3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия


Download 1.26 Mb.
bet19/37
Sana30.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1410322
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   37
Bog'liq
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология

Бузиш қуроллари ва ускуналарни ўраб жойлаштириш тартиби. Барча ҳодиса жойидан олинаётган объектлар қандай кўринишда аниқланган бўлса, шундай кўринишда олинади ва ўраб жойлаштирилади. Ҳўл буюмлар ўраб жойлаштиришдан олдин қуритилади. Ускуна ва аппаратларнинг ишлаши ҳодиса жойида текшириб кўрилмайди. Бузиш қуроллари ва ускуналарни қалин қоғоз, картон қутти, ёғоч қутти ва шу кабиларга ўраб жойлаштирилади ва терговчининг муҳри билан муҳрланади. Агар олинаётган объектларда қўл излари, микрозарралар, биологик табиатли излар мавжуд бўлса, улар из ташувчидан алоҳида олинади ва ўраб жойлаштирилади ёки уларнинг сақланишига кафолат берувчи восита ёрдамида ўраб жойлаштирилади.


Майда зарралар, қириндилар пробиркаларга ёки қуттиларга солиниб жойлаштирилади. Қуттига солишдан олдин уларни ишқаланишдан асраш учун пахта қўйилади. Гипсли, полимерли ва пластилинли қолиплар транспортда ташиш учун қулай ва қўлдан қўлга узатиш давомида бузилишидан сақлайдиган қуттиларга ўраб жойлаштирилади.
Қулфлар ва уларнинг турлари. Қулф–бу эшикларни ёпиқ ҳолда сақлаш учун мўлжалланган ва ёпиш механизмларининг мураккаб комбинациясига эга бўлган қурилмадир. Қулфлар механик ва электрон қулфлар кўринишларида бўлади. Ҳодиса жойларида бузиш объектлари сифатида асосан механик қулфлар учрайди. Механик қулфларни қуйидагича таснифлаш мумкин:
а) қулфларнинг мўлжал­ланган мақсадига кўра: эшикларники, мебелларники, темир эшикларники, махсус, чемодан ва портфелларнинг қулфлари ва бошқалар;
б) тўсиққа махкамланиш усулларига кўра: осма, ўйма, кесиб қуйилувчи, ташқи қулфлар;
в) ёпиш механизмининг тузилишига кўра: пружинали, сувалдали, цилиндрли, винтли, дискли, рейкали ва шифрли.

Бузиш изларини аниқлаш мақсадида осма қулфни кўздан кечириш. Осма қулфларни кўздан кечиришда авваламбор унинг юзаларида қўл излари ва бошқа қатлам изларнинг мавжуд бўлишига эътибор қаратилади. Агар қўл излари бўлса ёки бошқа қатламли излар бўлса, уларни қайд этиш ва олиш масаласи ҳал этилади. Шундан сўнг қулфнинг қутисидаги жарохатлар ўрганилади, калит учун тешик атрофлари диққат билан текширилади.


Лом, мантировка ёки шунга ўхшаш бузиш қуроллари билан осма қулфнинг илмоғини суғириб олиш натижасида, уни эгов ёки темир кесадиган арра билан кесиш ҳамда осма қулф қутисининг михларини (заклепкаларини) зубила ёрдамида кесиб ташлаш оқибатларида бузиш излари вужудга келади. Қулфга нисбатан бундай хатти харакатларнинг таъсир изларини аниқлаш ва қайд этиш мақсадларида қулфни кўздан кечираётганимизда, унинг илмоғини, қулфнинг қутисини диққат билан кўздан кечирилади. Агар қулфнинг қутиси бузилган ва очилган ҳолатда бўлса қутининг юза қисмидан ташқари, унинг ички механизмлари ҳам кўздан кечирилади. Бунда ушбу деталларда ташқи таъсир излари (синиш, қиринишлар) аниқланади. Ушбу таъсир излари осма қулфни тўсиққа махкамлашдаги деталларида ҳам қидирилади.
Осма қулфнинг қуйидаги кўринишлари мавжуд: пружинали осма қулф, пружинали ва иккита ригельли осма қулф, назорат осма қулфи, сувалдали осма қулф, қутиси қуйилган цилиндрли осма қулф, шифрли осма қулф, винтли осма қулф.
Пружинали осма қулф қуйидаги тузилиш элементларидан иборат: қулф қутиси; ригель; ригель тили; илмоқнинг қулфланадиган қисмидаги уйиқ; илмоқнинг қулфланадиган қисми; илмоқ; илмоқнинг ўқи; ригель пружинаси; калит учун тешик. Иккита ригельли осма қулфлар ҳам мавжуд. Бундай қулфлар қуйидаги элементлардан ташкил топган: ригельлар; калит учун тешик; ригель ўқи; ригель тили; илмоқнинг ёпилувчи қисмлари; ригельлар пружиналари.


Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling