3-мавзу: Электрон ҳукумат тизимидан жисмоний ва юридик шахсларнинг фойдаланиш ҳуқуқлари. Режа


Download 41.85 Kb.
bet1/6
Sana19.10.2023
Hajmi41.85 Kb.
#1710399
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5-ma\'ruza EH


3-мавзу: Электрон ҳукумат тизимидан жисмоний ва юридик шахсларнинг фойдаланиш ҳуқуқлари.
Режа:

  1. Жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқи.

  2. Мурожаатларнинг шакллари, турлари ва уларга қуйиладиган талаблар.

  3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат этиш ҳуқуқларининг кафолатлари.

  4. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари



Таянч сўз ва иборалар: Электрон мурожаат, ариза, шикоят, таклиф, оғзаки мурожаат, ёзма мурожаат, юридик шахснинг мурожаати, жисмоний шахснинг мурожаати, аноним мурожаатлар.
<<1>>
Жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига
мурожаат этиш ҳуқуқи.
Ҳаммамизга маълумки, Электрон ҳукумат тизимида мурожаатлар электрон шакл кўринишида бўлади.
Электрон мурожаат - электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган электрон ҳужжат шаклида бўлиши керак.
Электрон мурожаат қонунда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилади. Ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилишга ёхуд унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас.
Мурожаат этиш ҳуқуқининг амалга оширилиши бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг:

  • ҳуқуқларини,

  • эркинликларини,

  • қонуний манфаатларини,

  • жамият ва давлат манфаатларини бузмаслиги керак.

Хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, фуқаролиги бўлмаган шахслар “Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчининг электрон давлат хизматларини олиш чоғидаги ҳуқуқлари.
Ариза берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • электрон давлат хизматларини ўз вақтида ва электрон давлат хизматларининг тасдиқланган регламентларига мувофиқ олиш;

  • электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот олиш;

  • электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органларга ёки мансабдор шахсларга ёхуд судга белгиланган тартибда шикоят қилиш;

  • электрон давлат хизмати кўрсатилишининг бориши тўғрисида ўзаро ҳамкорликнинг турли шакллари (расмий веб-сайт, телефон, электрон почта, тезкор алоқа ва бошқалар) орқали ахборот олиш;

  • электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолашда иштирок этиш;

  • электрон давлат хизматларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш.

Ариза берувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Download 41.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling