3-мавзу: маданий ва маънавий мерос


ИККИНЧИ ЯРМИ ВА XV АСР ОХИРИ)


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/27
Sana20.10.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1712379
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27
Bog'liq
madaniyatshunoslik

ИККИНЧИ ЯРМИ ВА XV АСР ОХИРИ) 
Режа
1. Темур 
ва темурийлар давлатининг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маиший 
траққиёти. 
2. Меъморчилик. Тасвирий санъат ва амалий санъат. 
3. Санъат, фалсафа ва дин. 
4. Илм-фан ва адабиёт.
 
 1. Темур ва темурийлар давлатининг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маиший 
траққиёти. Темур ва темурийлар даври Ўрта Осиё маданиятида алоҳида даврни ташкил қилади. 
Маданият тарихида классик давр ҳисобланган бу давр хусусан, ўзбек маданиятининг бугунги 
ҳуқуқий жойлашувида асос бўлиб хизмат қилади. Аввало, бу давр маданияги Темур асос солган 
кучли давлатчилик тамойиллари асосида шаклланган ижтимоий-иқтисодий тараққиёт билан 


49 
боғлиқдир. 
Амир Темур даврида Ўрта Осиёнинг мустақил бир давлат қилиб бирлаштирилиши 
мамлакатнинг иқтисодий-маданий тараққиётига ижобий таъсир кўрсатади. Илм-фан, адабиёт 
ва санъат, ҳунармандчилик ва меъморчилик равнақ топди. Мамлакат ва пойтахт Самарқанднинг 
ободончилиги йўлида маҳаллий ва чет мамлакатлардан кўплаб фан ва санъат ахлларини, 
ҳунарманд меъморларни ва мусаввирларни тўплади. 
Темур марказлашган давлат тузиш жараёнида ишлаб чиқаришда, хусусан қишлоқ 
хўжалигига алоҳида эътибор берди. Ўрта Осиёда қишлоқ хўжалиги сунъий суғоришга 
боғлиқлигини яхши тушунган Темур Ангор каналини қаздирди ва Мурғоб водийсида суғориш 
ишларини йўлга қўйди. Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари оқар сув билан таъминланди. 
Лалмикор ерларда ариклар қазилди. Деҳқончилиқда донли экинлар, пахта, зиғир экилган. Бўёқ 
учун рўян ўсимлиги, шунингдек пиллачиликда тутлар кўп экилган.Узум, лимон етиштирилган. 
Улуғбек даврида Боғи майдовда турли ўсимликлар экилиб, Боғча номли боғ барпо 
этилган. Темур Самарқанд атрофида Бағдод, Султония ва Шероз номли қишлоқлар қурдиради. 
Темур ва Улуғбек даврида қўйчилик ва йилқичиликка алохида эътибор берилган. 
Тоғ-кон ишлари йўлга қўйилиб, турли маъданлар қазиб олиниши туфайли ҳунармандчилик 
ривожланган. Ободончилик, сугорма деҳқончиликнинг ривожланиши иқтисодий ҳаётда муҳим 
соҳа-ҳунармандчилик, савдо ва товар- пул муносабатларининг тараққиётига ижобий таъсир 
кўрсатди. 
Ҳунармандчилик 
тармоқларининг 
кўпайиши 
туфайли 
шаҳарларда
ҳунармандчилик маҳаллаларининг сони ортиб, янги бозор расталари, тим ва тоқлар қурилди. 
Тўқимачилик, кулолчилик, чилангарлик, темирчилик ва бинокорлик соҳалари асосий ўрин 
тутган. Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Шоҳруҳия, Термиз, Шаҳрисабз, Карши шаҳарларида янги 
ҳунармандчилик маҳалалари қурилиб, савдо марказига айланди. Ип, жун, каноп толасидан 
газмоллар тўқилган. Ипакдан шойи газламалар атлас, кимхоб, банорас, дуҳоба, ҳоро, дебо каби 
газмоллар тўқилган. 
ХI-асрда металл буюмлар: уй-рўзгор буюмлари, асбоб-ускуналар, қурол-яроғлар кўплаб 
ишлаб чикарилган. Самарканд қуролсозлик марказига айланиб, совутсозлар махалласи қурилган. 
Шахарларда мис ва жездан буюмлар ва мис чақалар зарб қилинган. Темур фармони билан Уста 
Иззоддин Исфаҳоний ясаган жез қозон ва шамдон ҳозиргача сакланиб қолган. Мисгар ва 
чилангарлар металлни тоблаш, қуйиш, сиртига нақш солиш, олтин ва кумуш суви юргизилган каби 
мураккаб ишларни бажарганлар. 
Масалан, Бибихоним масжиди эшиклари етти хил маъдан қотишмадан тайёрланган. 
Заргарлар олтин, кумуш ва жез қотишмаларидан нафис зеб-зийнат буюмлари ясаганлар. Олтин 
ва кумуш гардишли, қимматбаҳо тошлар қадалаган идишлар сиртига нақш ва ёзувлар ишланган. 
Кулолчилик энг сертармоқ соҳа бўлган. ХIV-ХV асрларда сирли сопол бадиий ранг-
баранглиқда турли соҳаларда ишлатилган ва турли буюмлар ясалган.Тоштарошлиқда нақш, 
хаттотлик кенг қўлланила бошланган. Бинокорликда ғишт терувчилар «Банно», пештоқ, равоқ 
ҳамда тоқларга парчин ва чироқ қопловчи пардозчилар «Устоз» дейилган. 
Самарқандда шишасозлик ривожланиб турли идиш ва буюмлар ясалган. Қурилишда рангли 
ойналардан фойдаланилган. Ёғоч ўймакорлигида нақшин бинолар қурилган ва буюм жиҳозлар 
ясалган. Самарканд қогози ҳатто чет ўлкаларда машҳур бўлган. 
Бу даврда хунармандчилик моллари ишлаб чиқарадиган корхона бошлиғи «Уста» 
шогирдлар «Халфа»лар бўлган. Ҳунармандлар шаҳарнинг маданиятли табакасига мансуб 
бўлган Темурийлар давлати Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Русия, Волга бўйи, Сибир билан мунтазам 
савдо-сотиқ алоқалари олиб борган. Чет давлатлар билан савдо алоқаларини кенгайтиришда 
темурийларнинг элчилик алоқалари муҳим аҳамият касб этган. Темур савдо расталари
бозорлар ва йўллар қурдиради, карвон йўлларида карвонсаройларни кўпайтиради. Айниқса, 
Самарқанд ва Бухорода бозор, чорсу, тим, тоқ, каппон каби савдо ҳунармандчилик иншоатлари қад 
ростлади. Шаҳар бўйлаб ўтган кенг кўчанинг икки томонига дўконлар жолаштирилган. 
Самарқанд ва Бухоро савдо майдонларининг кенглиги ва иҳтисослаштирилган бозорларга 
эгалиги билан ажралиб турган. Бозор савдо маркази ва ҳунармандчилик ишлаб чиқариш жойи эди. 
Шунингдек, бозорларда қўлёзма китоблар, ёзув қоғози сотилган, ариза ёки мактуб ёзувчи мирзалар 
ҳам ўтирган. Савдо растаси унда сотилувчи товар номи билан аталган. Бозорларда адабиёт, 
шеърият, илм-фан ҳақида суҳбатлар бўлган, фармонлар эълон қилинган ва айбдорлар жазоланган. 


50 
Турли томошалар шу жойда кўрсатилган, масжид, мадраса, ҳаммом бозорга яқин жойга қурилган. 
Темурийлар даврида карвон йўлларида элчилар, чопарлар ва савдо карвонлари учун дам 
олиш, отлар алмаштириш жойлари қурилган. 
ХIV-ХV аср оҳирларида Мовароуннаҳрни кўп мамлакатлар билан ижтимоий-иқтисодий 
баъзан сиёсий ва ҳарбий аҳамиятга эга бўлган карвон йўллари боғлаган эди. Бу йўллар бир-
биридан иқтисоди, халқ тумуш тарзи, дини, маънавий ва моддий маданияти жиҳатдан 
фарқланувчи мамлакатларнинг ўзаро алоқасини ривожлантиришга имкон яратди. Карвон 
йўллари савдо, дипломатик алоқаларнинг амалий вазифасини, айни вақтда мамлакат ва 
халқларнинг ўзаро иқтисодий ва маданий таъсирини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling