3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия


Download 1.26 Mb.
bet16/37
Sana30.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1410322
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37
Bog'liq
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология

Термик таъсир билан бузиш излари. Газ-кислородли кесиш аппарати. Металларни газли пайвандлаш ва кесиш техник тоза кислород билан газнинг ёнишига асосланган. Газ ёқилғиси сифатида ишлатиланадиган ва энг кўп тарқалган модда бу ацетилендир. Одатда ацетиленли балон оқ рангга, пропан-бутанли балонлар қизил рангга бўялган бўлади. Кислород балонлари эса ҳаворанг рангга бўялади.


Ацетиленли ташувчи балонларнинг қуйидаги турлари мавжуд: АСМ-1, АВМ-1,25, АСП-2,25-6, АСВ-1, АСМ-1-66. Ушбу балонларга цилиндр шаклидаги махсус сеткалар ўрнатилган бўлиб, уларга кальций карбиди солинади ва сув билан уларнинг кимёвий реакцияси туфайли газ ҳосил бўлади. Сувсиз ва кальций карбидисиз балонларнинг вазни 18 дан 22 кг гача оғирликни ташкил этади. Уларнинг ўртача габарити 300x800 мм га тенг. Кальций карбиди билан тўла қуйилган балон (2-3 кг) узлуксиз равишда 1 соатдан кам бўлмаган вақт давомида ишлайди.
Портатив газпайвандлагич аппаратлари. Суюқ газ билан тўлдирилган кичик габаритли газ балонлари билан ишлайдиган газпайвандлагич аппаратлари ҳам мавжуд. Ушбу аппаратлар жамламасига бундан ташқари кислород баллони, редуктор, резак (кесгич), пайвандлаш горелкаси ва улаш шланглари киради.
Электрпайвандлагич аппаратлари. Электрпайвандлагич аппаратлари трансформатор, электр симлари, электроушлагич ва электродлардан ташкил топган. Трансформаторларнинг қуйидаги турлари кенг тарқалган ТСП-1, ТСП-2, ТЛС-300П, СТШ-250 бўлиб, уларнинг оғирлиги 35 дан 60 кг гача, уларнинг габаритлари 500x400x600 мм ни ташкил этади. Трансформаторлар 12 - 18 кВт қувватли ток манбаини талаб қилади. Усталар томонидан қўлда тайёрланган трансформаторларни ҳам учратиш мумкин. Улар одатда ихчамроқ ва олиб юриш учун мослашган тарзда тайёрланади.
Электрпайвандлагич билан кесишда кўпинча диаметри 2,5 - 5 мм бўлган электродлар ишлатилади. 1 м узунликдаги металлни кесиш учун 3-дан 6-гача электрод сарфланади.
Электрпайвандлагич билан кесиш аломатлари. Электрпайвандлагич билан кесиш аломатларига қуйидагилар киради:
- кесиш эни 6 - 7 мм ни, айримлари бундан ҳам катта бўлиши мумкин (ток кучи ва пайванчининг махорати билан белгиланади);
- пўлат листи кесилган юзанинг ҳар икки томонида эни 100 мм гача бўлган қурум ҳосил бўлади;
- кесилган металлнинг сиртида томчи кўринишидаги эриган металл зарралари кузатилади;
- кесилган металл қирралари атрофида эни 10 мм гача бўлган ёруғ ранг ўзгаришлари кузатилади;
- кесилган металлнинг тескари томонида кесиш чизиғи атрофида эриган металларнинг оқими кузатилади;
- кесиш чизиғининг кўндаланг юзаси шлакли қатлам билан қопланади;
- кесиш бошланишида электробелги кузатилади.
Газ пайвандлаш ва газли кесиш аппаратларини излар бўйича ажратиш. Термик таъсир билан кесиш аломатлари орқали 3-жадвалдан фойдаланиб, газли кесиш (резак) ёки газ пайванлаш аппаратлари орқали бузиш содир этилганлиги тўғрсида маълумотга эга бўлиш мумкин.
жадвал


Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling