3-мавзу: бизнеснинг ташкилий-ҳУҚУҚий шакллари
Download 76.5 Kb.
|
2-Мавзу Бизнеснинг ташкилий-хукукий шакллари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар
- 1. Хусусий тадбиркорлик
- Хусусий тадбиркорликнинг афзалликлари
- Хусусий тадбиркорликнинг камчиликлари
3-МАВЗУ:БИЗНЕСНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ШАКЛЛАРИ Аннотация Мавзуда тадбиркорликнинг фаолият соҳалари бўйича турлари. Уларнинг бозор иқтисодиётидаги афзалликлари ва камчиликлари ўрганилади. Режа: 1. Хусусий тадбиркорлик 2. Ўртоқликлар, коммандит, тўла ва чала ширкатлар. 3. Кичик корхоналар, шерикчилик ва жамоа кичик корхоналари. 4.Ҳиссадорлик жамияти. Очиқ ва ёпиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти. 5. Фирма ва корпорациялар. 6. Ҳолдинг ва оффшор компаниялари. Таянч сўз ва иборалар: хавф-хатар, таваккалчилик, масъулияти чекланган, тўла ва чала ширкатлар, ўртоқлик, коммандит ширкатчилиги, шерикчилик, жамоа кичик корхонаси, кўшма корхона, очиқ, ёпиқ ҳиссадорлик жамияти, акция, қимматбаҳо қоғоз, фирма, корпорация, тижорат, нотижорат, холдинг, оффшор компаниялари. 1. Хусусий тадбиркорлик Бизнесда тадбиркорликни ташкил қилишнинг энг оддий шакли бу якка хусусий тадбиркорликдир. Хусусий тадбиркорлик - хўжалик юритишнинг шундай ташкилий-ҳуқуқий шаклики, унда мулк эгаси бир шахс ёки оила бўлади ва фаолиятдан келган даромадни (турли солиқлар ва туловлар тўланганидан кейин) ҳаммасига эгалик қилади, қолаверса, бизнесдаги хавф-хатар ва таваккалчилик учун якка ўзи жавоб беради. Тадбиркорликнинг ушбу шакли чакана савдода, умумий овқатланиш соҳасида, маслаҳат соҳасидаги бизнесда, фермерчилик, тиббиёт ва бошқа соҳаларда кўп учрайди. Хусусий тадбиркорлик икки кўринишда ташкил қилиниши мумкин: а) индивидуал, яъни корхона ташкил қилмасдан. б) хусусий корхона, яъни юридик шахс ташкил қилган ҳолда. Хусусий тадбиркорликнинг афзалликлари: ишни ташкил қилишда оддийлик, тўла мустақиллик, эркинлик, тезкорлик, бировларга мойил бўлмаслик; ишга қизиқувчи сабабларнинг кўплиги, назорат ўрнатиш, эҳтиёткорлик билан қарор қабул қилиш; ишдаги махфийлик (конфедициаллик) сақланади. Махсус услуб, технологиялар тадбиркорлик фаолиятини бойлигини ташкил қилади; хусусий тадбиркорликда унинг ташкилий-ҳуқуқий- шаклини ўзгартириш енгил кучади. (Масалан, масъулияти чекланган жамият тузишда). Хусусий тадбиркорликнинг камчиликлари: заиф молиявий пойдеворга эга эканлиги, хўжалик фаолиятида хавф-хатар ва таваккалчилик юқори даражада бўлганлиги билан; барча хўжалик фаолияти учун чекланмаган жавобгарликнинг ҳукм суриши; якка хўжалик мулкини бошқа кишига бериш ноқулайлиги; мулк эгаси ўлганда, меҳнатга нолойиқ бўлиб қолганда хўжалик мулкини сақлаб қолишнинг қийинлиги. Download 76.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling