3-мавзу. Германия тарихий таълимотлари. Маржинализм ва унинг асосий йўналишлари


Download 0.84 Mb.
bet6/6
Sana01.01.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1074641
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-mavzu

МАРЖИНАЛИЗМ ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТИ
  • Бу борадаги ўзининг илк фикрларининг У. Стенли Жевонс 1862 йилда Британия фанларини ривожлантириш Ассоциациясида қилган «Сиёсий иқтисоднинг умумий назарияси ҳақида қисқача билдириш» номли маърузасида баён этган эди. 1871 йилда эса У. Жевонс янги назариясини илмий асослашга бағишланган фундаментал асар бўлган «Сиёсий иқтисод назарияси» номли китобини Англияда нашр қилдирди. Айнан мана шу йили 1871йилда Австрияда Карл Менгернинг «Сиёсий иқтисод асослари» номли китоби ҳам эълон қилинди. Бу китобда ҳам худди мана шу «энг юқори фойдалилик» назарияси таҳлил қилиниб математик формула ва теоремаларсиз илмий жиҳатдан асослаб берилди.

МАРЖИНАЛИЗМ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШ ДАВРИНИ ИККИ БОСҚИЧГА БЎЛИБ ЎРГАНИШ МАҚСАДГА МУОФИҚДИР.
Биринчи босқич XIX асрнинг 70-80-йилларини ўз ичига олиб иқтисодий таҳлилнинг дастлабки маржиналистик ғояларини мужассам қилган дастлабки илмий асарлар яратилди.(К.Менгер, У.Жевонс ва Л.Вальрас асарлари). Бу даврда асосий мавзу инсон психалогик хусусияти, яъни унинг ҳиссиёти ва қабул қилиши асосида ўрганилади. Шунинг учун маржинализмнинг бу босқичини иқтисодий таълимотлардаги «субъектив йўналиш» деб аталди.
Иккинчи босқич XIX асрнинг 90-йилларига тўғри келиб, бу даврдан бошлаб маржинализм кўпгина мамлакатларда машҳур ва асосий таълимотга айланди. Маржиналистларнинг бу даврда эришган асосий ютуғлари субъектив-психологик йўналишдан вос кечиб иқтисодиётнинг асосий мақсади бу иқтисодий ҳаётнинг доимий боришини мавжуд шарт-шароитлар асосида тушунтира билиш демакдир, дедилар. Натижада янгича иқтисодий ғоялар намоёндалари классик иқтисодий мактабнинг давомчилари сифатида баҳоланиб, уларга неоклассиклар деб ном берилди.
Австрия мактаби унинг хусусиятлари
XIX асрнинг 70-йилларида иқтисодий таълимотларнинг нуфузли мактабларидан бири бўлган Австрия мактаби вужудга келди. Австрия мактабини субъектив ёки субъектив-психологик мактаб деб ҳам атайдилар. Унинг мафкурачилари қўллаган усул муносабати билан унга мана шундай ном берилган. 70-йилларда Австрия мактабининг асосчиси К.Менгер (1840-1921) бу ғояни ривожлантириб, уни субъектив-психологик мактабнинг асосий назариясига айлантирди.
Евгений Бём-Баверк (1851-1914), Фридрих Визер (1851-1926) ва бошқалар ҳам шу назарияни ишлаб чиқдилар. Австрия мактабининг концепциялари К.Менгернинг «Сиёсий иқтисод асослари» (1871), Ф.Визернинг «Хўжалик бойлигининг келиб чиқиши ва асосий қонунлари тўғрисида» (1884), Е.Бём-Баверкнинг «Капитал ва фойда» (1884-1989), «Хўжалик неъматлари бойлиги назариясининг асослари» (1886), «К.Маркс назарияси ва унинг танқиди» (1896) ва бошқа асарларида баён этилган.
Австрия мактабининг таълимоти Англия, Германия, АҚШ ва Россияда ҳамда бошқа мамлакатларда ёйилди. Бу таълимот иқтисодиёт фанининг шундан кейинги ривожига катта таъсир ўтказди.
Менгер таклиф ва талабни таҳлил қилишда меъёрий таҳлилни тадбиқ этди, лекин таклифга камроқ эътибор қаратди.
Валрас эса талаб ва таклиф назариясига меъёрий таҳлилни ишлатди, аммо таклифга кўпроқ эътибор қаратди ва иқтисодиётнинг умумиқтисодий мувозанатлик моделини шакллантирди
Меъёрий нафлилик ёзувчилар фикрига кўра, классик назариядан олдинги назарияларнинг ва классик иқтисодий назариянинг камчиликларидан яна бири нарх белгилашдаги асосий элемент умумий ёки ўртача нафлилик эмас, балки меъёрий нафлилик эканини тушуна олмаслигидадир.
Фоиз ставкаси даражаси тўғрисида фикр юритилиб, фоиз камайиши билан инсонлар кам жамғарадилар (ва аксинча) деган хулоса чиқарилади. Бу қоида кейинчалик унинг шогирди Ж.М.Кейнс томонидан кенг фойдаланилди (юқорида берилган).
Даромадлар назариясида капиталга фоиз, иш ҳақи маржиналистик ҳал этилади. Аввалги классикларнинг товар қиймати сарфланган меҳнат билан ўлчаниши қатъиян рад этилади.
Илк мажиналистларнинг баҳо, талаб ва таклиф каби омилларнинг функционал боғланиш умумлаштирилади. У хусусан, баҳо пасайиши билан талаб ортиши (баҳо ортиши билан талаб пасайиши), баҳо пасайиши билан таклиф пасайиши (баҳо ортиши билан таклиф ортиши) ни кўрсатиб берди. Мўътадил (мувозанат) баҳо талаб ва таклиф нуқталари кесишган ерда ўрнатилади (юқори айтилди). Шуларга мос равишда бозорда баҳоларнинг ўзгариши рўй беради.
Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling