3-мавзу. Қисқа муддатли хотиранинг ҳажмини ўрганиш. Режа
Қисқа муддатли кўриш хотирасини баҳолаш
Download 43 Kb.
|
1 2
Bog'liq3-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.3.Қисқа муддатли образли хотирани ўрганиш.
- Назорат учун саволлар
3.2.Қисқа муддатли кўриш хотирасини баҳолаш.
Хотиранинг асосий жараёнлари –эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш ва унутишдан иборат. Эсда олиб қолиш хотиранинг асосий жараёни бўлиб, у материални тўлиқ, аниқ, кетма-кет эсга тушириш, мустаҳкамлиги ва унинг сақланиш давомийлигига боғлиқ. Эсда олиб қолиш ва эсга тушириш ихтиёрий ва ихтиёрсиз тарзда амалга оширилади. Унутиш одатда ихтиёрсиз жараёндир. Ихтиёрсиз хотира инсон фаолиятида муҳим ўринга эгаки, инсон кўп нарсаларни мақсадсиз ва куч ишлатмасдан эсда олиб қолади ва эсга туширади. Ихтиёрий хотира инсонни айни дам учун зарур материалларни тўлиқ эсда олиб қолишга мажбур этади. Эсда олиб қолиш жараёни, эсда сақлаш ва эсга туширишда материалнинг субъект фаолиятида қандай ўрин тутишига боғлиқ. Хотиранинг индивидуал хусусиятларини эсга олиб қолишнинг ҳар хил тезлиги, аниқлиги ва мустаҳкамлиги ифодалайди. Улар маълум мақсадларда нерв системасининг қўзғалиш кучи ва тормозланишига, уларнинг мувозонатлашганлиги ва ҳаракатчанлиги даражалари билан боғлиқ. Бироқ олий асаб тизимининг ушбу хусусиятлари инсонларнинг фаолияти ва ҳаёт шароити таъсирида ўзгаради. Хотира ва унинг жараёнлари борасидаги тадқиқотлар кенг кўламда амалга оширилган. Аммо даврнинг ўзгариши ва экспериментал лабораториялар имкониятларининг ўсиб бораётганлиги туфайли хотира муаммосига ҳам янгича ёндашишлар кириб келмоқда. Масалан, эсда олиб қолиш жараёнини шаклланиши ва ривожланишини ўрганишда генетик тадқиқот методидан фойдаланила бошланди. 3.3.Қисқа муддатли образли хотирани ўрганиш. Ихтиёрий ва ихтиёрсиз эсда олиб қолишнинг ҳар хил ёш хусусиятлари қиёсий ўрганилиши, ҳар хил ёш босқичларида операциянинг динамикаси тарзда ва эсда олиб қолишнинг операционал таҳлилига қаратилди. Хотира билан боғлиқ алоҳида тадқиқотларда текширилувчига материални у ёки бу тарзда ўзлаштириши инобатга олинади. Маълум вақтдан кейин материални ўзлаштирганлиги ва таниганлиги текшириб кўрилади. Ҳар бир тажрибани ўтказишда экспериментатор учта мезонга амал қилади: 1) ўзлаштириш фаолияти ёки ёд олиш; 2) ўзлаштириш билан эсга тушириш жараёнлари ўртасидаги интервал; 3) эсга тушириш фаолияти. Ҳозирги кунда хотирани тадқиқ этишда ЭҲМ машиналаридан кенг фойдаланилмоқда. Бу эса бир томонидан экспериментатор фаолиятини енгиллаштиради, натижаларни қайта ишлаш жараёнини осонлаштиради. Хотира инсоннинг ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида қатнашиши туфайли унинг намоён бўлиш шакллари, ҳолатлари, шарт-шароитлари, омиллари ҳам хилма-хил кўринишга эгадирлар. Одатда хотиранинг турларига ва уларни муайян турларга ажратишда энг муҳим асос қилиб, унинг характеристикасини эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, қайта эсга тушириш, таниш цингари жараёнларни амалга оширувчи фаолиятнинг хусусиятларига боғлиқлиги олинади. Умумий психологияда хотира 5 та муҳим мезонга (бизнингча) мувофиқ равишда турларга, кўринишларга ажратилади: I. Руҳий фаолиятнинг фаоллигига кўра хотира қуйидаги турларга бўлинади: а) ҳаракат ёки мотор ҳаракат хотираси; б) образли хотира; в) ҳис-туйғу ёки ҳиссиёт хотираси; г) сўз-мантиқ хотира. II. Руҳий фаолиятнинг мақсадига биноан; а) ихтиёрсиз, б)ихтиёрий, в) механик. III. Руҳий фаолиятнинг давомийлигига кўра: а) қисқа муддатли хотира; б) узоқ муддатли; в) оператив (тезкор) хотира. IV. Руҳий фаолият қўзғатувчисининг сифатига кўра: а) мусиқий, б) эшитиш хотираси. V. Руҳий фаолиятнинг инсон йўналишига қараб: а) феноменал, б) касбий. Назорат учун саволлар: 1.Қисқа муддатли кўриш хотирасини ўрганиш? 2.Қисқа муддатли кўриш хотирасини баҳолаш? 3.Қисқа муддатли образли хотирани ўрганиш? Download 43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling