3 мавзу. Корхонада иш юритишни ташкил этиш ва унинг технологияси


Корхоналарда иш юритишни йўлга қўйилиши


Download 384.83 Kb.
bet3/22
Sana16.06.2023
Hajmi384.83 Kb.
#1507629
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
3 МАВЗУ

3.3. Корхоналарда иш юритишни йўлга қўйилиши


Бошқаришда иш юритишни ташкил этиш ва уни такомиллаштириш асосий вазифадир. Ҳужжат ҳар қандай корхона ёки хўжалик фаолиятини тартибга солиб турувчи омилдир.
Корхона ва ташкилотлар ўз мақсадларига эришиш учун ишлаб чиқаришда иш юритишни тўғри йўлга қўйишлари лозим. Ҳужжатларни расмийлаштириш, тегишли жойларга жўнатиш, қабул қилиш, архивда сақлаш ҳам корхонанинг иш фаолиятига таъсир кўрсатади.
Ҳар қандай қарор кўрилаётган масала ёки бошқарилаётган объект асосида қабул қилинади. Ахборотнинг аниқлиги, қонунийлиги ва тўлиқлиги қабул қилинган қарорнинг замонавийлигига боғлиқ.
Ахборотларни корхоналар ўртасида ташувчи бевосита ҳужжат ҳисобланади. Ҳужжатлар ҳар хил турда: хат орқали, расм орқали, график, расм ва овоз ёзиш орқали қабул қилиниши мумкин. Ахборотни шу йўл билан сақлаш, тўплаш, бошқа шахсга узатиш ва кўплаб фойдаланишни таъминлайди.
Шу вазифаларни тўғри йўлга қўйиш, иш юритишда қўлга киритилган ютуқлардан ҳисобланади.
Корхоналарда иш юритувчиларга юклатиладиган асосий вазифани бажаришда ёрдам беради. Булар:

    • ҳужжатларда корхона ва бўлинмаларнинг ишини тўғри ва тез акс эттириш:

    • хизматга доир барча ёзишмаларни қабул қилиш, ҳисобга олиш ва жўнатиш жараёнларини аниқ ва тез бажариш:

    • барча зарур маълумотларни жорий ишлар ва архивдаги қайд маълумотлари бўйича тез ва осон топиб олиш:

    • ҳужжатларнинг бажарилиши мунтазам суратда назорат қилиб туриш имкониятлари киради.

Корхонани бошқариш жараёнида ҳужжатларни тузиш, уларни ишлаш, сақлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ ишлар умумий иш юритишга оиддир. Унда буйруқлар тайёрлаш мажлиснинг боришини расмийлаштириш ишлари бўлади. Бундан ташқари бухгалтерия ва статистика ҳисоби, режалаштириш, моддий техника таъминоти ва корхонанинг бошқа фаолиятига оид ҳужжатлаштириш тизими, махсус иш юритишга тааллуқлидир.
Келадиган ҳужжат, одатда қабул қилиб олиш, қайд қилиш, корхона раҳбарларининг кўриб чиқиши, ижрога топшириш, ижро қилиш, ижрони текшириш, ижро қилинган ҳужжатни қайд қилиш, тегишли жойга юбориш учун тайёрлаш босқичларидан ўтади. Бу босқичларнинг энг муҳим ҳусусиятларини кўриб чиқиш мумкин.

Download 384.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling