3-Мавзу: Бозор иқтисодиётининг даврий ривожланиши. Ишсизлик
Download 20.39 Kb.
|
3 мавзу. Макроиқтисодий тебранишлар. Ишсизлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Yҳ – Yп ------------- 100 = - β [ u -u] Yп
YУЗ= -2,5[ u -u]
Бу ерда: u – ишсизликнинг табиий даражаси; u – ишсизликнинг ҳақиқий даражаси. ЯММ узилишини ифодалайдиган формула билан Оукен қонунини формуласини умумлаштириб қуйидаги формулани оламиз: Yҳ – Yп ------------- 100 = - β [ u -u] Yп 3.4.Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг келиб чиқиш сабаблари, намоён бўлиш шакллари ва ишсизлик даражасига таъсири. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози Америка Қўшма Штатларида ипотекали кредитлаш тизимида рўй берган танглик ҳолатидан бошланди. АҚШ иқтисодиёти яратилган шарт-шароитлар туфайли арзон кредит ресурсларига тўйинди ва бу Федерал захира тизими (ФЗТ) амалга ошираётган пул-кредит сиёсатини ўзгартиришига олиб келди. Натижада 2004-2006 йилларда Федерал захира тизими фоиз ставкаларни 6,25% гача кўтарди. Кредитларнинг қимматлашуви аҳолини ипотекага нисбатан талабининг пасайишига ва кредитларни қайтариш бўйича қарздорлар тўловининг қисқаришига олиб келди. Пировард натижада 2007 йил бошида АҚШда аҳолининг ипотека кредитларини қайтариши билан боғлиқ муаммо кучайди. Қарздорларнинг кўчмас мулк гарови билан олинган кредитларни қайтаришдан кўра тўловларни тўлашдан бош тортиш ҳолати кенгайди. Банкларнинг тўлов қобилиятига эга бўлмаган мижозларнинг кўчмас мулкларини қайта сотувга қўйиши натижасида ипотека бозоридаги таклиф кўпайиб, бозордаги нархларнинг кескин пасайишига олиб келди. Пировард натижада 2007 йил бошида АҚШда аҳолининг ипотека кредитларини қайтариши билан боғлиқ муаммо кучайди. Қарздорларнинг кўчмас мулк гарови билан олинган кредитларни қайтаришдан кўра тўловларни тўлашдан бош тортиш ҳолати кенгайди. Банкларнинг тўлов қобилиятига эга бўлмаган мижозларнинг кўчмас мулкларини қайта сотувга қўйиши натижасида ипотека бозоридаги таклиф кўпайиб, бозордаги нархларнинг кескин пасайишига олиб келди. Аксарият молиячи-иқтисодчилар вужудга келган молиявий инқирознинг ҳақиқий сабабларидан бири сифатида ривожланган мамлакатларда иқтисодиётни ҳаддан зиёд ортиқча эркинлаштириш сиёсатининг «меваси» эканлигини, яъни «ўз-ўзини бошқарувчи бозор» ғоясини илгари суриш орқали давлатнинг миллий иқтисодиётга ва хусусан молиявий бозорларга аралашувини чекланганлиги билан ҳам изоҳламоқдалар. Юзага келган глобал молиявий –иқтисодий инқироз жаҳоннинг асосий молиявий марказлари ҳисобланган йирик фонд бозорларини ўз ичига олувчи мамлакатлар иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатди. Унинг ўзига хос хусусияти шундаки, молиявий инқироз инфляция, қатор банклар ва молиявий муассасаларнинг таназзулга юз тутиши таъсирида ишсизлик, ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши ва бошқалар негизида иқтисодий инқироз шаклида кучайиб бормоқда. Бундан кўринадики, ҳозирги жаҳон молиявий инқирозининг ўзига хос хусусияти – бу унинг иқтисодиётнинг молиявий секторидан бошланиб, реал секторига ўтганлигидир. Глобал инқироз бўйича кўп сонли нашрларни таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, дунёнинг ривожланган давлатлари учун инқирознинг ҳаракат нуқтаси молиявий бозорларнинг беқарорлиги бўлди ва инқирознинг ривожланиши схемаси қуйидаги кўринишда бўлди: Download 20.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling