3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия


Дактилоскопиянинг предмети, объектлари ва вазифалари


Download 1.26 Mb.
bet34/37
Sana30.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1410322
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология

Дактилоскопиянинг предмети, объектлари ва вазифалари. Дактилоскопияда кўплаб фундаментал ва табиий фанлар – кимё, физика, биология, тиббиёт ва бошқа фанларнинг маълумотларидан фойдаланилади. Шу билан бирга дактилоскопияда крминалистика фанининг барча умумий қоидалари, унинг умумий ва хусусий назарияларидан тўлиқ фойдаланилади. Бунда криминалистик идентификация назарияси, криминалистик техниканинг бир қатор бўлимлари – криминалистик фотография, трасология, криминалистик ҳисоблар ва бошқаларнинг умумий қоидалари муҳим аҳамият касб этади.
Дактилоскопия, криминалистика фанининг амалий соҳаси сифатида ўзининг хусусий қонунларига эга эмас, аммо дактилоскопия билишнинг махсус методларига эга ҳамда ўзининг предмети ҳисобланган махсус қонуниятларни ўрганади.
Дактилоскопиянинг асосий объектлари бўлиб қўл (оёқ) ва одам тери қатламининг излари ҳисобланади. Шунинг учун дактилоскопиянинг ўрганиш предмети бўлиб, юқорида санаб ўтилган объектларнинг моддий дунёда акс этиши билан боғлиқ қонуниятлар ҳисобланади ва улар дактилоскопия предметини ташкил этадиган биринчи гуруҳ қонуниятлар дейилади.
Дактилоскопиянинг предметини ташкил этувчи иккинчи гуруҳ қонуниятлар жиноятларни очиш, тергов қилиш ва олдини олиш мақсадида, қўл (оёқ) бармоқ ва одам тери қатламининг изларини аниқлаш, қайд этиш, олиш, сақлаш ва тадқиқот қилиш билан боғлиқ масалаларни ўрганади.
Жиноятларни очиш ва жиноят ишлари бўйича хақиқатни аниқлашда олинган маълумотлардан фойдаланишга оид қонуниятлар дактилоскопиянинг предметини ташкил этувчи учинчи гуруҳни ташкил қилади.
Дактилоскопик экспертизаларни ўтказишда, жиноят ҳодисаси билан боғлиқ бўлган қуйидаги объектлар тадқиқотга тақдим этилиши мумкин:
- қўл бармоқ излари мавжуд бўлиши тахмин қилинган буюмлар ёки уларнинг қисмлари;
- бармоқ излари мавжуд бўлган ва аниқланган, аммо сиртидан ушбу излар ҳали олинмаган буюмлар ва уларнинг қисмлари;
- бармоқ изларининг нусхалари кўчирилган дактилоскопик тасмалар (скотч-тасмалар) ёки бошқа ёпишқоқ ва полимер материаллар;
- бармоқларнинг ҳажмий излари ёки дактилоскопик кукунлар ёрдамида аниқланан бармоқ изларининг гипсли қуйма-нусхалари;
- бармоқ изларининг тасвири туширилган фотосуратлар, видеотасма ва репродукциялар;
- тергов-тезкор тадбирларини ўтказишда аниқланган ва олинган, бармоқ излари мавжуд бўлган буюмлар;
- жиноят ишини дастлабки тергов қилиш материаллари;
- ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва фотожадвали;
- ҳодиса содир бўлган жой ва бармоқ излари қайд этилган фотонегативлар ва (ёки) видеотасмалар;
- ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришда, мутахассис-криминалистлар томонидан ўтказилган дастлабки тадқиқотлар натижалари акс этган, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомасининг режалари, чизмалар (схемалар)и ва суратлари ҳамда ахборотли-қидирув хариталари (ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомасига иловалар);
- тадқиқот объектлари ва (ёки) бармоқ изларини аниқлаш, қайд этиш ва олиш билан боғлиқ бўлган тергов ҳаракатларининг материаллари – сўроқ, тинтув (олиб қўйиш), тергов эксперименти, таққослаш тадқиқотлари учун намуналар олиш;
- бирламчи (баъзида такрорий) экспертизаларнинг материаллари – экспертнинг хулосаси, шунингдек фотожадваллар, фотонегативлар, турли ишланмалар ва уларнинг иловалари, бирламчи ва такрорий экспертизаларнинг объектлари.
Таққослаш тадқиқотлари учун намуналар сифатида экспертизага бармоқлар ва кафтнинг қуйидагича излари тақдим этилиши мумкин:
- жабрланувчилар, уларнинг танишлари ва қўни-қўшнилари ҳамда жиноят ҳодисасига боғлиқ бўлмаган тарзда ҳодиса жойида ўз изларини қолдириши мумкин бўлган бошқа шахсларнинг;
- гумон қилинувчилар, айбланувчилар ва жиноятни содир этишда иштирок этганлиги текширилаётган шахсларнинг;
- шахси номаълум мурдаларнинг;
- ўзининг биографик маълумотларини яшираётган шахсларнинг;
- «Live – сканер» («тирик» сканер)дан фойдаланиб рангсиз метод ёрдамида олинган;
- эгилувчан материалларда ҳосил бўлган (ҳажмий) излар ва уларнинг қуйма-нусхалари;
- дактиломассивлардан танлаб олинган;
- асл излар, ксеронусхалар, фоторепродукциялар ва негативлар;
- эркин намуналар;
- бедарак йўқолган шахснинг яшаш жойидан аниқланган, бармоқ излари мавжуд бўлган буюмлар (шахси танилмаган мурданинг бармоқ излари билан солиштириш учун).
Тадқиқот предмети, объектлари ва тадқиқот методларининг ўзига хос хусусиятлари бўйича криминалистик техниканинг бир соҳаси сифатида, дактилоскопия ўзининг қўллаш муҳитига эга:

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling