3-мавзу. Германия тарихий таълимотлари. Маржинализм ва унинг асосий йўналишлари


Download 0.84 Mb.
bet5/6
Sana01.01.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1074641
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-mavzu

Yaratish vazigasi o’rtada
O’z konsepsiyasini “ishlab chiqarish kuchlar” nazariyasi deb yuritdi
ЛИСТНИНГ ФИКРИЧА
Турли миллaтлaр турли бoсқичдa бўлaдилaр. Бундaй шaрoитдa улaр ўртaсидaги тўлиқ эркин сaвдo aйирбoшлaш қиймaти нуқтaи нaзaридaн жaҳoн xўжaлиги учун мaълум мaвҳум фoйдaни кeлтириши мумкин бўлaди. Лeкин бу ҳoлaт қoлгaн мaмлaкaтлaр ишлaб чиқaриш кучлaри ривoжигa тўсқинлик қилaди.
Ҳoзирги дaвргa кeлиб Листнинг бундaй қaрaшлaрининг aйримлaри дoлзaрб бўлиб, ҳaётдa ўз ўрнини тoпмoқдa. Мaсaлaн, миллaтнинг бoй, кудрaтли бўлиб бoриши унинг қaнчaлик кўп сaнoaт мaҳсулoтини экспoрт қилиши билaн вa кaм мaҳсулoтни импoрт қилиши билaн бeлгилaнaди. Бу ўриндa Япoния тaжрибaсини кўрсaтишимиз кифoядир. Бу дaвлaт сўнгги йиллaрдa тeз иқтисoдий ривoжлaниш ҳисoбигa, яъни тaшқи сaвдoни тўғри йўлгa қўйгaнлиги учун ривoжлaнгaн мaмлaкaтлaр қaтoридa oлдинги ўрингa чиқиб oлди.
МАРЖИНАЛИЗМ ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ. АВСТРИЯ МАКТАБИ ВА УНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
ХIХ асрнинг иккинчи ярми-ХХ асрнинг бошларида иқтисодий таълимотларнинг ривожланиши (эволюцияси) капитализм иқтисодиётида унинг сиёсий устқурмасида юз бераётган туб силжишларни акс эттирар эди. ХIХ асрнинг сўнгги чорагида эркин рақобатнинг монополияга айланиши иқтисодиётдаги энг муҳим ҳодиса бўлди.
Бу жараён капитализм зиддиятларнинг, айниқса меҳнат билан капитал ўртасидаги зиддиятларнинг чуқурлашуви ва кескинлашуви билан айни бир вақтда рўй берди.
ХIХ асрнинг 70-йилларидан бошлаб қиймат назарияси ва уни илмий таҳлил қилишда ҳам чинакам инқилобий ўзгариш юз бериб айнан шу даврда Европанинг бир нечта мамлакатларида турлича назарий мактаблар шаклланди.
Ушбу мактаблар яратган иқтисодий таълимот фанда «маржинализм» таълимоти деб номланиб ХХ асрнинг 30-йилларигача ўз мавқеини сақлаб турди.
Маржинализм французча «marginal» сўзидан олинган бўлиб «энг юқори», (чегаравий) деган маънони билдиради.

Бу борадаги ўзининг илк фикрларининг У. Стенли Жевонс 1862 йилда Британия фанларини ривожлантириш Ассоциациясида қилган «Сиёсий иқтисоднинг умумий назарияси ҳақида қисқача билдириш» номли маърузасида баён этган эди. 1871 йилда эса У. Жевонс янги назариясини илмий асослашга бағишланган фундаментал асар бўлган «Сиёсий иқтисод назарияси» номли китобини Англияда нашр қилдирди. Айнан мана шу йили 1871йилда Австрияда Карл Менгернинг «Сиёсий иқтисод асослари» номли китоби ҳам эълон қилинди. Бу китобда ҳам худди мана шу «энг юқори фойдалилик» назарияси таҳлил қилиниб математик формула ва теоремаларсиз илмий жиҳатдан асослаб берилди.



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling