3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия
Download 1.26 Mb.
|
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология
Чопиш излари. Чопиш қуроли сифатида жиноятчилар кўпинча болта, теша ва бошқа тиғли предметларни ишлатади. Болталар қуйидаги элементлардан ташкил топган бўлади: қирра, тиғ, пона, бош қисм, муҳра, бош қисмнинг ён девори, дастанинг ён томони, дастанинг тугаши, даста, таянч ва тиғнинг дами.Болта: 1-қирра; 2- тиғ; 3-пона; 4–бош қисм; 5–муҳра; 6–бош қисмнинг ён девори; 7–дастанинг ён томони; 8–дастанинг тугаши; 9 –даста; 10–таянч; 11–дам. Ҳодиса жойидаги чопиш изларига қараб шахс тўғрисида айрим маълумотларга эга бўлиш мумкин. Изнинг чап томони ўнг томонига қараганда қияроқ жойлашганлиги аломатидан чопишни чапақай одам бажарганлигидан далолат беради. Чопиш изларининг кўп қисми чап томонда жойлашса, чапақай одам томонидан чопиш бажарилганлигидан далолат беради. Консерваочгичга ўхшаб ясалган бузиш қуроли (раки). Ёғоч махсулотларини тешиш, уйиш, ёриш ва айрим металл объектларни кесиш мақсадларида жиноятчилар уйиш ускуналари ва шаберлардан фойдаланади. Кесиш излари. Ҳодиса жойида турли ҳил махсулотларни кесиш зарурияти туғилганда жиноятчилар қайчидан фойдаланиб кесиши мумкин. Айрим жойларда эса қайчи бевосита жиноят содир этиш воситаси сифатида иштирок этади. Булардан ташқари жиноятчилар қайчи ёрдамида сиқиш, бураш ва юмшоқ махсулотларни тешиш учун ишлатиб турли кўринишдаги изларни қолдириши мумкин. Оддий қайчи қуйидаги элементлардан ташкил топган: қайчининг кенг дами, бранша, даста, кичик ҳалқа, ҳалқанинг бўртган жойи, катта ҳалқа, ўқли винт, ишқаланувчи қисм, қайчининг тор дами, дамнинг учи ва дамнинг кесувчиси.Мато ва қоғоз кесиш учун мўлжалланган қайчининг тузилиш элементлари: 1–кенг дами; 2 - бранша; 3 - даста; 4 - кичик ҳалқа; 5–ҳалқанинг бўртган жойи; 6–катта ҳалқа; 7–ўқли винт; 8–ишқаланувчи қисми; 9–тор дами; 10 - дамнинг учи; 11–дамнинг кесувчиси. Металл объектлар ва тўсиқларни бузишда жиноятчилар кўпинча металларни кесиш учун мўлжалланган ускуналар билан, яъни металл қирқадиган қайчи, кичик габаритли металл қирқадиган арра, металл қирқадиган арра ва слесарлик ускуналаридан фойдаланади. Слесарлик ускуналарига слесарлар зубиласи, крейцмейсель, тешгич, тошларга ишлов бериш ускунаси, оддий белгиларни ўрнатиш асбоби, тисклар киради ва улардан турли ҳажмли, юзаки ва динамик излар қолади. Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling