3-мавзу: Иқтисодий самарадорликни оширишда корпоратив


 Шахслараро муносабатларда ахборотнинг роли


Download 89.95 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/7
Sana15.11.2023
Hajmi89.95 Kb.
#1777281
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Корпоратив маданият 3 мавзу

4. Шахслараро муносабатларда ахборотнинг роли 
 
Шахслараро муносабатлар ахборот алмашиш жараёни сифатида кўрилади. 
Техник тизимлардан фарқли ўлароқ мулоқот жараёнида коммуникaция 
нафақат ахборот узатиш билан, балки унинг шаклланиши, аниқланиши, 
ривожланиши ва идрок этиш билан ҳам боғлиқдир. Ахборот нафақат узатилад, 
балки у билан фаол равишда алмашиниш бўлиб ўтади. Бунда ҳам сўзловчи, 
ҳам тингловчининг бу ахборотга бўлган муносабати, бу ахборотнинг 
аҳамиятлилиги муҳим омилдир. Одамлар ахборот билан оддийгина алмашиб 
қўя қолишмайди. Бунда улар умумий маънога эришадилар. Коммуникatsiя 
жараёнининг маъноси – оддийгина ахборот етказишгина эмас, балки бу 
предметни биргаликда ўрганиш, унга етишишдир. Одамлар ўртасида ахборот 
алмашишнинг хусусияти шундан иборатки, белгилар билан алмашиш 
жараёнида шериклар бир бирларига таъсир этишлари мумкин ва бу пайтда 
муносабатлар турининг ўзгариши рўй беради. Аммо қачонки уларнинг 
иккаласи бир тилда сўзлашса ва вазиятни бир хилда тушуниб етсаларгина 
коммуникатив таъсир этиш мумкин бўлади. 
Ўзаро ҳаракат сифатидаги мулоқот қийинчиликларсиз амалга ошиши учун у 
бир неча босқичдан иборат бўлмоғи керак: 
Алоқа ўрнатиш (танишиш) – ўзга одамни тушунишни, бошқа одамга ўзини 
таништиришни назарда тутади; 
Мулоқот вазиятида ўз ўрнини билиш, бўлаётган воқеъликни англаш, пауза 
тутиб туриш; 
Қизиқтираётган муаммони муҳокама қилиш; 
Муаммони ҳал қилиш; 
Алоқани тугатиш. 
Хизмат алоқалари шериклик асосларига қурилмоғи, ўзаро истак ва эҳтиёжлар, 
иш манфаатларидан келиб чиқмоғи, керак. Шубҳасиз бундай ҳамкорлик 
ижодий ва меҳнат фаолиятини оширади, бизнес, ишлаб чиқариш технологик 
жараёнининг муҳим омилидир. 
Танқид қилиш ва танқидни қабул қилиш қоидалари. 
 


Агар 
сиз ҳамсуҳбатингизни танқид қилмоқчи бўлсангиз аввал 
бошқаларнинг ёки ўзингизнинг ўхшаш хатоларингизни кўрсатиб ўтинг. 
Ҳар қандай ишбилармон ҳалол ва виждонли инсон номини олишга ҳаракат 
қилади. Шунинг учун йирик тижорий муваффақиятга эришиш учун 
шерикларингизга яхши ном, обрў яратишга ҳаракат қилинг ва улар уни 
оқлашга ҳаракат қиладилар. Янада ишончлироқ бўлишга эришиш учун бир 
қанча оддий қоидаларга риоя этиш керак: 
далилларни ҳамсуҳбатингиз шахсига мослаштириш; 
фактларни 
шунчаки 
қайд 
этишдан 
сақланинг, 
бунинг 
ўрнига 
суҳбатдошингизни қихиқтирадиган, шу фактлардан келиб чиқувчи афзаллик 
ва оқибатлар ҳақида сўзланг; 
ҳамсуҳбатингизга тушунарли бўлган атамаларни ишлатинг, чунки бошқа 
ҳолда сиз уни ишонтира омайсиз, унинг кайфиятини бузасиз ва у сизнинг 
келтирган далилларингизни тушнунадиган ҳолатда бўлмайди; 
ортиқча ишончлилик ҳамсуҳбат томонидан, айниқса у агрессив ҳарактерли 
бўлса, қаршилик келтириб чиқаришини эсдан чиқарманг; 
ўз далилларингизни яққолроқ қилиб қўрсатишга ҳаракат қилинг. Яққол бўлган 
далилар ва ёрқин қиёслашлар келтира туриб эсингизда бўлсинки, қиёслашлар 
ҳамсуҳбатингиз тажрибасига асосланган бўлиши керак, акс ҳолда ижобий 
натижа бўлмайди. 
Назорат саволлари 
1. Америка ишбилармонлик этикасини айтиб беринг?
2. Бизнесни ташкил этишнинг Америка модели хақида нималарни биласиз? 
3. Япониянинг ишбилармонлик этикаси хақида билганларизи айтиб беринг? 
4. Бизнесни ташкил этишнинг Япон модели нималардан иборат? 
5. Бизнеснинг аҳлоқ меъёрлари хақида тушунча беринг? 
6. Бизнес этикасининг асосий қоидаларини санаб беринг? 
7. Замонавий бошқарувда этика нима? 
8. Тадбиркорнинг шахсий сифатлари қандай бўлиши керак? 
9. Меҳнат муносабатларини ташкил этишда шахслараро муносабатлар қандай 
бўлиши керак? 
10. Шахслараро муносабатлар қонуниятлари хақида айтиб беринг? 
11. Меҳнат фаолияти жараёнида шахслараро муносабатнинг ўзига хос 
хусусиятлари нималардан иборат?
12. Шахслараро муносабатларда ахборотнинг роли қандай?

Download 89.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling