3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия


Жиноий мақсадда қулфларни очиш ва бузишда ишлатиладиган мосламалар


Download 1.26 Mb.
bet21/37
Sana30.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1410322
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37
Bog'liq
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология

Жиноий мақсадда қулфларни очиш ва бузишда ишлатиладиган мосламалар. Хона ичига, омборхонага кириш ёки темир қутини эгаллаш мақсадларида тўсиқларни ёриб ўтишнинг типик усуллари қуйидагилардан иборат:

  • девор ёки томни бузиш;

  • девор тагини ковлаб, сўнг хона полини бузиш;

  • эшик ёки қулф тилини сиқиш, дерезани сиқиш, металл қути эшигини сиқиш;

  • эшикни ёриш ёки синдириш. Одатда, ёришда қулф жойлашган жой қисман майдаланади ёки эшик кесакисининг қулф жойлашган жойи майдаланади;

  • қулфни бузиш ёки пармалаш, арралаш, чопиш, эговлаш ва юқорида саналган ҳаракатларнинг турли комбинациялари йўли билан қулфни эшикдан ёки сейф эшигидан ажратиш;

  • дереза ойнасини синдириш, олиш ва ойна кесгич билан кесиш. Агар дерезага қафас ўрнатилган бўлса, жиноятчи қўшимча равишда уни арралайди, синдиради ёки унинг қисмларини силжитади;

  • темир шкаф ёки сейф қулфининг тилини тиргаш жойидан домкрат ёрдамида қисиш;

  • эшик қулфини ясама калит ёки калит танлаш билан очиш.

Механик қулфларни очишнинг криминалистик усуллари. Механик қулфлар қуйидаги усулларда очилиши мумкин:


а) бузиш воситасида;
б) турли очиш воситалари ёрдамида;
в) бошқа муайян усуллар воситасида.
Бузиш воситасида қулфни очиш учун бузувчи қуйидаги харакатларни амалга ошириши мумкин: 1) қулф ригельини юлиш ёки арралаш, 2) қулф қутисини очиш ёки бузиб ташлаш, 3) цилиндрини пармалаш, 4) қулф ригелини сиқиш харакатлари бажарилади.
Қулфларни турли очиш воситалари ёрдамида очишда эса: 1) қулфлар тасодифий буюм билан, 2) танланган калит билан, 3) ясама калит билан, 4) очгичлар билан ва 5) «уистити»лар билан очилиши мумкин.
Бошқа муайян усулда очиш учун қулфнинг ёпиш механизмининг айрим қисмлари ҳаракатга келтирилади.

Осма қулфларни бузишнинг усуллари. Осма қулфни бузиш қуйидаги усуллар билан амалга оширилган бўлиши мумкин:


- қулфнинг илмоғини суғуриб ташлаш ёки арралаш. Ёпиш қурилмаларининг қўшимча қисмлари арраланиши ёки суғуриб ташланиши мумкин. Айрим ҳолларда қулфнинг илмоқларини жиноятчилар кампроғиз ёки металл қирқувчи қайчилар орқали кесишлари мумкин;
- қулф қутисини синдириш ёки бирор восита ёрдамида очиш. Цилиндрли қулфларда штифтларни олиб ташлаш мақсадида улар пармаланиши мумкин.
Осма қулфнинг бузилиши натижасида тўсиқда ёки қулфда босим излари, сирпаниш излари, арралаш излари, кесиш излари, ишқаланиш излари ва пармаланиш излари қолдирилиши мумкин. Қулф илмоғи арраланаётганида ёки унинг қутисини пармаланаётганда эшик олдида ерда (полда), ҳамда эшикнинг ўзида металл қириндилар (микрообъектлар) ёпишган бўлади.
Осма қулфларни бирор восита билан очишни жиноятчилар фавқулодда (ташқаридаги) предметлар - ясама калитлар, калит танлаш ва қулфларни очиш учун мўлжалланган махсус воситалар ёрдамида амалга оширади.

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling