3 мавзу. Корхонада иш юритишни ташкил этиш ва унинг технологияси


Download 384.83 Kb.
bet2/22
Sana16.06.2023
Hajmi384.83 Kb.
#1507629
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
3 МАВЗУ

Марказлашмаган системада- иш юритишга оид ишлар структурали бўлинмаларда тўпланган бўлиб, бу ерда котиба ёки бир гуруҳ иш юритувчилар томонидан ҳужжатларни тайёрлаш билан боғлиқ барча ишларни амалга оширади.
Аралаш системаси – энгкенг тарқалган система бўлиб, унда жараёнларнинг бир қисми марказлашган тартибда ва қолган қисми эса марказлашмаган тартибда бажарилади. Корхоналар, фирмалар қайси гуруҳга киришини, ҳужжат айланишига, йил мобайнида қайта ишланишига қараб аниқланади.
Ташкилий структураси мураккаб ва ҳужжатлар айланиши катта бўлган муассасаларда иш юритишни ташкил этишнинг аралаш системаси қўлланилади. Бу системада бир хил операциялар: ҳужжатларни қабул қилиш, жўнатиш, кўпайтириш, ижрони назорат қилиш жараёнлари марказлаштирилади. Хизмат ҳужжатларидан фойдаланиш жараёнлари эса турли бўлимлар (бухгалтерия, иқтисод бўлими, технология бўлим ва ҳоказо) бўйича олиб борилади.
Бу системаларнинг қайси бирини қўллаш корхонанинг иш шароитига, бўлимларнинг жойлашганлигига уларнинг иш ҳажми ва характерига боғлиқ. Аммо ҳар уч ҳолатда ҳам иш юритишнинг мақсади жўнатиладиган чиқим, келадиган кирим ва идора ичидаги ички ҳужжатларни аниқюксак даражада ўз вақтида расмийлаштиради. Папкаларни, штамп ва муҳрни белгиланган тартибда сақлайди.
Корхоналарда иш юритишни қандай системасини қўлланилишидан қатъий назар, қуйидаги талабларга амал қилади:

    • корхонанинг барча бўлинмаларида ҳужжатлар қабул қилишни тартибда, ҳужжат формалари, ижрони назорат қилиш усуллари қўлланилиши керак;

    • корреспонденция бир жойда қабул қилиб олиниши ва қайд қилиниши лозим.

    • ҳужжатлар бир марта қайд қилиниши керак. Қайд қилиш системаси ҳужжатларни ижро этишни назорат қилиш системаси билан ўзаро боғланган бўлиши керак.

    • ҳужжатлар ижро этилиш босқичларида шундай сақланиши керакки, токи зарур маълумотномани тузиш учун керакли ҳужжатни тез топиш мумкин бўлсин.

    • ҳужжатлар тезлик билан, кам меҳнат сарфлаб доиравий айланиши лозим.




Download 384.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling