3-мавзу. Ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва мулкчилик муносабатлари


Download 137.15 Kb.
Sana23.04.2023
Hajmi137.15 Kb.
#1391149
Bog'liq
ижтимоий тизимлар

Ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва мулкчилик муносабатлари

Режа:

1. Ижтимоий-иқтисодий таракқиёт босқичлари ва уларни билишга бўлган турлича ёндашувлар

2. Иктисодий тизимлар ва уларнинг турли моделлари.

3. Мулкчилик муносабатларининг моҳияти ва иқтисодий мазмуни. Мулк объектлари ва субъектлари.

4. Мулкчиликнинг турли шакллари ва уларнинг иқтисодий мазмуни.

5. Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш мақсади, йўллари ва усуллари.


Иқтисодий тизим - бу ҳар бир давр ва маконда амал қилинадиган иқтисодий муносабатлар, иқтисодиётни ташкил қилиш шакллари, хўжалик юритиш механизми ва иқтисодий муассасаларнинг ўзаро узвий боғлиқлик асосида таркиб топган яхлит иқтисодий тузилмасидир.
1-илова.

ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМ ТУРЛАРИ

Анъанавий иқтисодий тизим – кишиларнинг иқтисодий хатти-ҳаракати ва жамиятдаги ҳамма масалаларнинг ҳал этилиши, яшаш учун кураш, урф-одат ва анъана асосида амалга оширилиши билан тавсифланади.

Таснифлаш мезонлари
Уч асосий муаммони ҳал этиш усули:
  • Нима ишлаб чиқариш?
  • Қандай ишлаб чиқариш?
  • Ким учун ишлаб чиқариш?

Маъмурий буйруқбозликка асосланган иқтисодий тизим – ресурс ва даромадларнинг ишлаб чиқарилиши, тақсимоти давлат томонидан ҳал этилади, ҳамма моддий ресурслар ва ишлаб чиқариш маҳсулотлари давлатга тегишли экани билан тавсифланади.

Бозор иқтисодиёти тизими – хусусий мулкка асосланган ҳар бир ишлаб чиқарувчининг шахсий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда иқтисодий муаммоларни ҳал этиш.

Аралаш иқтисодий тизим – бозор давлат назорати ёрдамида тўлдирилади.

2-илова.
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш – бу давлат мулки ҳисобидан бошқа нодавлат мулк шаклларини вужудга келтиришдир.
Хусусийлаштириш – бу давлат мулкига эгалик ҳуқуқининг давлатдан алоҳида шахсларга ўтишидир.
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш йўллари
Давлат корхонасини ҳиссадорлик жамиятларига айлантириш
Мулкни айрим тадбиркор ва иш бошқарувчиларга маълум шартлар бўйича бериш
Давлат корхонасини жамоа мулкига айлантириш
Давлат мулкини чеклар (ваучер) бўйича фуқароларга бепул бериш
Давлат мол-мулкини кимошди савдоси орқали сотиш
Чет элликларга сотиш ёки қарз ҳисобига бериш
Мулкчилик шакллари
Шахсий мулк –фуқароларнинг шахсий ёки оилавий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган мулк
Аралаш мулк –турли мулк шакллари синтезидан ташкил топиб, шунга мувофиқ тарзда ўзлаштирилувчи восита ва неъматлар
Давлат мулки –ўз вазифаларини бажариш мақсадида давлат томонидан ўзлаштирилувчи турли восита ва неъматлар
Якка тартибдаги хусусий мулк – алоҳида олинган мулкдор томонидан ўзлаштирилувчи восита ва неъматлар
Корпоратив хусусий мулк – маълум мақсад йўлида ўзаро бирлашган мулкдорлар маблағига асосланган корхоналар ташкил этиш орқали ўзлаштирилувчи восита ва неъматлар
Хусусий мулк –айрим кишилар ва гуруҳларга тегишли бўлиб, ёлланма меҳнатдан фойдаланиб даромад топишга қаратилган мулк
Жамоа мулки – муайян мақсад йўлида турли кўринишдаги жамоаларга бирлашган кишилар томонидан биргаликда ўзлаштири-лувчи восита ва неъматлар
3-илова.
4-илова.
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш усуллари
пулли ёки ҳақини тўлаш орқали
бепул ёки текин
имтиёзли
Эътиборингиз учун раҳмат
Download 137.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling