3 МАВЗУ. Хужжатлар турлари ва уларнинг хусусиятлари
3.1. Иш юритиш хизматининг структураси ва функцияси
Корхоналарда иш юритишни олиб бориш учун махсус бўлинма ташкил
қилинади. Улар корхона раҳбари ёки унинг ўринбосарига бўйсунади. Унча
катта бўлмаган корхоналарда бу функцияларни одатда директор котиби
амалга оширади. Котиб ихтиёрида компьютерда ишловчилар бўлади.
Ўртача ҳажмдаги корхоналарда завод бошқармаси
таркибига
кирадиган девонхона ташкил қилинади. Девонхона корхонанинг бўлими
ҳуқуқига эга бўлади.
Йирик корхоналарда Ишлар бошқармаси ташкил қилиниб унинг
таркибига қуйидаги бўлинмалар киради:
Экспедиция – бўлинма
келган
корреспонденцияларни қайд қилади, ижрочиларга тақсимлайди ҳамда
хатларни жўнатади;
Девонхона – ишлар номенклатурасини тузиб,
ишларни
тўплаб архивга топширишга тайёрлайди. Бўлинмада иш юритишни ташкил
қилинганлиги текширади ва йўл-йўриқ кўрсатади.
Корхонага, иш юритувчи
ходимлар тайёрлашни ташкил қилади;
Компьютерлар хонаси – бўлинма
ҳужжатларни
компьютерларда териб, керакли миқдорда кўпайтиради;
Раҳбарларга хизмат кўрсатадиган иш юритувчи – корхона раҳбари учун
белгиланган ҳужжатларни тартиб билан текшириб, имзога тайёргарлик
ҳолатини
асослаб, ҳужжатларни тасдиқлашга юборади;
Корхона
девонхонаси – ҳужжатларни сақлаш ва улардан қайта фойдаланишни амалга
оширади. Иш юритувчи ходимларга
маълумотларни расмийлаштириш,
топшириш ва фойдаланиш тартиби бўйича йўл-йўриқ кўрсатади.
Лектрон кайд хаёт цикли
1
1
Rekords Management 9
th
edition Mary Lea Ginn. Ph.D USA 2011-yil
3.2. Иш юритиш системаси ва унинг турлари
Ишлар характери ва ҳажмига, шунингдек,
корхонанинг таркиби
бўлинишига кўра иш юритишни ташкил қилишнинг қуйидаги системалари
қўлланилади: марказлаштирилган ва марказлашмаган; аралаш системасидир.