3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия


Download 1.26 Mb.
bet35/37
Sana30.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1410322
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология

1. Нопроцессуал:
- тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда;
- криминалистик рўйхатга олишда – очилмаган жиноят содир этилган жойлардан олинган, қўл бармоқлари папилляр нақшлари изларининг ҳисобларини ташкил қилиш ва юритиш, ички ишлар органлари учун оператив қизиқиш уйғотувчи шахсларнинг дактилоскопик хариталарининг ҳисоби (дактилотека).
Дактилоскопияни қўллашнинг ушбу муҳити тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мувофиқлаштирилган ва ошкора ҳамда яширин усуллар билан амалга оширилиши мумкин.
2. Процессуал:
- тергов ҳаракатларини ўтказишда – ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, гувоҳлантириш, тергов эксперименти, кўрсатувларни ҳодиса содио бўлган жойда текшириш, тинтув, олиб қўйиш, таниб олиш учун кўрсатиш, таққослаш тадқиқотлари учун намуналар олиш, суд экспертизаларини тайинлаш;
- суд экспертизалари, энг аввало дактилоскопик экспертизаларни ўтказиш.
Дактилоскопиянинг маълумотлари комлекс суд-тиббий, суд-биологик, суд-кимё ва бошқа экспертизаларни ўтказишда муҳим аҳамият касб этади.
Дактилоскопиянинг маълумотларини амалий қўллашнинг юқорида санаб ўтилган шаклларини инобатга олиб, дактилоскопиянинг вазифаларини қуйидагилардан иборат деб айтиш мумкин:
1. Қўл (оёқ) бармоқлари ва одам тери қатлами изларини аниқлаш учун криминалистик воситаларини такомиллаштириш ҳамда янги, янада самаралиларини яратиш.
2. Юқорида санаб ўтилган объектларни қайд этиш, олиш, сақлаш ва жўнатиш учун мавжуд техник усул ва воситаларни такомиллаштириш ҳамда янгиларини яратиш.
3. Максимал тўлиқ ва доимий тўлдирилиб бориладиган, бармоқ излари ва дактилохариталар банки мавжуд бўлган Автоматлаштирилган дактилоскопик идентификацион тизим (АДИТ “АДИС”)ни яратиш.
4. Дактилоскопик экспертизаларни ўтказишнинг мавжуд методикаларини такомиллаштириш ва янгиларини яратиш, ушбу мақсадда янги илмий-техник воситаларни ишлаб чиқиш ҳамда илмий-техник ютуқлардан тўлиқ фойдаланиш.
5. Дактилоскопик экспертизаларни тайинлаш, экспертиа ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказишда экспертнинг терговчи (суд) билан ҳамкорлиги, терговчи ёки суд томонидан эксперт хулосаларини баҳолаш бўйича усуллар ва қоидалар ишлаб чиқиш.
6. Жиноятларнинг олдини олиш бўйича таклив ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида, суд, тергов ва экспертиза амалиёти тажрибаларини ўрганиш ва умумлаштириш.
Шундай қилиб, дактилосокпия криминалистик техниканинг бир соҳаси сифатида, илмий-назарий ва амалий асосларга, бошқача айтганда, дактилоскопия экспертизаларни ўтказишга тайёргарлик кўриш, ўтказиш ва суд ёки терговчи томонидан эксперт хулосаларни баҳолашнинг илмий асосига эга.
Суд экспертизаларининг ҳар қандай тури, бошқа турдаги экспертизалардан ўзининг предмети, объектлари ва ўзаро боғлиқ ҳамда бир-бирини тўлдирувчи тадқиқотларнинг махсус методлари билан фарқ қилади. Криминалистик экспертиза суд экспертизаларнинг бир қисми сифатида, бир қатор турдаги экспертизаларни, жумладан дактилоскопик экспертизани ўз ичига олади.
Ҳар қайси турдаги суд экспертизасининг предмети икки жиҳатдан – амалий фаолият сифатида ҳамда одил судлов мақсадларида қўлланиладиган махсус билимлар мажмуи сифатида ўрганилади. Шу боисдан, дактилоскопик экспертизанинг махсус билимлар мажмуси сифатидаги предмети дактилоскопия ҳисобланади, амалий фаолият сифатидаги предмет бўлиб эса – ушбу турдаги экспертиза воситасида аниқланиши мумкин бўлган барча ҳолатлар (жиноят иши моҳияти) ҳисобланади. Дактилоскопик экспертизанинг иккинчи турдаги предмети, ҳал этадиган саволлари ва тадқиқот объектларининг тури ва хусусиятлари билан ифодаланади. Ҳар бир кўрилаётган жиноят иши учун унинг ўзига тегишли бўлган шарт-шароитларни аниқлаш талаб этилади, бинобарин – экспертизанинг аниқ предмети эксперт томонидан ҳал этиладиган аниқ саволлар ва бажариладиган анқ вазифалар билан ифодаланади.
Дактилоскопик экспертиза орқали аниқланадиган ҳолатлар жуда хилма-ҳил, аммо, тадқиқот масадлари, вазифалари ва объектларига мос равишда, ушбу экспертизани қуйидагиларга ажратиш мумкин:
1. Идентификацион – одани қўл (оёқ) бармоқларининг ва одам тери қатламининг изларига кўра айнанлигини аниқлаш.
2. Ноидентификацион – содир этилган жиноятнинг айрим ҳолатларини аниқлаш (ситуацион), объектларнинг хосса ва белгиларини, уларнинг сифатий ва миқдорий хусусиятларини аниқлаш (диагностик).
Қўл бармоқ изларида акс этган папилляр нақшларнинг экспертизаларида ҳал этиладиган саволлар, ички ишлар органлари эксперт-криминалистик хизматида қуйидагича шакллантирилади:
1. Тақдим этилган буюмларжа бармоқ излари мавжудми? Агар мавжуд бўлса, улар шахсни айнанлигини аниқлаш учун яроқлими?
2. Бармоқ излари аниқ бир шахс (шахслар) томонидан қолдирилганми?
3. Бармоқ излари бир шахсга тегишлими?
4. Бир неча ҳодиса содир бўлган жойдан олинган бармоқ излари бир шахс томонидан қолдирилганми?
5. Изларни ҳосил бўлиш вақти қандай?
6. Из ҳосил бўлиш механизми қандай?
7. Излар қайси қўл ва қайси бармоқдан қолдирилган?
8. Излар кафт сиртининг қандай соҳасидан қолдирилган?
9. Из бўлаги қўл бармоғиданми ёки кафтидан қолдирилганми?
10. Изларда одам қўлининг қандай хусусиятлари акс этган (чандиқ, тиртиқ, қадоқ, тери касалликлари, бармоқларнинг йўқлги ва эгилиши, узукларнинг мавжудлиги ва бошқалар)?
11. Бармоқ изларини қолдирган шахснинг бўй узунлиги, жинси ва ёши қанақа?
12. Бармоқ изларини қолдирган шахснинг касби қанақа?
Дактилоскопик экспертизанинг субъектлари бўлиб экспертиза тайинлаш ва эксперт хулосасини баҳолаш жараёнининг иштирокчилари (терговчи, суриштирув органлари ходимлари, прокурор, суд) ва асосий субъект – эксперт, яъни махсус билимларга эга бўлган, кўрилаётган ишдан манфаатдор бўлмаган ва экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор (ажрим) билан экспертиза ўтказиш топширилган шахс ҳисобланади.
Бугунги кунда, дактилоскопик экспертизаларни ўтказувчи экспертлар Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар (Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқалар)нинг илмий-тақиқот ва амалий йўналишдаги экспертиза муассасалари штатида туради
Жуда кўплаб миқдордаги дактилоскопик экспертизалар давлат экспертиза муассасалари (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика хизмати)да ўтказилади, бунинг қуйидаги бир неча сабаблари мавжуд:
- Махсус Эксперт-квалификацион комиссиянинг (Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКМ қошида) ҳамда малакали эксперт ходимларни тайёрлашга ихтисослашган олий ўқув юртининг мавжудлиги (ИИВ Академияси);
- криминалистик ва бошқа турдаги экспертизаларни юқори техник даражада ўтказиш имкониятини берувчи махсус криминалистик жиҳозлар (асбоб-ускуна ва воситалар)нинг мавжудлиги;
- мураккаб, комплекс, такрорий ва комиссиявий экспертизаларни ўтказиш малкаларининг мавжудлиги;
- ходимлар малалакасини ошириш устидан назоратнинг ва ҳудудий ички ишлар органлари эксперт-криминалистика хизмати экспертлари томнидан берилган экспертиза хулосаларини тақриз қилиш амалиётининг мавжудлиги;
- илмий ишланмаларнинг ҳамда объектларни, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш ва бошқа тергов ҳаракатларида иштирок этиш билан биргаликда тадқиқ этиш бўйиа янги методикаларни апрбация қилиш имкониятининг мавжудлиги;
- криминалистик тезкор-қидирув ва маълумот-ёрдамчи ҳисобларни ташкил қилиш ва юритиш имкониятининг мавжудлиги.

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling