3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия


Download 1.26 Mb.
bet27/37
Sana30.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1410322
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37
Bog'liq
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология

Ҳодиса жойида кўринмас қон изларини фош этиш. Жиноятчилар айрим ҳолатларда ўзларининг қилмишларини яшириш мақсадларида ҳодиса жойидаги қонларни ювиб тозалаб кетиши мумкин. Бундай изларни фош этиш мақсадларида кўздан кечирилаётган жой қоронғилаштирилади ва 45° бурчак остидаги ёруғлик нурлари ёрдамида қон доғлари қидирилади. Бундай қидириш давомида қон доғлари мавжуд бўлган жойлар маълум даражада йилтираши кузатилади. Ёруғлик нури манбаи сифатида ультрбинафша нурларининг ишлатилиниши яхши натижа беради. Бунда қон доғлари тўқ жигарранг рангида тус олади. Изларни қидиришда жиноят содир этиш механизмини ҳаёлан тиклаб, қон доғлари қолиши мумкин бўлган жойлар қидирилади. Айниқса, қонни тозалаши қийин бўлган объектларга (масалан, пол ва деворлардаги тешиклар, киймларнинг чоклари ва бошқа шунга ўхшашлар) алоҳида эътибор қаратилади.


Кўринмас қон излари люминол эритмаси билан ҳам аниқланиши мумкин. Бунинг учун 1 литр қайнатилган (дисцилланган) тоза сувга 5 грамм кальций содаси ва 0,1 грамм люминоль аралаштирилади. Аралашмани ишлатишдан олдин унга 100 мл уч фоизли водород перикиси эритмаси аралаштирилади ва чанглатгич (пульверизатор) ёрдамида сепилади. Қон доғлари мавжуд жойлар мовий рангида интенсив кўринишда люминесценцияланади. Бундай нурланиш узоғи билан 1 минутгача давом этади. Аниқланган ушбу ҳолат имкон тариқасида фотосуратга олинади.

Ҳодиса жойида қон изларини қайд этиш. Қон доғларининг аниқ жойлашган жойини қайд этиш содир бўлган ҳодисани механизмини тиклаш учун катта ёрдам беради. Шунинг учун қон излари топилганда қуйидагиларга эътибор бериш керак:


1) ўлчашлар йўли билан ҳар бир қон доғи аниқланган жой қайд этилиши керак;
2) қон доғларининг жойлашган жойнинг умумий кўриниши фотосуратга олиниши керак;
3) уларнинг ичидан жиддий аҳамиятга эга бўлгани масштабли фотосуратга олинади.
4) изларни баённомада акс этишда қуйидагилар киритилади:
а) қон доғи топилган объектнинг номи ва унинг кўриниши;
б) уларда қон доғини аниқлаш методи;
в) изларнинг объектда жойлашуви ва унинг из ҳосил қилувчига нисбатан (масалан, мурдага нисбатан) ҳолати ва жойлашуви;
г) изларнинг миқдори;
д) изларнинг шакли (доғ, оқим, сачраш ва бошқалар);
е) изларни ҳосил бўлиш механизми тўғрисида баҳо бериши мумкин бўлган хусусиятлари;
ж) изларнинг ўлчамлари ва эгаллаган майдони;
з) қайд этиш усуллари тўғрисида;
и) қайси излар қандай усул билан олинганлиги;
к) ўраб жойлаштириш воситалари.

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling