3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия


Download 1.26 Mb.
bet23/37
Sana30.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1410322
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37
Bog'liq
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология

Қулфларни очиш учун мўлжалланган мосламалар. Юқорида кўриб чиққанимиздек турли қулфларнинг ёпиш механизмлари турлича тузилиш ва шаклга эга. Ушбу механизмларни харакатга келтириш учун, яъни қулфларни очиш мақсадларида уларга мос равишда ишлаб чиқилган турли очгич ва мосламалар мавжуд. Бундай мосламаларга қуйидагилар киради: сувалдасиз қулфларни очишда фойдаланиладиган очгичлар, сувалдали қулфларни очишда фойдаланиладиган очгичлар, қулфларни очишда ишлатиладиган «уистити»лар, қулфларни очиш учун мўлжалланган махсус трубачалар (слой), цилиндрли қулфларни очиш учун очгичлар, цилиндрли қулфларни очишга мўлжалланган тароқсимон очгичлар, «Аблой» типидаги қулфларни очиш учун очгичлар ва цилиндрли қулфларни бузиш учун мосламалар.


Сувалдасиз қулфларни, яъни пружинали ва назорат қулфларини очиш учун қаттиқ симдан тайёрланган очгичлар ишлатилиниши мумкин. Бундай очгичлар ёрдамида сувалдали қулфларни очиш имконияти ҳам мавжуд.

Сувалдасиз қулфларни очишда фойдаланиладиган очгичлар

Сувалдали қулфларни очиш учун махсус тайёрланган очгичлар улардан учидаги тишларнинг шакллари билан фарқ қилади. Ушбу очгичлар ёрдамида пружинали ва назорат қулфларини очиш имконияти ҳам мавжуд.



Сувалдали қулфларни очишда фойдаланиладиган очгичлар
Цилиндрли қулфларни очиш учун эса ўзгача кўринишдаги ясси пластина шаклидаги очгичлар ишлатилади. Бундай очгичлар ҳар қандай ариқчали цилиндрларнинг калит учун тирқишларига киритишга мосланиб қаттиқ металл пластиналардан тайёрланади.

Цилиндрли қулфларни очиш учун очгичлар

Цилиндрли қулфларни очиш учун тароқсимон шаклда ясалган очгичлар ҳам ишлатилади. Бунда, цилиндрнинг калит кириши учун тешигига очгич кирганидан сўнг, тароқсимон очгич тишлари цилиндр штифтларининг очиш ҳолатига мосланади.


«Аблой» типидаги қулфларни очиш учун махсус очгичлар мавжуд. Бундай очгичларнинг тишлари ушбу типдаги калит тишларига ўхшатиб ясалган бўлади ва унинг турли масофаларда ҳар ҳил ҳолатга келтириш имкониятлари бўлади.
Цилиндрли қулфларнинг цилиндрини уриб чиқаришда ишлатиладиган махсус мосламалар ҳам мавжуд. Бундай мосламаларни қўллаш оқибатида цилиндрнинг қулфга махкамланадиган винти ва цилиндрнинг ригельни харакатга келтирадиган тиши жарорхатланади.

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling