3-мавзу. Қисқа муддатли хотиранинг ҳажмини ўрганиш. Режа
Download 43 Kb.
|
3-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар: Қисқа муддатли хотира, ҳажм, кўриш хотираси, баҳолаш, образли хотирани ўрганиш. 3.1.Қисқа муддатли кўриш хотирасини ўрганиш.
3-мавзу. Қисқа муддатли хотиранинг ҳажмини ўрганиш. Режа: 3.1.Қисқа муддатли кўриш хотирасини ўрганиш. 3.2.Қисқа муддатли кўриш хотирасини баҳолаш. 3.3.Қисқа муддатли образли хотирани ўрганиш. Таянч сўз ва иборалар: Қисқа муддатли хотира, ҳажм, кўриш хотираси, баҳолаш, образли хотирани ўрганиш. 3.1.Қисқа муддатли кўриш хотирасини ўрганиш. Хотира психологик жараён сифатида шахс фаолиятида муҳим ўринга эга. Хотира билим ва ҳаётий тажрибаларни тўплаш, уларнинг давомийлигини таъминлаш ва зарур ҳолларда керакли маълумотлардан фойдаланишга ёрдам беради. Хотирада шахс ҳаёти учун керакли маълумотлар захираси сақланади. Шу сабабли ҳам ўқувчининг таълим жараёнида ўзлаштираётган билимларида ҳам хотиранинг хизмати катта. Хотира тажрибаларга таяниб, фаолият учун муҳим ахборотларни эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш, таниш ва унутишдан иборат жараён саналади. Хотиранинг имкониятлари қанчалик юқори бўлса, зарур ахборотлардан (билим ва тажрибалар) узоқ вақт давомида фойдаланиш мумкин. Хотирани кундалик «омборхона», «ҳамён», «сандиқ» каби ҳаётий тушунчалар орқали нисбий маънода ифодаласа бўлади. Инсон хотираси шунча серқирраки, у ҳар бир шахс индивидуал характерга эга. Мнемик фаолиятнинг ҳар хил шаклларининг намоён бўлиши учта асосий мезонларга мувофиқ ажратилади. 1.Психик фаоллигига кўра, инсон хотираси ҳаракат, эмоционал, образли ва сўз-мантииқ турларга ажратилади. Ҳаракат хотираси ҳаракатларни эсда олиб қолиш ва эсга тушириш билан боғлиқ бўлиб, ҳаракат кўникма ва малакаларининг шаклланишига хизмат қилади. Бу кўпроқ ўйин, меҳнат, спорт ва бошқа турдаги фаолият билан шуғилланувчи инсонларда кўпроқ учрайди. Образли хотира воқеа ва ҳодисаларнинг ҳиссий тимсоллари, уларнинг хусусиятларини ва уларга боғлиқ маълумотларни кўргазмали тарзда эсда олиб қолиш ва эсга тушириш билан характерланади. Хотира образи ҳар хил мураккабликда бўлиши мумкин: ягона предмет тимсоли ва умумлаштирилган тасаввурларга кўра, абстракт мазмунни ифодалаши мумкин. Образли хотира қайси анализаторнинг инсон кечинмаларини эсга олиб қолишида етакчилик қилишига кўра фарқланиши мумкин. Шунга кўра, кўриш, эшитиш, ҳид ва таъм билиш хотираларига ажратилади. Агар кўриш ва эшитиш хотираси одатда барча инсонларда ривожланган бўлса, қолганлари эса касбий фаолият билан боғлиқ ривожланади. 2.Фаолият мақсадига кўра, ихтиёрий ва ихтиёрсиз хотира. 3.Материалларнинг вақтли мустаҳкамланишига кўра, узоқ ва қисқа муддатли хотираларга ажратилади. Қисқа муддатли хотира изларнинг автоном тарқалишига боғлиқ ҳосил бўлади. Узоқ муддатли хотира изларининг тарқалишига эмас, балки уларни аралашган ҳолати ва ассоциативлигига боғлиқ тарзда намоён бўлади. Амалиётда ва кундалик турмушда хотиранинг шундай туридан фойдалниладики, инсоннинг фаол ва долзарб ҳаракатларни, операцияларни амалга оширилишида фойдаланилади. Хотиранинг бу тури оператив хотира деб номланади. Download 43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling