3-мавзу. ҲИсоб-китоб операциялари аудити


Банклараро ҳисоб-китоб операцияларни амалга ошириш тартибига риоя этилганлигини аудитдан ўтказиш


Download 30.38 Kb.
bet4/5
Sana08.03.2023
Hajmi30.38 Kb.
#1251721
1   2   3   4   5
Bog'liq
3ma\'ruza

3.4. Банклараро ҳисоб-китоб операцияларни амалга ошириш тартибига риоя этилганлигини аудитдан ўтказиш.

Банк аудити бухгалтериядаги тўлов операциялари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг 2008 йилда қабул қилинган 1834-йўриқнома талабига жавоб бериш, бермаслигини ҳам текширади. Бу йўриқномага асосан ҳар бир хўжалик юритувчи субъект учун алоҳида ҳисоб варағи очилиб уларнинг ҳисоби банк бош мухосибининг маълум дафтарига қайд этиб борилади.


Бу дафтарда хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар бири учун тартиб сони, шу рақам орқали уларга шахсий ҳисоб рақамлар очилади ва доимий равишда ишлатилади. Агар хужалик юритувчи субъект уз фаолиятини тугатса шу дафтарга ҳисоб рақамининг ёпилган вақти кўрсатилади.
Бу дафтар банкнинг бош мухосибида ёки унинг ўринбосарига бириктирилган бўлиб улардан сақланади. Алоҳида (лицевой) ҳисоб рақамлардаги ҳисоблар маълум тўлов хужжатлари асосида юритилади. Куннинг иккинчи ярмида ҳисоблар учун 2 нусхада лицевойлар олиниб унинг бир нусхаси кунлик мемориал хужжатлар бажарувчи мутахассиснинг алоҳида штампи билан тасдиқланган холда санаси қўйилиб тикилади, иккинчи нусхаси банк мижозига, иккинчи куни банкда тўлов операцияси бажарилганлигини тасдиқлангани билдириш учун берилади. Худди шунингдек тўлов операцияси қайси хужжат асосида ўтказилган бўлса унинг бир нусхаси илова қилинади.
Агарда мижоз 20 кун ичида ўз олган шахсий ҳисоб рақамларининг кўчирмасига эътироз билдирмаса, мижознинг ҳисоб рақамидаги қолдиқ тасдиқланади. Аудит шу кунлик тўлов операцияларини маълум хужжатга асосан текширади.
Кунлик хужжатлардаги камчиликлар банк рахбариятига маълум қилинади. Кунлик электрон тўлов операциялари бўйича меъмориал хужжатлар берилади. Улар умумийлаштирилиб бухгалтерия журнали тузилади. Ҳар бир мемориал хужжат шу журнал билан таққосланади. Нақд сўмлар ва валюта билан булган операциялар умумий касса билан таққосланади.
Таққослаш натижаси тўғри чиққан холларда банкнинг кунлик баланси берилади. Баланснинг актив ва пассив томонлари солиштирилади, тўғри чиққандан кейин банк бошлиғи ва бош мухосиб тасдиқлайди. Банк аудити биринчи 10 кун ичида шу хужжатларни қайта текшириб, камчиликлар, бўлган холда уларни кўрсатиб ўтади. Камчиликлар бўлган холда аудит ва бош мухосиб томонидан акт тузилади ва шу куннинг узида лицевой ҳисоб рақамларга ўзгартириш киритишга бош мухосиб томонидан кўрсатма берилади. Тўғриланган ордерлар 4 нусхада бўлади ва унга қайси хужжатга ва йуриқномага асосан ўзгартириш киритилганлиги кўрсатилади.
Аудиторлик ҳисоботини тузиш учун аудиторлик исботлари мухим асос ҳисобланади. Аудиторлик текширувининг асосий кисми аудиторлик маълумотларининг турларини, методларини ва манбаларини аниқлаш ҳисобланади. Аудиторлик фирмалари кандай методлардан фойдаланиши, уларнинг тасдик учун асослари аудиторлик хулосасининг ишончлилигини тан олишга аниқлик киритади.
Бухгалтерия ҳисоботининг ишончлилиги тўғрисида асосли фикр хосил килиш учун аудитор етарлича аудиторлик исботларини олиши лозим. Булар:
А) бухгалтерия ҳисобида оборот ва сальдоларнинг тўғри акс эттирилишини синчиқлаб текшириш;
Б) аналитик ишлар;
В) ички назоратни текшириш. Аудит программасида аудит исботларини туплаш учун канака аудит амалиётига ва унинг хажмига эътиборни каратиш лозим.
Аудиторлик текшируви учун маълумотларнинг катъий хажми белгиланмаган. Аудитор ўзининг касбий кобилиятидан келиб чиқиб, иқтисодий субъектнинг бухгалтерия ҳисоботи ҳақида хулоса бериши учун маълумотларнинг хажмини мустакил белгилайди. Аудит исботларини олиш методларини аниқлашда молиявий маълумотлар огиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Аудиторлик исботлари ички, ташқи ва аралаш бўлиши мумкин.
Ички аудиторлик исботлари иқтисодий субъектдан огзаки ёки ёзма шаклда олиниши мумкин.
Ташқи аудиторлик исботлари учунчи томондан ёзма шаклда олинади. (одатда аудиторнинг ёзма суровига кўра)
Аралаш аудиторлик исботига ёзма ёки огзаки тарзда иқтисодий субъектдан олинган маълумотлар ҳамда ёзма тасдикланган шаклда учинчи шахслардан олинган маълумотлар киради.
Аудиторлик ташкилоти учун ташқи аудиторлик исботи энг ахмиятли ва ишончи ҳисобланади. Кейинги уринларда аралаш ва ички аудиторлик исботлари туради.
Аудиторлик исботлари ишончли ва етарли бўлиши лозим. Уларнинг етарлилиги холатга караб ички назорат системаси бахосига ва риск даражасига караб белгиланади. Аудитор объектив ва асосли хулоса тузиши учун етарли даражада сифатли исботлар туплаши керак.
Аудиторлик фирмасининг ўзи туплаган исботлари, одатда, иқтисодий субъект тақдим этган маълумотлардан ишончлироқ ҳисобланади. Шунинг билан бирга ёзма шаклдаги хужжатлар огзаки олинган исботлардан ишончлироқ ҳисобланади.
Аудитор томонидан тупланган исботлар бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини бахолаш буйича кайдномаларда, бланкларда, жадвал ва баённомаларда акс эттирилиши лозим. Олинган исбот маълумотлари аудиторлик хулосасини тузишда ва текширилаётган корхона рахбариятига аудит натижалари буйича ҳисобот беришда фойдаланилади.

Download 30.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling