3-мавзу: ишлаб чиқаришда фаолият жараѐнида юзага келадиган жароҳатланишлар ва касб касалликлари ҳамда уларни олдини олиш тадбирлари
Download 103.24 Kb.
|
3-Маъруза (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шикастланишлар келиб чиқишининг асосий сабаблари
Ишлаб чиқаришда шикастланиш деб, корхона худудида бўлган даврда киши танасининг бирор аъзоси тасодифан шикатсланиши натижасида саломатлигига путур этишига айтилади.
Бахтсиз ҳодисалар содир бўлишининг олдини олиш, асосан, маъмурият раҳбарлари жавобгарлигида бўлиб, назорат ишлари меҳнат муҳофазаси бўлими зиммасида бўлади. Шикастланишнинг сабабларини ўрганиш, муҳандис-техник соҳасига тегишли масалалар, профильактик чоратадбирларни ишлаб чиқиш ва ишчилар саломатлигини мустаҳкамлашга оид масалаларни ҳал этишда тиббиѐт-санитария қисмидаги шифокорлар маъсулдирлар. Шикастланишлар турига қараб: механик (яра тошиши, синиш); термик (иссиқланиш, куйиш, совуқ уриш); кимѐвий (куйиш, ўткир заҳарланиш); электр қувватидан шикастланишларга бўланади. Шикастланиш жойига қараб оѐқ ва бош шикастланиши (кўздан бошқа), гавда, қўл, кўп жойларнинг шикастланишига бўлинади. Шикастланиш оғир-энгиллигига кўра меҳнат қобилияти йўқолмайдиган энгил шикастланишга, меҳнат қобилияти бир неча кунлаб, хафталаб ва хатто ойлаб йўқотиладиган ўртача ва оғир шикастланишларга тафовут қилинади. Шикастланишнинг оғир тури меҳнат қилиш қобилиятини мутлақо йўқотишга сабаб бўлиши ва ногиронликка олиб келиши мумкин. Гуруҳ ҳолида ва ўлимга олиб борадиган турдаги шикастланишлар алоҳида кўрилади. Шикастланишлар келиб чиқишининг асосий сабаблари. Техник жихозларнинг носозлиги натижасида дастгоҳларнинг тўхтаб қолиши, тасмаларнинг узилиб кетиши ва шу каби ҳодисалар шикастланишга олиб келади. Бунга уларнинг ўз вақтида эҳтиѐт юзасидан таъмир қилинмаганлиги, узликсиз ишлаши натижасида айрим қисмларнинг ишдан чиқиши сабаб бўлиши мумкин. Шундай ходисалар рўй бЕрмаслиги учун меҳнат хавфсизлиги бўйча жавобгар шахсларнинг доимий назорати талаб этилади. Технологик жараѐннинг бузилиш натижасида термик, кимѐвий жароҳатланиш ва ўткир заҳарланишлар юзага келади. Бунинг олдини олиш учун режа асосида ишчиларнинг билимини ўз вақтида текшириб туриш ва йўриқлов ўтказиб туриш катта аҳамиятга эгадир. Қўл кучи билан бошқариладиган ишлар, транспортларга юк ортиш ва тушириш жараѐнларининг этарли даражада механизациялаштирилмаганлиги меҳнат шароитини яхши ташкил қилинмаганлигини билдиради. Ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан иш корхоналарининг кичиклик қилиб қолиши, тайѐр маҳсулотларни сақлаш хонанинг шароити қониқарли бўлмаслиги, маҳсулотни тайѐрлов жойларидан ўз вақтида олиб кетилмаслиги, йўлларининг тор бўлиши шикастланиш хавфининг ортишига сабаб бўлади. Корхоналарда санитария ҳолати қониқарсиз бўлишининг асосий сабабларига хоналар сатҳининг сирпанчиқлиги ва текис бўлмаслиги, корхона ҳовлисидаги йўлакнинг ўйдум-чуқурлиги, ѐритиш қурилмалари қувватининг камлиги, дераза ойналарнинг чанг босиб кетиши, чанг ва газлар миқдорининг меъѐридан ортиқ бўлиши натижасида диққат-эътиборининг кучайиши, шовқин босимининг юқори бўлишини мисол қилиб келтириш мумкин. Шикастланишнинг кўп учрайдиган сабабларидан бири ишчиларнинг толиқиб қолишидир, чунки бунда ишга диққат-эътибор пасайибгина қолмай, балки ишчилардаги ҳаракат йўналиши ҳам бузилади. Бундай ҳолларда шикастланиш меҳнат кунинг сўнгги соатларида ѐки режада кўрсатилгандан ортиқроқ меҳнат қилиш натижасида юз беради. Бинобарин, ишлаб чиқариш шароитини соғломлаштириш ва ишчиларнинг толиқиб қолмасликларига шароит яратиш, фақат касбга алоқадор касалликларнинг эмас, балки шикастланишнинг ҳам олдини олади. Download 103.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling