3-мавзу. Генларнинг комплементар, эпистатик ва полимер таъсири. Структуравий ва модификацион генлар
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
эффекти дейилади. Кумулятив таъсирга эга бўлган полигенлар ҳам назарий,
ҳам амалий аҳамиятга эгадир. Ҳайвон ва ўсимликларнинг қимматли хўжалик белгилари – қорамолларда сутининг ёғлилиги, товуқларнинг тухум беришлик муддатлари, буғдой бошоғининг узунлиги, ғўза чигитининг ёғ чиқишлиги, қанд лавлагида қанд миқдори ва бошқалар ноаллел генлар ўзаро кумулятив полимерия таъсирида ирсийланади.Полимер белгиларнинг намоён бўлишлиги маълум даражада организм ривожланишининг шароитига ҳам боғлиқ. Масалан, қорамолларда сут миқдори, уларнинг вазни, қўйлар жунининг узунлиги, чўчқалар ривожлани-шининг тезлиги кўп ҳолларда уларнинг парвариш қилиниш, озиқа рационига боғлиқ. Картошка туганакларининг йирик бўлишлиги, маккажўхори сўталарининг узунлиги, зиғир поясининг узунлиги кўп даражада бериладиган минерал ўғитлар сифати ва миқдорига ҳамда тушадиган атмосфера ёғинларига ва бошқаларга боғлиқ. 2. Ноаллел генларнинг ўзаро нокумулятив полимерия таъсири. Тридурагай чатиштиришда буғдой дони рангининг ирсийланиши. Маккажўхорида сўта узунлигининг ирсийланиши (см. ҳисобида). Генларнинг плейотроп ва модификацион таъсирида белгиларнинг ирсийланиши Бундан олдинги мавзуларда, организм белгиларининг ирсийланишини таъмин этувчи генлар фаолиятида қуйидаги ҳоллар бўлиши мумкинлиги билан танишган эдик. 1. Битта белгининг битта ген аллеллари таъсирида ривожланиши. Бундай белгиларнинг ирсийланишини ўрганиш натижасида Мендель ирсийланишнинг юқорида қайд этилган учта қонунини яратди. 2. Битта белгининг икки ва ундан ортиқ ноаллел генлар таъсирида ривожланиши. Бундай белгиларнинг ирсийланишини ўрганиш натижасида генлар фаолиятидаги комплементария, эпистаз ва полимерия жараёнлари аниқланди. Товуқлар оёқларида патларнинг “бор – йўқлиги” белгисининг ирсийланиши. Қоракўл қўйларида тери (мўйна) рангининг ирсийланиши. Генлар устида ўтказилган тадқиқотлар натижалари яна бир ҳолат мавжудлигини кўрсатди. Организмларда бир неча белгиларнинг ривож- ланишига таъсир этувчи генлар ҳам борлиги аниқланди. Бир геннинг бир неча белгилар ривожланишига кўрсатадиган таъсири Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling