Пойафзал изининг узунлиги, см
|
Топилган узунлик қуйидаги рақамларга кўпайтирилиши керак
|
21,9 см гача
|
7,17
|
22,0-22,9
|
6,84
|
23,0-25,9
|
6,61
|
24,0-24,9
|
6,55
|
25,0-25,9
|
6,40
|
26,0-26,9
|
6,32
|
27,0-27,9
|
6,25
|
28,0-28,9
|
6,12
|
29,0 ва ундан катталар
|
6,0
|
Намуна: топилган пойафзал изининг узунлиги 27,5 см.
27,5 см х 6,25= 171,875. Из қолдирган шахснинг тахминий бўйи 172 см га тенг.
в) юриш одатлари ва касалликлари тўғрисида маълумотларга эга бўлиш мумкин. Юриш одатларини тагчарм изидаги ейилиб кетиш изларига қараб аниқланилади. Пошнанинг орқа соҳасининг қаттиқ ейилиши, ушбу изни қолдирган шахснинг тез юришидан далолат беради. Плоскостопия касаллигига чалинган шахслар пойафзалининг тагчарми ички томони кучли ёйилади, маймоқ юрадиганларда эса ташқи томони кучли ейилган бўлади;
г) изни қолдирган пойафзалнинг товаршуносликда қабул қилинган ўлчови тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш. Пойафзал изининг ўлчовини аниқлаш учун албатта, биринчи навбатда унда акс этган белги ва сонларга эътибор қаратилади. Кўпинча яхши акс этган изларда бевосита кўздан кечириш орқали унинг ўлчовини аниқлаш мумкин. Агар, ушбу сонли белгилар аксланмаган ҳамда из тўлиқ аксланган бўса, изнинг умумий узунлиги ўлчанади. Агар пойафзал тагчармининг учи оддий бўлса умумий узунлик қийматидан 10 мм, тагчарм олди қисмининг шакли учли бўлса 15 мм айриб ташланади. Ҳосил бўлган рақам пойафзалнинг метрик тизимдаги ўлчови ва бир вақтнинг ўзида пойафзални чарм патакининг узунлиги ҳисобланади. Метрик тизимдаги ўлчовдан ташқари пойафзалнинг штихмасса тизимидаги ўлчови ҳам мавжуд. Бундай ўлчов қийматини аниқлаш учун қуйидаги жадвалдан фойдаланамиз:
Пойафзалнинг ўлчовини аниқлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |