3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия


Қон изларининг кўринишлари. Қон излари қуйидаги кўринишларда учраши мумкин


Download 1.26 Mb.
bet26/37
Sana30.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1410322
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   37
Bog'liq
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология

Қон изларининг кўринишлари. Қон излари қуйидаги кўринишларда учраши мумкин:


1. Қон томчилари оғирлик кучи таъсири остида қон зарраларининг эркин тушиши натижасида ҳосил бўлади. Бунда изларнинг шакли қон томчиларининг манбаи (масалан, одамнинг бирор аъзоси) ва из қабул қилувчининг ўзаро жойлашувига боғлиқдир. Агар қон томчиси горизонталь текисликка тушса, қон изи юмалоқ шаклга, агар қия текисликка тушса, қиялик томон учи ўткирланган овал шаклига эга бўлади. Тушиш бурчаги кичрайган сари изнинг ўткирланган қисмидан оқишлар четланиб боради. Тушиш баландлиги каталашган сари (5-10 см дан бошланиб) изнинг атрофи нотекислашади, одинига тўлқинсимон, сўнг тишсимон (10-25 см), нурсимон (25-30 см) шаклларга эга бўлади, 50 см ва ундан баланд масофаларда ундов белгиси шаклида қўшимча излар ҳам вужудга келади.
2. Қоннинг сачраш излари, турли тарафларга учаётган суюқ қон зарраларининг куч импульси таъсирида вужудга келади. Бундай кучлар қуйидагилар бўлиши мумкин: артериаль қон босими, қон билан булғанган қўлнинг силтиниши, тана қисмларига уриб ёриш зарбалари, қон билан булғанган киймларга зарба бериш кучлари. Изларнинг шакли сачрашдаги тушиш бурчакларига боғлиқ бўлиб, унинг кичраиши билан юмалоқ шаклдан ундов белгиси шаклига яқинлашади ва ундовнинг ўткир бурчаги сачрашдаги учиш йўналиши бўйлаб жойлашади.
3. Қон оқишлари – чизиқли шаклларга эга бўлиб, қоннинг оғирлик кучи таъсири остида вужудга келади.
4. Қон билан чапиланиш излари – қон билан булғанган объектнинг из қабул қилувчи объект билан ўзаро тегиши натижасида вужудга келади. Қон билан чапиланиш излари тамға ва суркаш кўринишларида бўлади. Тамға вужудга келиш механизмига кўра статистик из бўлиб, суркаш динамик из ҳисобланади.

Ҳодиса жойида топилган моддани қон эканлигини аниқлаш учун дастлабки текширув. Ҳодиса жойида топилган модданинг қон эканлигига шубҳа туғилганида дастлабки текширув орқали тахминий хулоса қилиш мумкин. Бундай дастлабки хулосага эга бўлиш учун уч фоизли водород перикиси билан намуна олиш тавсия этилади. Бунинг учун бир неча қон доғлари топилган бўлса, унинг бири, агар доғ биргина бўлса, унинг четидан намуна сифатида олинади. Олинган намунага 3 фоизли водород перикисининг эритмаси таъсир этилади, агар намунада кўпик ҳосил бўлса, ижобий хулоса қилинади.


Бундай мақсадларда бензидин намунаси ҳам ишлатилиниши ҳам мумкин. Бунинг учун бир фоизли бензидинни спиртли эритмаси олинади ва тенг миқдордаги уч фоизли водород перикиси эритмаси аралаштирилади. Ушбу рангсиз аралашмадан тампун ёрдамида намуна олинади ва доғнинг бир чеккасига қўйилади. Агар тампундаги эритма билан номаълум модда доғидаги суюқлик реакцияга киришса, тампун суюқлиги кўк тус олади ва уни қон эканлигидан далолат беради.

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling