3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия


Жиноятларни очиш ва тергов қилишда дактилоскопия ва дактилоскопик экспертизанинг аҳамияти


Download 1.26 Mb.
bet36/37
Sana30.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1410322
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология

Жиноятларни очиш ва тергов қилишда дактилоскопия ва дактилоскопик экспертизанинг аҳамияти. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларининг жиноятларни очиш ва тергов қилиш бўйича асосий вазифаларидан бири – жиноятчиликка қарши кураш амалиётига илмий методлар ва техник воситаларни кенг жорий қилиш ҳисобланади. Ушбу метод ва воситалар орасида, криминалистиканинг, жиноят содир этган шахсларни аниқлаш ва қидириш тадбирларини самарали амалга ошириш имконини берадиган илғор ютуқлари муҳим аҳамият касб этади. Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маҳоратларининг ортиши, улар томонидан жиноятларни очишнинг такомиллашган илмий методларини ўрганишлари натижасида, жиноятчиларни фош этиш учун излар ва бошқа ашёвий далиллар, шу жумладан ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришда аниқланадиган қўл бармоқ изларидан унумли фойдаланиш самарадорлигини янада юксалтиради.
Қўл бармоқ излари муҳим қидирув материали ҳисобланади. Ушбу излар жиноят содир эттган шахслар ва гумон қилинувчиларни аниқлаш ва текширишга қаратиган комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга имкон яратади. Папилляр нақшларнинг аниқ ифодаланган алоҳидалиги, шахсларни криминалистик идентификация қилиш (айнанлигини аниқлаш)нинг асосини ташкил этади.
Қўл бармоқ изларидан жиноятчиларни қидиришда фойдаланиш, дастлабки босқичларда бир неча йўналишларда амалга оширилиши мумкин. Бир томондан, бу ҳодиса содир бўлган жойда аниқланган бармоқ изларини вилоятлар ИИБлари эксперт-криминалистик хизматидаги ва марказлашган (Ўзбекистон Республикаси ИВ ЭКМ) ҳолда дактилоскопик картотекалар бўйича текшириш ҳисобланади. Бошқа томондан эса, бармоқ излари муайян доирадаги шахсларнинг папиляр нақшларини бевосита солиштириш, ушбу шахслар доирасини янада торайтириш ҳамда алоҳидаги тоифадаги шахсларни анқлашда вужудга келадиган версилар (тусмоллар)ни текширишда фойдаланилиши мумкин.
Бармоқ излари қай шаклда – айният аниқлаш, дастлабки тадқиқотлар ёки экспертизалар шаклида фойдаланилмасин, шахсларни папилляр нақшлар бўйича идентификация қилиш (айнанлигини аниқлаш)нинг самарадорлигини бир хилда таъминлайдиган бир қатор қонуниятлар мавжуд.
Охирги йилларда дактилоскопияда кескин сифатий сакраш юз берди, яъни бир томондан папилляр нақшларни ўрганишнинг статистик ва математик методларини амалиётга татбиқ этиш ҳамда иккинчи томондан бармоқ изларини кодлаш ва текшириш учун автоматлаштиришлган тизимлар яратиш бўйича долзарб илмий тадқиқотлар бошланди.
Ички ишлар органларининг экспертиза амалиётида бармоқ изларининг тадқиқ этишга жуда катта аҳамият берилмоқда. Чунки, ҳодиса содир бўлган жойда қолдирилган бармоқ ва кафт излари жиноятчининг шахсияти бўйича жуда қимматли ва кенг тарқалган маълумотлар манбаи бўлиб ҳисобланади. Ушбу ҳолат бармоқ ва кафт изларининг аниқ ифодаланган алоҳидалиги ва барқарорлиги билан изоҳланади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика марказининг маълумотларига кўра, дактилоскопик экспертиа ва тадқиқотлар, эксперт-криминалистика хизмати томонидан ўтказиладиган жами экспертизалар ва тадқиқотларнинг деярли 60 % ни ташкил қилади.
Таъкидлаш жоизки, дактилоскопик маълумотлардан нафақат жиноятларни очиш ва тергов қилишда, балки жанговар ҳаракатлар даврида, авиаҳалокатлар ёки бошқа ҳалокатларда халок бўлганларни шахсини аниқлаш мақсадида ҳам фойдаланиш мумкин.
Одам қўл ва оёқ излари одамнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттиради ва жиноятнинг қуйидаги шароитлари ва ҳолатларини аниқлашга имкон бердиган ахборотларни олишга таъсир кўрсатади:
1) текширилаётган жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган шахслар доирасини аниқлаш;
2) маълумотлар банки ва дактилоскопик ҳисоблар ёрдамида жиноятчини аниқлаш;
3) очилмаган жиноятлар субъектини аниқлаш, яъни бошқа жиноятни содир этган ва ушланган жиноятчини, илгари, ҳодиса содир бўлган жойда қолдирган изларига кўра аниқлаш;
4) ҳодиса содир бўлган жойда излар қолдирган шахснинг анатомик, ёши ва бошқа функционал хусусиятларини аниқлаш;
5) бир шахсни бир неча жиноятларни содир этганлигини аниқлаш;
6) шахсни ҳодиса содир бўлган жойдаги оьъектлар билан таъсирлашиш ҳолатини аниқлаш;
7) жиноятчининг, ҳодиса содир бўлган жойдаги ҳаракатларининг мазмуни ва кетма-кетлигини аниқлаш;
8) жиноятни содир этишда иширок этган шахсларнинг сонини аниқлаш;
9) шахси номаълум мурдалар ва бедарак йўқолганларнинг шахсини аниқлаш.
Юқоридаги санаб ўтилган ҳолат ва шароитларни:
- қўл ва оёқ изларини мутахассис-криминалист иштирокида кўздан кечиришда аниқлаш мумкин;
- қўл ва оёқ изларини эксперт томонидан тезор тадбирлар жараёнида тадқиқот қилишда аниқлаш мумкин.
Бармоқ изларини ўрганиш натижасида олинган маълумотлар тергов тусмоллари (версиялари)ни илгари суришда ва жиноятчиларни қидиришда фойдаланилади.
Бармоқ изларининг экспертиза тадқиқотлари жараёнида аниқланган фатик маълумотлар амалдаги жиноят-процессуал қонунчиликка асосан, далил ҳисобланади. Ушбу далиллар жиноятларни очиш ва суд мухокамаси жараёнида, айбланувчи ва судланувчиларнинг айбини исбот қилишда қўлланилади.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling