3-мавзу: капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари


Download 1.19 Mb.
bet1/5
Sana10.04.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1348842
  1   2   3   4   5
Bog'liq
3-мавзу ҚУ

3-МАВЗУ: КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА МУАММОЛАРИ

РЕЖА:


Мустақиллик йиллари даврида мамлакат жамияти ва иқтисодиёти сезиларли даражада сифат ва миқдор ўзгаришларга эришди. Эришилган натижалар бозор муносабатларига ўтишнинг ўзбек модели нақадар оқилона ва пухталик билан ишлаб чиқилганлигини яққол тасдиқламоқда. Шуниндек, мазкур модел орқали жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатлари таъсирига қарама-қарши тура оладиган Ўзбекистоннинг барча ижтимоий-иқтисодий тизими барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлашга эришиш имкониятлари яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сонли “Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида” ги Фармонига мувофиқ ислоҳотлар на фақат капитал қурилишда, балки мамлакатнинг қурилиш тармоғига хизмат қилувчи бошқа тармоқ ва соҳаларда ҳам амалга оширилмоқда.

Мазкур Фармонга биноан капитал қурилиш соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар мўлжалланган:

  • - қурилишда нарх шакллантиришни такомиллаштириш базасида бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришнинг янги сифат босқичига ҳамда шартномавий, жорий нархларга ўтиш;
  • - инвестицион жараён қатнашувчилари ўртасидаги хўжалик муносабатларини ўзгартириш;
  • - динамик, замон талабларига жавоб берувчи ҳудудий-тармоқ тузилмалари, корхоналарни оқилона жойлаштириш ва янги бошқарув механизмларига ўтиш.
  • - пудратчи қурилиш ташкилотлари ва қурилиш индустрияси корхоналарини хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, қурилиш бошқарув тузилмаларини ихчамлаш ва монополиядан чиқариш;
  • - хусусий қурилиш фирмаларини ташкил қилишни рағбатлантириш, қурилиш соҳасида ўрта ва кичик корхона ва ташкилотларни, бозор инфратузилмасини ривожлантириш;

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling