3 мавзу. Корхонада иш юритишни ташкил этиш ва унинг технологияси
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
3 МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аралаш системаси
- 3.3. Корхоналарда иш юритишни йўлга қўйилиши
Марказлашмаган системада- иш юритишга оид ишлар структурали бўлинмаларда
тўпланган бўлиб, бу ерда котиба ёки бир гуруҳ иш юритувчилар томонидан ҳужжатларни тайёрлаш билан боғлиқ барча ишларни амалга оширади. 1 Rekords Management 9 th edition Mary Lea Ginn. Ph.D USA 2011-yil Аралаш системаси – энгкенг тарқалган система бўлиб, унда жараёнларнинг бир қисми марказлашган тартибда ва қолган қисми эса марказлашмаган тартибда бажарилади. Корхоналар, фирмалар қайси гуруҳга киришини, ҳужжат айланишига, йил мобайнида қайта ишланишига қараб аниқланади. Корхоналарда иш юритишни қандай системасини қўлланилишидан қатъий назар, қуйидаги талабларга амал қилади: - корхонанинг барча бўлинмаларида ҳужжатлар қабул қилишни тартибда, ҳужжат формалари, ижрони назорат қилиш усуллари қўлланилиши керак; - корреспонденция бир жойда қабул қилиб олиниши ва қайд қилиниши лозим. - ҳужжатлар бир марта қайд қилиниши керак. Қайд қилиш системаси ҳужжатларни ижро этишни назорат қилиш системаси билан ўзаро боғланган бўлиши керак. - ҳужжатлар ижро этилиш босқичларида шундай сақланиши керакки, токи зарур маълумотномани тузиш учун керакли ҳужжатни тез топиш мумкин бўлсин. - ҳужжатлар тезлик билан, кам меҳнат сарфлаб доиравий айланиши лозим. 3.3. Корхоналарда иш юритишни йўлга қўйилиши Корхона ва ташкилотлар ўз мақсадларига эришиш учун ишлаб чиқаришда иш юритишни тўғри йўлга қўйишлари лозим. Ҳужжатларни расмийлаштириш, тегишли жойларга жўнатиш, қабул қилиш, архивда сақлаш ҳам корхонанинг иш фаолиятига таъсир кўрсатади. Корхонани бошқариш жараёнида ҳужжатларни тузиш, уларни ишлаш, сақлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ ишлар умумий иш юритишга оиддир. Унда буйруқлар тайёрлаш мажлиснинг боришини расмийлаштириш ишлари бўлади. Бундан ташқари бухгалтерия ва статистика ҳисоби, режалаштириш, моддий техника таъминоти ва корхонанинг бошқа фаолиятига оид ҳужжатлаштириш тизими, махсус иш юритишга тааллуқлидир. Келадиган ҳужжат, одатда қабул қилиб олиш, қайд қилиш, корхона раҳбарларининг кўриб чиқиши, ижрога топшириш, ижро қилиш, ижрони текшириш, ижро қилинган ҳужжатни қайд қилиш, тегишли жойга юбориш учун тайёрлаш босқичларидан ўтади. Бу босқичларнинг энг муҳим ҳусусиятларини кўриб чиқиш мумкин. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling