3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия


Download 1.26 Mb.
bet5/37
Sana30.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1410322
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология

Одам излари (гомеоскопия);

- Қўл излари (папилляр нақшлар, дактилоскопия);
- Оёқ излари – яланг оёқ излари, чулки, пайпоқдаги оёқ излари, пойафзал излари.
- Тиш излари;
- Тирноқ излари;
- Папилляр чизиқларга эга бўлмаган тана аъзолари (лаб, қулоқ, пешона, бурун қирралари в.ҳ.)нинг излари;
- Кийим-кечак, кўлқоп излари;
- Қон излари (уларнинг ҳосил бўлиш шакли ва механизмларини криминалистик тадқиқ этиш).

  1. Қурол, асбоб ва ишлаб чиқариш механизмларининг излари (механоскопия)

- Бузиш қуролларининг излари;
- Қулф ва қулфлаш мосламаларидаги излар;
- Назорат пломбалари ва ёпувчи-пломбаловчи қурилмалардаги излар;
- Маҳсулотлардаги ишлаб чиқариш механизмларининг излари.

  1. Транспорт воситаларининг излари:

- Рельссиз транспорт воситаларининг ғилдирак излари;
- Судралувчи занжирсимон (ғилдирак) излари;
- Чанғи ва чана излари;
- Транспорт воситаларидаги бўртиб турувчи деталларининг излари.

  1. Ҳайвон излари.

- Ҳайвон оёқлари (туёқ, тақа) излари;
- Тамға (белги)нинг кўриниши.
Бундан ташқари трасологик тадқиқот объектларига қуйидагилар киради:
а) механик усул билан ажратилган туркум объектлар ёки монолит объект қисмлари (“қисмларга қараб бутунни аниқлаш”. Яъни алоҳида қисмларнинг бир бирига ёки бир нечта қисмларнинг ягона бутун бўлакка тегишлилигини аниқлаш);
б) тугун, тамаки қолдиқлари, қўл чоклари, яъни одамнинг иш фаолиятини акс эттирувчи буюмлар (функционал-динамик комплекслар – ФДК);
в) қулфлар, механизмлар ва бошқа ишлаб чиқариш маҳсулотларининг хусусиятлари ва ҳолатини аниқлашда изларнинг юқорида келтирилган таснифланиши шартли ҳисоблансада, бироқ у трасологик эксперизаларнинг алоҳида турлари ва кенжа турларини шакллантиришда асос сифатида қабул қилинган.
Шу билан бирга экспертиза турлари ва кенжа турлари доирасида бир эмас, бир нечта объектлар ўрганилиши мумкин. Масалан, оёқ изларини экспертиза қилиш пойафзал тагчармини акс эттирувчи излар ҳамда из қолдирган шахсга тегишли функционал-динамик хусусиятларини ўз ичига олади (масалан қадам кенглиги, узунлиги, қадам ташлаш бурчаги, товоннинг бурилиш бурчаги). Машина ёритгичларини (фара) синиқларини эксперт текширувини ўтказиш пресс-қолип шаклига тегишли изларни ўрганиш, фара ёритгични ясашда юзага келган нуқсонлар ва бўлиниш майдонидаги изларини текшириш (бутунни бўлакларига қараб аниқлаш) кабиларни ўз ичига олади. Шундай қилиб, из ҳосил бўлишининг мураккаблигиниҳисобга олган ҳолда трасологик тадқиқот ўтказишда баъзи ҳолларда турли хил таснифланувчи гуруҳга тегишли (аниқроғи уларнинг белгилари ва туркум белгиларни ўз ичига олувчи)изларни ўрганиш зарур бўлади.
Чунончи, содир этилган жиноят ҳамда уни амалга ошириш учун қўлланган нарса ва буюмлар тўғрисида фикр юритишда терговчи, эксперт ва суд ходимлари мазкур жиноят содир этишдаги физик жараёнларнинг атрофдаги моддий муҳитда аксланишини ҳисобга олишлари зарур. Содир бўлган воқеа-ҳодиса тўғрисида фикр юритишга аксланиш назарияси ёрдам бериши мумкин, зеро атроф муҳитдаги нарса-буюмлар унинг изларини акс эттириши мумкин. Мазкур назарияга биноан, жиноят ҳодисаси ҳамда объектив воқеликнинг бошқа ҳодисаси умуман олганда акслантирувчи тизим сифатида қабул қилинади. Мазкур тизим мураккаб бўлиб, у ўзида турлича, баъзида йирик элементларни қамраб олиши мумкин. Бундай элементларга қуйидагилар киради: воқеа содир этган шахс(лар) қиёфаси, жиноят содир этишда фойдаланилган объектлар, уларнинг хусусиятлари ва белгилари, содир этилган жиноятдаги физик жараёнларни акс эттирувчи белгилар, юқорида қайд этиб ўтилган жиҳатлар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ва ҳоказо.
Одамни идентификация қилишнинг трасологик масалаларини ҳал унинг қилишда унинг қўли, оёғи, баъзи ҳолларда тиши ва лабининг излари мисол қилиб олиниши мумкин. Бунда субъект сифатида жиноят содир этилган жойда (атроф-муҳит, уй шароити, уй жиҳозлари, идиш-товоқлар, овқат қолдиқларида) ўз изларини қолдирган жиноятчи ва жиноятда жабрланувчи сифатида тан олинган шахс олиниши мумкин. Масалан, ўлган одамни унинг муқаддам яшаш ва ишлаш жойида топилган излар орқали аниқлаш ва ҳоказо.
Излар орқали айнанлаштириш икки босқичда амалга оширилиши мумкин. Биринчи босқич – из қолдирган объектнинг муайян гуруҳга тегишлилиги ва тури аниқланади. Олинган маълумотлардан буюмни излаш мақсадида фойдаланилади. Текширилаётган бир ёки бир нечта буюм олиб қўйилганидан сўнг уларнинг бирида индивидуал айнанлаштириш амалга оширилади.
Бунда тезкор ахборотни олиш диагностик трасологик вазифаларни ҳал қилиш билан боғлиқ бўлиб, унинг давомида қандай, қай тарзда ва қайси шароитда объектлар бир бирлари билан алоқага киришганлиги аниқланади: тўсиқ (эшик, ойна) қайси томон (ичкаридан ёки ташқари) дан бузилган; транспорт воситаси қайси йўналишда ҳаракатланган, қулф қайси усулда бузилган, у бирламчи қисилганда пломба (тамға)си бузилганми каби саволларга жавоб олинади.
Диагностик трасологик тадқиқотлар воқеа-ҳодиса ва унинг оқибати орасидаги сабабий боғлиқликни аниқлаш, мазкур шароитда ҳосил бўлган из туркумларини таҳлил қилиш ва улар асосида юз берган воқеа-ҳодиса тафсилотини билиш имкониятини беради. Масалан, транспорт воситасининг йўналиши ва ҳаракатланиш тартиби (тормозланиш, тўхташ), транспорт воситаларининг тўқнашуви қаерда юз берган (йўлнинг қайси чизиғида), улар қайси томони ва қандай бурчак остида урилганлар, автомобилдан бири қайси томонга улоқтириб юборилган, транспорт воситаси ағдарилганми, машинани ким бошқарган ва ҳоказо.
Одатда идентификацион ва диагностик масалалар умумий асосда ҳал қилинади. Зеро, объект излари ва уларнинг ҳосил бўлиш механизмлари ёрдамида аниқлаш муҳим криминалистик аҳамиятга эга бўлади. Мазкур масалаларни ҳал қилиш жиноят қуролларини аниқлаш, жиноят субъекти (унинг жисмоний аломатлари, кийим-кечаги ва кўникмалари), жиноят содир этиш усуллари, жиноий суиқасд тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлиш имконини беради. Бунда олинган натижалар изларни трасологик экспертизасини ўтказиш босқичлари ва шакли нуқтаи назаридан турлича аҳамиятга эга бўлади.
Башарти бундай тадқиқот воқеа содир бўлган жойда терговчи томонидан мустақил равишда ёки мутахассис иштирокида амалга оширилса, олинган натижалар асосан қидирув мақсадларида қўлланилади. Хулосалар дастлабки процессуал мазмунга эга бўлиб, тинтув, ушлаб туриш ва сўроқ қилишда қўлланилади.
Кўздан кечириш баённомасида изларнинг жойлашиши, улардаги умумий ва хусусий аломатлар айтиб ўтилади.
Изларни трасологик текшириш лаборатория шароитида эксперт шахс томонидан оператив ходимнинг топшириғига кўра муайян объект томонидан қолдирилган изларни яширин тарзда текшириш билан боғлиқ оператив мақсадларда амалга оширилади. Бундай шароитда олинган натижалар, ўтказилган тадқиқот ҳақидаги маълумот кўринишида қайд этилиб, оператив аҳамиятга эгалиги ҳамда ушбу маълумотни олиш манбаи сир тутилиши кераклиги боис жиноят иши материалларига қўшилмайди.
Жиноят процессида трасологик билимларни қўллашнинг асосий шаклларидан бири экспертиза ҳисобланади. Эксперт тадқиқоти давомида олинган далиллар содир этилган жиноятни исботлаш аҳамиятига эга бўлганлиги боис тергов ва судда фойдаланилиши мумкин. Бунда жиноят содир этилган жойда топилган излар ва жиноят содир этган шахс орасидаги ўзаро алоқадорликни аниқлаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Трасологик экспертиза идентификацион (айнанлаштириш) ёки диагностик вазифаларни ҳал қилиш-қилмаслигидан қатъий назар, муқаддам юз берган физик жараён: жиноят содир этиш объектининг буюм сирти билан таъсирга кириши оқибатида қолган излар, қулф яхлитлигининг бузилиши, транспорт воситаларининг тўқнашуви кабиларни аниқлаш учун хизмат қилади. Эксперт томонидан аниқланган далиллардан фойдаланиш исботлаш моҳиятини ташкил этиб, унинг жараёнида муайян шахснинг жиноий ҳаракатлари ва қолдирилган излар орасидаги сабабий боғланиш аниқланади. Масалан, муайян пойафзал аниқ бир шахсга тегишлилиги ва бошқа ҳеч ким томонидан кийилмаганлиги исботланганидан сўнг эксперт томонидан воқеа содир бўлган жойда топилган изларни идентификация қилиш орқали мазкур шахснинг жиноят содир этишга дахлдор эканлиги исботланади. Трасологик экспертиза орқали жиноят содир этилишига алоқадор далиллар ҳам топилади, масалан тамғани юзаки қўйиш, эшикка ички қурилмаси етарлича мустаҳкам бўлмаган қулфни осиш ва ҳоказо. Жиноят содир этилишига сабаб бўлган ҳолатлар аниқланганидан сўнг эксперт тадқиқоти асосида уларни келажакда бартараф этиш бўйича профилактик тавсиялар ишлаб чиқилади.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling