3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия


Download 1.26 Mb.
bet28/37
Sana30.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1410322
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   37
Bog'liq
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология

Ҳодиса жойидан қон изларини олиш усуллари. Объектлардаги топилган қон излари из ташувчиси билан бирга олинади, бунинг учун уларнинг бирор қисми кесиб олиниши, қирқиб олинади. Бунинг имконияьти бўлмаса, қон доғлари пробиркаларга кўчириш усули билан олинади. Иккинчи пробиркага объектнинг ўзидан намуна кўчириб олинади. Агар кўчиришнинг имконияти бўлмаса, нам дока ёрдамида намуна олинади ва хона ҳароратида ушбу намуна қуритилади ва ўраб жойлаштирилади. Агар қон оқишлар топилса, улар қуруқ дока билан артиб олинади ва хона ҳароратида қуритилади. Агар қон қорда аниқланган бўлса, тоза докага қонли қор солинади ва шиша ёки ойна устида қуритилади. Киймлардаги ёки ётар жой буюмларидаги қон из ташувчи билан биргаликда олинади. Агар қон излари нам бўлса уларни қуритиб сўнг ўраб жойлаштирилади. Агар ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида қонли буюмлар ёки қўл ювилган идиш аниқланса, ушбу идиш ҳам ҳодиса жойидан олинади. Ердаги қон изларини олишда дастлаб олинаётган намуна бегона жисмлардан, қурт қумирсқалардан тозаланиб, тупроқ билан биргаликда кўчириб олинади.

Қон изларини ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомасида қайд этиш бўйича баённомадан лавҳа:


«...Эшикда, пола мурда чап оёғининг олдида тўқ қизил рангли, қуруқ ва нам ҳолатда турли ўлчам ва шаклларда қон доғлари мавжуд. Эшикдаги қон доғлари хона полидан 120 см баландликда жойлашган бўлиб, 25х15 см майдонни эгаллайди ва гурзи шаклига ўхшаш оқим кўринишида аксланган. Полдаги қон доғлари 30х15 см майдонни эгаллайди ва кичик оваллар шаклида намоён бўлган. Энг катта доғларнинг диаметри 0,8 см га тенг бўлиб, қон доғларининг атрофлари нотекис тишли кўринишда аксланган. Эшикдаги ва полдаги қон доғларининг жойлашувининг умумий кўринишлари ва уларнинг ҳар бири алоҳида масштабли фототасвирга туширилди. Изларнинг шакллари шаффоф қоғозга кўчирилди ва скальпел ёрдамида излар алоҳида рақамланган қоғоз конвертларга қоқиб олинди. Эшикдан олинган қон доғлари № 1-рақамли конвертга ва полдан қоқиб олинган қон доғлари № 2-рақамли конвертга солинди. Қора рангли бўёқ билан конвертларга қуйидаги ёзувлар бажарилди. №1-рақамли конвертга: «Қорасу 2 даҳаси, 1 уй 2 хонада содир этилган қотиллик бўйича, эшикдан олинган қонга ўхшаш моддадан намуна, Холислар: М.Улуғбек тумани, 1. (имзо), 2. (имзо), терговчи (имзо), мутахассис-криминалист (имзо) 30.12.12й»; №2-рақамли конвертга: «Қорасу 2 даҳаси, 1 уй 2 хонада содир этилган қотиллик бўйича, хона полидан олинган қонга ўхшаш моддадан намуна, Холислар: М.Улуғбек тумани, 1. (имзо), 2. (имзо), терговчи (имзо), мутахассис-криминалист (имзо) 30.12.12й»...»

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling