3-мавзу: маданий ва маънавий мерос


Ўзбекистонда Шарқ Уйғониш даври


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/27
Sana20.10.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1712379
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27
Bog'liq
madaniyatshunoslik

3. Ўзбекистонда Шарқ Уйғониш даври масаласи маҳаллий материалларни умумлаштирган 
ҳолда етарли ишланмаган. Марказий Осиё минтақасидаги Уйғониш ҳақида гап борганда IX-XII 
асрлар аввало хорижий маданият ва қарор топган исломий этиьқодга нисбатан ривожланган ва 
бойиган қадимий маданият негизида миллий Уйғониш деб каралмоғи лозим. Марказий Осий 
узоқ йиллик тарихида кўп босқин ва талончиликларни кўрди, уларга қарши озодлик ва 
мустақиллик учун кураш олиб борди. Ҳақикат шундаки, ҳар бир босқиндан сўнг миллий 
давлатчилик ва маданият тикланди. Мустақилликка интилиш ғояси ва харакати ўзга халқлар 
томонидан яратилган маданиятларни инкори эмас. Марказий Осиё маданиятида умуминсоний 
аҳамиятга 
молик 
жамики 
маданият 
ютуқлари 
ижодий 
уйғунлашганидек, 
айни 
пайтдаминтақамаданияти бошка халқлар маданиятларига самарали таъсир кўрсатди ва уларни 
бойитди. Мавжуд адабиётлар ва фикрлар таҳлили асосида Марказий Осиёдаги халқлар Миллий 
маданий Уйғонишни уч даврга бўлиш мумкин: 
1. IХ-ХlV асрлар - араб босқинидан кейинги давр. 
2. ХIV-ХV асрлар мўғул истилосидан кейинги давр. 
3.XX аср боши ва ҳозирги давр колониал босқин ва Совет давридан кейинги сиёсий, 
миллий, маданий Уйғониш. Мустақиллик ва миллий маданият Уйғониш ҳодисалари моҳияган, 
ички жиҳатдан узвий боғлиқ бўлиб, бу хусусда акад. М.М. Ҳайруллаев шундай ёзади: 
«Мустақиллик ва Уйғониш, Мустақиллик ва юксалиш узвий боғлиқдир, у биздан ақл-
идрокни, билимни, истедоду қобилиятни, фаолликни, куч-ғайратни талаб этади». 
Марказий Осиёда Уйгониш даври маданиятининг белгилари қуйидагича: 
• дунёвий илмларга интилиш, дин ва диний билимларни жамият, инсонлар манфаати 
нуқтаи назаридан талқин этиш; 
• Турли халқларнинг маънавий-маданий мероси ўтмиш маданий қадриятларидан (араб, 
эрон, юнон маданияти бойликлари) фойдаланиш; 
• Табиатни, мавжуд ҳаётни, мавжудотни ўрганишга қизиқишнинг кучайиши, унинг 
сирларини очишга ва ундан фойдаланишга интилишнинг ортиб бориши, шу муиосабат билан 
табиатшунослик илмларининг ривожланиши; 
• Билишда ақлни мезон деб билиш, ақлий билиш, рационалистик усул, илмийлик 
ролининг ошиб бориши; 
• Инсонга муҳаббат, унинг ахлоқий,ақлий хислатларини, қобилиятлариии ўрганиш ва 
фазилатларини очиб беришга мантиқ илмига катта эътибор бериш, комил инсонни тарбиялаш, етук 
фозил жамоа хақидага фикрларни асослаб бериш; 
• Диний тасаввур, диний таълимотлар ривожида диний ахлоқий мавзунинг устунлиги, 
инсон ҳулқи, манфаатларининғ диний ғояларда етакчи мавзуга айланиши, ички маънавий 
камолот,Оллоҳга субъектив ички мукаммаллашув, маънавий рухий кўтарилиш, юксалиш 
ёрдамида эришув ва унинг сифатларига муяссар бўлишга қаратилган фаолият;
• Оғзаки ва ёзма сўзга катта эътибор, унинг ижтимоий-ахлоқий қудратини куйлаш, 
таърифлаш, шеърият, филология, бадиий маданиятнинг юксак ривожи, сўз санъати, риторика 
билан шуғулланиш маданийликнинг муҳим белгисига айланиб қолиши.
17
IХ-ХII асрларда Марказий Осиё минтақасида маданият юксалиши парвоз босқичга 
чиққанлига тўғрисида гап борар экан, айни шу ҳудуд жаҳонни ҳайратга солган буюк 
мутафаккирларни етиштириб берганлиги, илм-маърифат, бетакрор кашфиётлар бешиги- тарихда 
«Мусулмон маданияти», «араб маданияти» деб номланган тушунчалар билан баҳолангани бежиз 
эмас. Ўрта аср тарихчилари ва сайёҳлари ушбу даврда Марказий Осиёда иқтисод, савдо 
ўсганлига, кўркам шаҳарлар қад кўтарганлиги, илм-маърифат гуркираб ривожланганлиги ҳақида 
маълумот берадилар. Монументал меъморчилик, тасвирий санъат, мусаввирлик ва мусиқа 
санъати беқиёс даражада ривожланган, кутубхоналар фаолият кўрсатган
.Ўша пайтда «Бухорода 
баланд тош деворлар билан ўралган саройлар, турли расмлар билан безатилган меҳмонхоналар, 
моҳирлик билан барпо этилган боғлар, ҳиёбонлар, ҳовузлар» мавжуд бўлганлиги ҳақида 


47 
манбаларда қайд этилади. Абдул Вафо ал Бузжоний ўзининг «Геометрик қоидаларнинг 
ҳунармандларга керакли томонлари ҳақида» асарида турли геометрик усуллар ёрдамида ҳар хил 
нақшлар, бино безаклари ясаш йўллари, қурувчи усталарнинг тажрибалари, бадиий усуллари 
ҳақида ҳикоя қилади. Бошқа манбаъларда бу даврдаги тасвирий ва мусаввурлик санъати, ҳусусан 
портрет чизиш ҳақида маълумотлар келтиради
19
.
Археологик казилмалар ва қўлёзма манбаълардан маълум бўлишича ўша даврда мусиқа ва 
мусиқашунослик ҳам кенг ривож топган ва у математика илмииинг таркибий қисми саналган. 
Мазкур даврнинг буюк олими Абу Наср Фаробий мусиқанинг назарий асослари, куйлар, 
асбоблар, мусика маданиятининг мезонлари, атамалари тахлилига бағишланган «Катта мусиқа» 
китобининг муаллифидир. («Китоб ал мусиқи ал Кабир»). Ўрта аср мусулмон шаркда мусиқа 
назариясига бағишланган ушбу китоб 2 қисм, 3 китобдан иборат бўлган. Фаробий «Катта 
мусиқа» дан ташҳари «Мусиқа хақида сўз», «Ритмлар тартиби ҳақида китоб», «Ритмга қўшимча 
қилинадиган силжишлар ҳақида» асарларининг ҳам муаллифидир. 
Уйғониш даври маданиятининг буюк намоёндалари ўз ижод изланишларида бевосита 
қадимги маданият меросга таяндилар. Аввалги маърузада Марказий Осиё халқларининт қадимги 
юнонлар, римликлар, месопотамияликлар, ҳиндистонликлар ва хитойликларнинг маданияти 
билан яқиндан таниш бўлганлита, бу тилларни яхши билганликларини қайд этган эдик. Юртни 
харобага айлантирган, маданий ёдгорликларни хонавайрон қилган, илм ахдларини қувғин 
этган (Ибн Кутайба) араб босқинига қарамай, қадимга бой маданият изсиз йўқолмади. Ислом бутун 
маданиятга, тилга, 
удум-анъаналарга маълум даражада 
ўз 
таъсирини 
ўтказган 
бўлсада,моҳияти ўзгар мади. Бу халқимизга хос эзгулик, меҳр-шафқат, инсонпар-варлик, ҳайр-
мурувват, оқкунгиллик, бағрикенглик, илмга ташналик, ўзга халқларга ишонч эҳтиром 
фазилатларидир Юнон, Ҳинд, Хитой маданиятини жуда яхши билган Марказий Осиёнинг илм 
аҳлигина ўзга халқларни бошкалар маданияти билан яқиндан таништириши мумкин эди. Шунинг 
учун ҳам машҳур математик ал-Хоразмий ҳиндларнинг ҳисоб тоимили, Фаробий Юнонистонлик 
Арастунинг фалсафий таълимотини, Ибн Сино Гиппократ тиббиётини янга даврда янги 
босқичга кўтарди, имом ач-Бухорий исломий таълимотни асослади Муҳаммад Пайғамбардан 
кейинги иккинчи шаҳсга айланди. 
Уйғониш даврида миллий маданиятаи юксалтиришга эътибор давлат сиёсати даражасига 
кўтарилди. Мустақилликни қўлга киритган Сомонийлар шажарасининг биринчи ҳукмдорлари 
миллий маданий қадриятларни барқарор этмасдан туриб тўла давлат мустақиллигига эришиш 
мумкин эмаслигини англадилар. Жумладан, она юрт мадҳи бу даврда шу даражага кўтариладики, 
зардўштийлик эсланмай қолди. Араб ёзувида бадиий ижодни таъқиқламаган ҳодда, самонийлар 
оддий ҳалқ англайдиган тилда ёзган муаллифларни тўла қўллаб-қувватладилар.Сомонийларнафақат 
адабиёт аҳлига, барча олимларга ҳомиилик кўрсатиб, Шероз кутубхонаси билан рақобат 
даражасида бўлган улкан кутубхонани асосладилар. Улуғ аллома ибн Синонинг 
ҳотирлашича, кутубхона кўпхонали бўлиб, хоналарнинг бирида араб китоблари, шеърлари 
бошқасига фикҳга оид китоб таҳланган. Шу тартибда ҳар бир хонада фаннинг маълум сохасига 
доир китоблар жамланган. 
Китоб ёзишнинг кучайиши, ҳаттотлик санъатининг, уни безаш, нақшлар билан кўркам қилиш 
мусаввирлик санъатининг ривож топишига олиб келган. 
Умуман бу даврда қўлёзмаларни кўчириш, тайёрлаш, тўплаш маданий ҳаётнияг мухим 
соҳасига айланган. Маълумки, асар фақат қўлда бир нусҳадангана ёзшгар эди. Босмахона эса бир 
неча асрдан сўнггина пайдо бўлган. Ёзилган асарни нусҳасини кўпайтириш, бошқаларга 
етказиш, ундан нусҳа олиш зарур эди. Шунинг учун нусха кўчириш, асарни кўпайтиришга катта 
эътибор берилди. Аста-секин махсус нусҳа кўчириш санъати ва ҳунари шаклланди, шу 
туфайли бир жойда ёзилган асарларни бошҳа шаҳар, ўлкаларида таркиллаш имкони вужудга 
келди. 
Махсус нусха кўчириш билан шуғуланувчилар, ҳусни хат соҳиблари пайдо бўлиб, улар 
буюртма ёки сотиш учун асарлардан нусҳа кўчириш билан шуғулланганлар. Китобдан нусҳа 
кўчириш, китоб савдосининг кенг йўлга қўйилиши ҳамда маърифат ахлини тинимсиз фаолияти 
туфайли Бухоро, Самарқанд, Марв, Нишопур, Бағдод, Дамашқ сингари шахарларда катта 
кутубхоналар вужудга келди. Бозорларда китоб расталари кўпайди, китоб савдоси, уни тарқатиш 
билан шуғулланувчилар фаолияти кенгайди. Марказий Осиёга Бағдод, Миср, Эрон ва 


48 
Испаниянинг турли шаҳарларидан қўлёзмалар келтирилиб, юртдошларимизнинг қўлёзма асарлари 
бошқа ўлкаларга олиб кетиладиган бўлди
21


Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling