3-мавзу: бизнеснинг ташкилий-ҳУҚУҚий шакллари
Хўжалик ширкатчилигининг камчиликлари
Download 76.5 Kb.
|
2-Мавзу Бизнеснинг ташкилий-хукукий шакллари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Кичик корхоналар, шерикчилик, жамоа ва кичик корхоналари
Хўжалик ширкатчилигининг камчиликлари:
барқарор эмаслик. Ширкатчилик ишбилармонликнинг энг ўзгарувчан шакли ҳисобланади. аъзоларининг чекланмаган жавобгарлиги. Яъни ширкатнинг бир аъзосининг хатоси бошқа аъзоларнинг ҳам ҳароб бўлишига олиб келади. 3.Кичик корхоналар, шерикчилик, жамоа ва кичик корхоналари Дунё амалиётида ҳозиргача катта ва кичик корхоналарни ажратиб берувчи ягона мезон ўрнатилмаган. Ажратувчи шаклга ҳозир: мулкчилик шакли, молиявий таъминот, маҳсулот сотиш, ишчи ходимлар таркиби, сони ва бошқалар киради. Аммо корхоналар кўламини аниқлашда кўп ўлчовли усулни қўллаш кўплаб қийинчиликларни вужудга келтиради. У ҳар хил йўналишдаги кўрсаткичларнинг биргаликдаги, умумий ўлчовини аниқлашни талаб қилади. Маълум бир кўрсаткичда ишлаш эса, масалан, ишловчиларнинг сони, жиҳатни, корхонанинг ўлчамини аниқлаш имкони яратади.Ўзларининг фаолияти мақсади жиҳатдан кичик корхоналар катталарникидан фарқ қилмайдилар, улар фаолият тараққиётида катта рол ўйнасаларда, бозор шароитида чидамли эмас. Шунинг учун улар давлат ҳимоясига муҳтож. Кичик корхоналар ичида қўшма корхоналар алоҳида ўринга эга. Қўшма корхоналар-бу икки ёки ундан ортик юридик шахс, яъни корхоналар мулкини қўшиш йўли билан ташкил қилинган корхоналардир. Қўшма корхона қаерда ташкил қилинса, ўша давлатнинг қонунлари асосида фаолият кўрсатади. Кичик бизнесда жамоа корхоналарини ташкил этиш кенг таркалмоқда. Жамоа корхонаси - бу шундай хўжалик шаклики, унда барча мулк ва олинадиган фойда унинг меҳнат жамоасига тегишли бўлади. У қуйидагича ташкил бўлиши мумкин: меҳнат жамоаси томонидан давлат мулкини сотиб олиш йўли билан; унча катта бўлмаган давлат корхоналарини жамоа корхоналарига айлантириш йўли билан; жисмоний ва юридик шахслар мулкини ихтиёрий бирлаштириш йўли билан; давлат корхона мулкларини (қайтариб бермаслик шарти билан) меҳнат жамоаларига бериш йўли билан). Булардан энг асосийси мулкни сотиб олишдир. Афзаллиги: жамоа меҳнатидаги ўсиб борувчи янгиликка интилиш ва мусобақалашиш, ўзаро ёрдам ва бирдамлик. Камчилиги: гуруҳий эгоизм хавфи, йиғилган жамғарма миқдорига путур етказиб, истеъмолни оширишга интилиш. Download 76.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling