3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия


Download 1.26 Mb.
bet10/37
Sana30.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1410322
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37
Bog'liq
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология

Бузиш қуроллари ва уларни ишлатиш натижасида ҳосил бўладиган излар. Аксарият ҳолларда бузиш қуроли сифатида кундалик-турмуш ва ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ускуналардан фойдаланилади. Жиноят содир этилган жойларда бузиш қуроли сифатида турли туман ускуна ва механизмлар ишлатилиниши мумкин. Шулардан энг кўп тарқалгани дурадгорлик ва слесарлик ускуналардир. Дурадгорлик ва слесарлик ускуналарига: болта; уйиш ускуналари ва шаберлар; турли қайчилар: мато ва қоғоз кесадиган қайчи, бутақирққич, токқайчи; металларни кесиш учун мўлжалланган ускуналар: темир қайчи, темир арра, саперлар қайчиси; слесарлар ускуналари: зубило, крейцмейсель, слесарлар бородоги, тошларга ишлов бериш ускунаси, белги урадиган асбоблар, тисклар; болғача; омбирлар; бурғалар, пармаловчи ва зарба бериш имкониятига эга бўлган перфораторлар; арралар; эговлар; ломлар ва бошқа шунга ўхшашлар киради. Булардан ташқари махсус бузиш учун тайёрланган қуроллар ҳам мавжуд, масалан, консерваочгичга ўхшаб ясалган бузиш қуроли–раки, “гусиная лапа”, турли гидравлик мосламалар ва бошқалар. Бузишни тез бажариш мақсадларида бузувчилар металл кесиш электр машиналаридан ҳам фойдаланади.


Шунингдек, бузиш қуроли сифатида термик таъсир билан ишлайдиган кесиш аппаратлари ҳам ишлатилади. Бузиш қуролининг излари орқали уни қолдирган бузиш қуролининг айнанлигини ва гуруҳий тегишлилигини ҳамда жиноятчи шахсининг айрим хусусиятларини аниқлаш имконияти мавжуд.
Бузиш қуроли ва ускуналарнинг тўсиқлар билан механик таъсири натижасида ҳажмли ва юзаки излар қолади. Зарба бериш, босиш ва сиқишда статистик излар вужудга келса, тишлаш, арралаш, бурғалаш ва чопишда ускунанинг таянч нуқтасидан силжиши оқибатида динамик излар вужудга келади. Бузиш қуроли ва ускуналарида бўлган мой, занг, бўёқларнинг из қабул қилувчи объектни юзасида қатлам ҳосил қилиши натижасида юзаки излар ҳосил бўлиши мумкин. Бундай излар из қабул қилувчи объектнинг юзасидаги бўёқ ёки бошқа моддаларнинг кўчиши оқибатида ҳам вужудга келиши мумкин, бундай излар кўчган қатлам излари деб аталади.
Бузиш қуроллари ва ускуналарнинг излари аниқланган жойига қараб: а) турли тўсиқлардаги излар ва б) қулфлар ва ёпиш қурилмаларидаги изларга бўлинади.

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling