3-мавзу. ҲИсоб-китоб операциялари аудити
Download 30.38 Kb.
|
3ma\'ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- 3.1. Ҳисоб-китоб операциялари аудитининг мақсади, вазифалари ва аудиторлик текшируви манбалари.
3-МАВЗУ. ҲИСОБ-КИТОБ ОПЕРАЦИЯЛАРИ АУДИТИ 3.1. Ҳисоб-китоб операциялари аудитининг мақсади, вазифалари ва аудиторлик текшируви манбалари. 3.2. Ташкилотларни ҳисоб рақамини очилиши ва юритилиши тартибига риоя этилганлигини текшириш. 3.3. Мижознинг ҳисоб рақами бўйича нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширилишини текшириш. 3.4. Банклараро ҳисоб-китоб операцияларни амалга ошириш тартибига риоя этилганлигини аудитдан ўтказиш. Таянч иборалар: нақд пулсиз ҳисоб-китоб, тўлов топшириқномаси, тўлов талабномаси, инкасса топшириқномаси, аккредитивлар, чеклар, мемориал ордер, кунлик кўчирма, комиссион воситачилик ҳақи, маъсул ижрочи шахс, оралиқ ҳисобот, аудиторлик меморандуми. 3.1. Ҳисоб-китоб операциялари аудитининг мақсади, вазифалари ва аудиторлик текшируви манбалари. Иқтисодиётда амалга ошириладиган пул айланишининг 80-90 фоизи нақд пулсиз ҳисоб-китоб шакллари асосида олиб борилади1. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар корхона ва ташкилотларнинг товарлар сотиш, хизмат кўрсатиш ва товарсиз операциялар бўйича мажбуриятларини пул маблағларининг ҳисобварақадан иккинчи ҳисобварақага ўтказиш орқали амалга оширилиши бўлиб ҳисобланади. Нақд пулсиз пул айланиши влпи ижтимоий маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида содир бўладиган муносабатларини ўзида акс эттиришга кўра икки қисмга бўлинади: 1. Товар операциялари бўйича пул айланиши. 2. Молиявий мажбуриятлар бўйича пул айланиши. Биринчи гурухга товарларни сотиш, хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажаришдаги ҳисоб-китобларни акс эттирувчи пул айланиши киради. Иккинчи гуруҳга эса бюджетга тўловлар, яъни фойдадан тўланадиган солик, қўшилган қиймат солиғи ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда бюджетдан ташқари фондлар, банк ссудаларини қайтарилиши, кредит учун фоизларнинг тўланиши, суғурта компаниялари билан ҳисоб-китоблар киради. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан 3 июнь 2013 йилда 2465-сон билан рўйхатдан ўтган “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида низом” га асосланади. Нақд пулсиз пул айланиши пулли муносабатлар иштироқчиларининг жойлашувига қараб бир шаҳар ичидаги ва шаҳарлараро пул айланишига бўлинади. Бир шаҳар ичидаги пул айланиши бир ҳисоб марказига қарашли банклар ўртасидаги ҳисоб-китоблар мажмуини билдиради. Шаҳарлараро пул айланиши эса турли ҳисоб марказларига қарашли банклар ўртасида амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар йиғиндисидир. Лекин республикамизда банк тизимининг ривожланиши, «электрон тўловлар» тизимига ўтиш натижасида ҳисоб-китобларда иштироқ этувчи субъектларнинг жойлашувига қараб иккига бўлиш мақсадга мувофиқ бўлмай колди. чунки ҳисоб-китобларда қатнашувчи субъектлар қайси худудда жойлашганидан қатъий назар, тўловлар бир неча соатда, ҳаттоки бир неча дақиқада ўтказилади. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил этишда бир қатор тамойилларга асосланилади. Бу тамойиллар қуйидагилар: -ҳар бир хўжалик субъекти ўз пул маблағларини банкларда очилган депозит ҳисобварақаларда сақлашлари лозим. Корхона ва ташкилотлар ўзаро ҳисоб-китобларни бевосита банкдаги ҳисобварақлар орқали амалга оширишлари шарт, қайси банкда ҳисобварақ очишни мижозларнинг ўзлари танлайдилар; -ҳисоб-китоблар тўловчининг розилиги билан унинг топшириғига асосан депозит ҳисобварақдаги маблағи эвазига амалга оширилади. Корхона банк кредитидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлса, тўловлар банк кредити ҳисобидан амалга оширилииш мумкин; -тўловлар белгиланган тўловлар кетма-кетлиги асосида бажарилади; хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоб-китоб шаклларини мустақил танлашлари ва уни шартнома орқали мустаҳкамлаб қўйишлари мумкии; -товар етказиб берувчи корхона ҳисобварағида пул маблағлари мазкур маблағларнинг мол сотиб олувчи корхона ҳисобварағидан ўчирилгандан сўнг ўтказиб берилади. -тўловни кафолатлаш мақсадида етказиб берилиши лозим бўлган товар ёки кўрсатилиши лозим бўлган хизмат қийматининг 15 фоизи олдиндаи тўлангандан сўнггина товарлар жўнатилади ёки хизматлар кўрсатилади. Тижорат банклари нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг қуйидаги шаклларини ташкил қиладилар ва амалга оширадилар: - тўлов топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар; - аккредитивлар билан ҳисоб-китоблар; - инкассо бўйича ҳисоб-китоблар; - чеклар билан ҳисоб-китоблар. Юқорида кўрсатилган шакллар бўйича нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда қуйидаги пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларидан фойда-ланилади: - мемориал ордер; - тўлов топшириқномаси ; - тўлов талабномаси ; - инкассо топшириқномаси; - аккредитивга ариза ; - тижорат банкининг ҳисоб-китоб чёки. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар, шунингдек пластик карточкадан фойдаланилган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Маблағларни тўловчи ва олувчи ўртасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ва пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг аниқ шакли тузилган шартнома (битим)га мувофиқ мустақил равишда белгиланади. Тўловчи ва маблағ олувчи орасидаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш шакли шартномада белгиланади. Download 30.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling