3-мавзу: чекли таҳлилдан фойдаланиб оптимал қарорлар қабул қилиш режа
Download 1.47 Mb.
|
3 мавзу Бошкарув иктисодиёти Чекли тахлил
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.2. Даромад, харажат ва фойдани аниқлаш. Умумий даромадлар TR (Total Revenue)
МисолМураккаб микросхема ишлаб чиқариб сотадиган фирмани олайлик. Фирма учун асосий муаммо ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган микросхемалар сонини (ҳозир ва яқин келажакда), шунингдек нархини аниқлашдир. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун менежернинг асосий мақсади - фойдани кўриб чиқишдан бошлаши лозим. Оддий бухгалтерия атамасида айтадиган бўлса, фойда - даромад ва харажатлар ўртасидаги фарқ. Фойда фирманинг нарх ва ишлаб чиқариш қарорларига қандай боғлиқлигини кўриш учун, ўз навбатида даромад ва харажатлар таркибий қисмларини кўриб чиқайлик. Даромад таҳлили иқтисодиётдаги энг асосий эмпирик муносабатлари: талаб қонунига таянади: Ушбу қонун бўйича: “Бошқа барча тенг шароитларда, товар бирлигининг нархи қанчалик баланд бўлса, истеъмолчилар томонидан талаб қилинадиган ва шунинг учун фирмалар томонидан сотилган товар бирликлари сони шунчалик кам бўлади” 3.2. Даромад, харажат ва фойдани аниқлаш. Умумий даромадлар TR (Total Revenue) – ишлаб чиқилган барча маҳсулотларни сотишдан келадиган пул тушумларидир. Алоҳида фирма шу каби микросхемаларни сотувчи бошқа этакчи сотувчилар билан бевосита ёки билвосита рақобатлашади. Фараз қилайлик, ҳозирги вақтда саноатдаги этакчи фирмалар учун барқарор (турли) нархлар ва бозор улушлари схемаси мавжуд. Агар фирмалардан бири бир томонлама равишда микросхемаларининг нархини сезиларли даражада пасайтирса нима бўлишини ўйлаб кўринг. Талаб қонуни микросхема савдоси ошишини прогноз қилмоқда. Ўсиш манбалари уч хил: (1) фирманинг ҳозирги мижозларига сотиш ҳажмининг ошиши, (2) рақобатдош этказиб берувчилардан олинган тушумлар ва (3) янги мижозларга сотиш. Албатта, бу омилларнинг ҳар бири катта ёки камроқ даражада муҳим бўлиши мумкин. Нарх (минг долл.) Миқдори (лотлар) (Талаб эгри чизиғи харидорлар томонидан турли нархларда талаб қилинадиган (яъни, сотиб олинадиган) микросхемалар умумий сонини кўрсатади) 2 2.1-расм. Микросхемаларга бўлган талаб эгри чизиғи Оддий қилиб айтганда, талаб эгри чизиғи фирмага ҳар қандай нархда қанча сотишини тахмин қилиш имконини беради. Ўз навбатида, тушумни нарх ва маҳсулот миқдорининг кўпайтмаси сифатида ҳисоблаш мумкин. Даромадни баҳолаш вазифасини бошлашнинг энг фойдали усули бу талаб эгри чизиғининг математик тасвири билан ишлашдир. 2.1-расмда келтирилган талаб эгри чизиғининг алгебраик ифодаси қуйидагича кўринишга эга: (2.1) бу ерда Q - ҳафтада талаб қилинадиган лотлар сони ва P эса лот учун нарх (минг долларда). Ушбу шаклда талаб тенгламаси ҳар қандай нархда сотилган микросхемалар сонини тахмин қилади. Мисол учун, агар P=50 минг долларга тенг бўлса, у ҳолда 2.1-тенгламага мувофиқ Q=6 лотга тенг (расмдаги C нуқта); агар P=130 минг долларга тенг бўлса, Q=2 лотга тенг ва ҳоказо. Баъзи бир алгебраик алмаштиришлар билан биз 2.1-тенгламанинг эквивалент версиясини олишимиз мумкин, бу (2.2) Бу тенглама 2.1-тенглама билан бир хил нарх-миқдор жуфтларини ҳосил қилади; шунинг учун иккала тенглама эквивалентдир. Фақатгина фарқ шундаки, ўзгарувчи чап томонга жойлаштирилиши учун танланган. Такиф функцияси бир бирлик товар нархи P бўлганда товар сотувчилар максимал даражада қанча миқдорда товар таклиф қилишини кўрсатади. Унинг графиги, талаб функцияси графигидай аниқланади. Таклифнинг таклиф чизиғи бўйича ўзгаришига, таклиф миқдорининг ўзгариши дейилади. Таклиф миқдорининг ўзгариши, яъни таклифнинг таклиф чизиғи бўйича ўзгариши, фақат нарх таъсири остида бўлади. Нархдан бошқа таклифга таъсир қилувчи омиллар таклиф чизиғини унга пастга ёки чапга-юқорига силжитади. Таклиф чизиғининг ўзини ўнгга ёки чапга силжишига таклифнинг ўзгариши дейилади. Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling