3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия
Download 1.26 Mb.
|
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология
Арралаш излари. Тўсиқни кесиб ўтиш мақсадларида кўпинча жиноятчилар ёғоч арраларидан фойдаланган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда арраланиш изларига кўра арра тури аниқланилади. Ёғоч арраларининг қуйидаги турлари мавжуд: кўндаланг арра, дастали аррача. Бундан ташқари арралар тишларининг шакллари билан ўзаро фарқ қилади.Арралаш излари эса арраланиш чуқурлиги, эни, арраланиш боши ва тугашидаги четланиш билан характерланади. Арралаш изларига кўра арралашни бажарган шахснинг тахминий бўйини аниқлаш. Арралаш изларига кўра арралашни бажарган шахснинг тахминий бўйини аниқлаш учун полдан (ёки ердан) 1,5м баландликдаги ёки ундан баланд жойдаги арралаш изи танланади. Ушбу арралаш изининг ўқи тўсиқ текислигига перепендикуляр бўлиши керак. Арралаш бошланиши нуқтасидан полгача (ергача) бўлган масофа ўлчанади ва олинган натижа 1,28 коэфицентга кўпайтирилади.Эговлаш излари. Турли металл тўсиқлардан ўтишда жиноятчилар эговлардан фойдаланган бўлиши мумкин. Ушбу ҳолат кўпинча дереза панжараларини кесишда ишлатилади. Эговларнинг қуйидаги турлари мавжуд: ясси эгов, ясси ўткир бурунли, яримюмалоқ, юмалоқ, учбурчакли, квадрат шаклида, пичоқ кўринишидаги эговлар. Эговлар тишларининг кўринишлари бўйича ҳам ўзаро фарқ қилади, уларни қуйидагиларга ажратиш мумкин: якка тишлар, икки қабатли тишлар, йирик тишли эговлар.Йирик ва майда тишли нозик ишланган эговлар ҳам мавжуд. Уларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин: йирик тишли нозик эговлар, этикдўзларнинг эгови, яримюмалоқ, ясси ва ўткир учли, ясси учи ўтмас, майда тишли нозик эговлар. Майда тишли нозик эговлар қуйидаги турларга ажралади: юмалоқ, ясси ўткир учли, пичоқсимон, оддий учбурчакли ва ясси ўтмас учли. Ломлар ва улардан қоладиган излар. Бузиш билан боғлиқ ҳодиса жойларида энг кўп учрайдиган бузиш қуролининг изларидан бири бу–ломлар билан қолдирилган ҳажмли, статик босиш излари, металл объектларда эса уларнинг юзаки кўринишдаги динамик изларидир. Ломларнинг оддий ва панжали кўринишларини учратиш мумкин:Металл тўсиқларни бузиш учун одатда жиноятчилар қулай ва ихчам кўринишдаги ломларни ўзи билан олишни маъқул кўради ва ҳодиса жойларида унинг қуйидаги кўринишларини учратиш мумкин. Бундай ҳолатларда ҳодиса жойида бузиш қуроллари изларининг ҳосил бўлиш механизмини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Механик таъсирли бузиш қуролларидан ломнинг ишчи қисмини кўриб чиқайлик. Бузиш қуроли ва ускуналарнинг излари из қабул қилувчи объект (тўсиқ) ва из ҳосил қилувчи объектнинг ишчи қисмини ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўлади ва бунда, ҳар иккисининг тўла тегиши, қисман тегиши ёки уринма тарзида сирпаниши оқибатида вужудга келиши мумкин. Динамик изларни вужудга келишида, ускунанинг ҳолати фронталь ва қарши бурчаклар билан белгиланади. Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling