.89 Kb.
bet4/4
Sana27.10.2023
Hajmi27.89 Kb.
#1727838
1   2   3   4
Bog'liq
3-МАЪРУЗА

Е. Тахминларни текшириш жараёнида идрок қилиш. Биз идрок жараёнида илгариги тажрибага таянганимиз билан кўпинча адашамиз, баъзан эса ўзимиз учун янгиликлар очиб, тажрибани янада бойитамиз. Илгариги тажриба ва келажакни башорат қилиш инсонга хос хусусият бўлиб, бизнинг сезги органларимиз орқали келадиган маълумотларнинг кўлами ва имкониятларини янада оширади. Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда, идрок-ташқи муҳит тўғрисидаги тахминларимизни исбот қилишга қаратилган фаол жараёндир. Биз бевосита идрокимиз «тагига етолмаётган», «тушунмаётган» нарсаларни бевосита ҳис қилгимиз, қўлимиз билан ушлаб кўргимиз, улар билан ишлагимиз келади. Яъни, идрок қилинаётган нарсада ноаниқлик, сир пайдо бўлса, биз «Бу нима бўлди?» деган савол асосида тахмин қила бошлаймиз ва уни текшириш учун ҳаракат қиламиз. Айнан ҳаракатлар, амалий ишлар идрокимиз имкониятлари ва чегаралари кенгайтиради ва англашга ёрдам беради. Шунинг учун ҳам ҳар бир ишни бошлашдан аввал нимага эгамиз, нима керак ва нима қилсак, тезроқ яхши натижага эга бўламиз, деган савол билан ўзимиздаги тажрибада бўлган билимларимиз билан унчалик аниқ бўлмаган маълумотларни тарозуга солиш ва имкон борича нутқимиз, ҳаракатларимиз билан реал тажрибани кенгайтиришга интилишимиз керак. Шундай қилиб, бир қарашда оддийроқ туюлган идрок ҳам инсон билимлари, тушунувчанлиги ва фаоллиги билан боғлиқ психологик жараён бўлиб, у аслида шахсий тажрибамизнинг бирламчи асоси ва базасидир. Англанган ва шахснинг тажрибасига айланган маълумотлар яна бир муҳим психик жараён-хотирада ўз аксини топади.
Сезги – оламдаги нарса ва ҳодисалар айрим хоссаларининг миядаги инъикоси. Матерининг сезги аъзоларига таъсир кўрсатиб, бош мия пўстлоғи нерв марказини қўзғатиши асосида пайдо бўлади. Сезги дунёни билишнинг биринчи босқичи ва таркибий қисмидир. Улар асосида ҳиссий билишнинг идрок, тасаввур каби шакллари юзага келади. Ташқи кўзғовчиларнинг ўзига хос хусусиятларига қараб, барча сезгилар бадан (туйиш), кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш ва бошқа турларга бўлинади. Сезги физик, физиологик, психологик жараёнларда пайдо бўлади. Физик жараёнда ҳар қандай нарса ва ҳодисалар С. аъзоларига таъсир этиб, тегишли сезувчи нервнинг чекка учларини қўзғайди. Физиологик жараёнда қўзғалиш нервнинг ўтказувчи йўли орқали бош мия – пўстининг тегишли марказий ҳужайралар тизимига ўтади. Психологик жараёнда нерв кўзғалишида бизга таъсир этган кўзғовчининг анализи пайдо бўлади ва у синтезга айланади – С. пайдо бўлади. Сезги аъзолари мия катта ярим шарлари фаолияти билан боғлик. Инсонда воқеликни билишда кўриш С. си етакчи ўринни эгаллайди.
Сезги ларни қаерда жойлашганлигига қараб 3 га ажратиш мумкин:
1) экстрорецеторлар – булар организм сиртида бўлади, уларга кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш, туйиш киради;
2) интерорецепторлар – танамиз ичидагилар, буларга ичак, жигар, ўпкадаги С. лар киради;
3) проприрецепторлар – мушак, пай, бойламларда бўлади. Уларнинг ҳаммаси ўзига хос хусусият ва қонуниятларга эга.
Мавзу юзасидан таянч сўзлар: перцепция, идрок, хотира, ассоциация, константлик, диққат, паришонхотирлик.
Download 27.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling