3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия


Download 1.26 Mb.
bet11/37
Sana30.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1410322
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   37
Bog'liq
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология

Турли тўсиқларда бузиш қуроллари изларини аниқлаш ва кўздан кечириш. Эшикларни ва деразалар ромини сиқиш йўли билан эшикни бузиб киришда жиноятчилар кўпинча, лом, мантировка, отвертка ва бошқа шу каби ускуналарни ишлатиш орқали бузишни амалга оширади. Бундай ҳолларда эшиклар ва деразаларнинг кесакиларида ҳамда эшик, дераза чорчўпиларида бузиш қуролининг ҳажмли излари, бузиш қуролини харакатга келтиришда эса бузиш қуролининг динамик излари ҳосил бўлади.


Айрим ҳолатларда, бино ичига кириш эшикларни, пол, деворлар, ва томни бузиш билан бузишни амалга оширади. Бунда арра, болта, лом, бурға каби ускуналарни ишлатади ва мос равишда ҳодиса жойида арралаш, чопиш, бурғалаш излари қолади. Дераза ойналарини олиш усули билан бино ичига кириш кўп учрайди, айрим ҳолларда ойналарни ойнакесгич билан кесиши ҳам учрайди. Ёғочли эшикларни бузишда айрим шундай ҳолатлар ҳам учрайдики, эшик олдинига бурға билан тешиб олинади ва шундан сўнг бошқа ускуналар ёрдамида чопиш ва ёриш орқали бузилади ёки арраланади. Шунинг учун ҳар бир тўсиқни кўздан кечиришда синчковлик билан барча изларни топиш харакатида бўлиш керак.
Бурға билан тешилган тешикларга ва улардан чиққан қириндига кўра бурға пармасининг ўлчамлари, ишлатилган парманинг тури тўғрисида маълумотга эга бўлиш мумкин. Агар бурғалаш давомида жиноятчи икки тарафлама тешиклардан ташқари бир томони ёпиқ тешик қолдирган бўлса ва ушбу тешикда бурға қирраларининг кесиш хусусиятлари намоён бўлса, ушбу из бўйича ишлатилган пармани айнанлаштириш имконияти мавжуд.
Бузиш билан боғлиқ ҳодиса жойини кўздан кечиришда арралаш изларини кўп учратиш мумкин. Тўсиқларни арралашда қолган арралаш изларига кўра изни қолдирган ускунанинг ёки арранинг турини аниқлаш учун арраланган жойдаги арра тишларининг излари ўрганилади. Арра тишлари харакатга келтирилган пайтда турли уйиқлар кўринишидаги изларни қолдиради. Ушбу уйиқларнинг жойлашуви, уларнинг шакли арралаш йўналишини ҳам кўрсатиши мумкин.
Болта ёки шунга ўхшаш ускуналар билан чопиш ва кесиш, ҳамда ёриш харакатлари амалга оширилади. Бунда чопувчи ускунанинг тиғларидан излар қолади ва ушбу изларда тиғнинг хусусиятларини ўзида акс этган излар мавжуд бўлиши мумкин. Ушбу изларни кўздан кечиришда изларда акс этган майда ариқча ва уйиқчаларнинг намоён бўлишига алоҳида аҳамият бериш керак, чунки улар орқали ушбу изни қолдирган ускунани айнанлаштириш имконияти мавжуд.
Шунингдек, ҳодиса жойида қолдирилган ёки тинтув давомида топилган бузиш қуроллари ва ускуналарда турли моддаларнинг қатлам излари ёки микрообъектларнинг (бўёқ, мато, соч толаси) излари қолдирилган бўлиши мумкин.

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling