3-мавзу: маданий ва маънавий мерос
Download 0.92 Mb. Pdf ko'rish
|
madaniyatshunoslik
3. Санъат, фалсафа ва дин.. Амир Темур ва Улуғбек даврида тасвирий санъат турли
йўналиш бўйича юксалди. Исломда жонли нарсалар тасвирига сиғинмаслик тасвирий санъатда нақшнинг равнақига сабаб бўлди. Ўрта Осиёда араблар босқини туфайли тўхтаб қолган деворий суратлар ва умуман тасвирий санъат Темур даврида янги шакл ва мазмунда тикланди. Хаттотлик қўлёзма адабиётнинг ажралмас бир қисми ҳисобланган. Миниатюра- тасвирий санъатга ҳам аввало нақш сифатида қаралган. Темурийлар даврида тикланган деворий суратлар эса XVI асрда яна тўхтаб қолди. Самарқанддаги Темурийларнинг сарой-қароргоҳларида кабул маросимлари, жанг воқеалари, ов манзаралари, халқ байрамлари тасвири туширилган деворий суратлар бўлган. Темур, ўғиллари, набиралари, аёллари ва канизаклари тасвири бу деворий суратларда акс эттиришган Улуғбек деворида ҳам деворий суратлар мавзу жиҳатдан ранг-баранг бўлиб, услубий жиҳатдан миниатюра жанрига яқин бўлган. Бу даврда қайта кўчирилган Абдураҳмон ас- Сўфийнинг (X аср) фалақиётга оид асарига ишланган бир суратда Андромеда юлдузлар туркуми Чочлик аёл қиёфасида тасвирланади. Самарқанд расадхонасида эса тўққиз фалак кўриниши, етги гардиш, етги юддуз-ёритқич даража, вақт бўлимлари, Ер юзининг етти иқиими тасвирланган. Темур дарврида қурилган Ширинбека опа, Бибихоним, Туман опа обидаларида наққошлик ва хаттотлик билан бирга тасвирий лавҳалар ҳам мавжуддир. Ширинбека опа мақбарасида тасвир кўп рангларда, қолган ички бино деворларида оқ ва мовий рангдаги табиат манзаралари тасвирланади. Хаттотлик санъати тараққиётига XV асрда анъанавий насхи, куфий, деворий хатлари билан 52 бирга пештоқларни безовчи сулс ва тезкор-настаълиқ ноёб қулёзма асарлар кўчириладиган махсус устахоналар китоботчиликнинг равнақига ижобий таъсир кўрсатди. Амир Темур даврида Самарқандда миниатюра рассомчилик мактаби ташкил топди. Ҳозир Туркия ва Берлин кутубхоналарида сақланаётган кўчирма- ҳомаки миниатюра нусхалари XIV-XV асрларга оид бўлиб, уларда алоҳида шахслар, дарахтлар, гуллар, кичик композициялар, нақшларда чизиқлар уйғунлиги, ҳаракатлар аниқлиги, қиёфаларнинг ўз ўрнида жойлаштирилиши билан ажралиб туради. Тарихий шахсларнинг қиёфалари ҳам миниатюраларда акс этган.Амир Темур қиёфаси тириклик вақтида акс этган миниатюралар ҳали топилмаган. Асл ҳолатига яқин суратлар «Зафарнома»нинг дастлабки кўчирилган нусхаларида учрайди. Унинг бир мунча ёрқинроқ қиёфаси Ҳиротда (1467 й.) кўчирилган «Зафарнома»да келтирилади. Дастлаб Мирак Наққош бошлаган ва Беҳзод якунлаган ушбу миниатюрада бой композиция ва сержило бўёқларнинг уйғунлиги ажралиб туради. Миниатюра рассомчилигининг тараққиёти адабиётнинг ривожи билан боғлиқ бўлған. Мусаввирлар Фирдавсий, Низомий, Дехдавий, сўнгра Жомий ва Навоий асарларига расмлар ишлаган.ХIV асрда «Жомеъ ут-таворих», «Тарихи Рашидий» каби тарихий асарларга ҳам минатюралар ишлаган. Бу анъана Темурийлар даврида ҳам давом эттирилиб, «Зафарнома» ва «Темурнома» асарларида жанг лавҳалари тасвирланади.Айрим ҳолларда диний асарларга ҳам Макка ва Мадина тасвири туширилган. Бадиий асарларнинг баъзиларида Муҳаммад пайғамбарнинг (юзи ниқобда) одамлар орасида турган ҳолати ва меърожга чиқишларига оид лавҳалар учрайди. XV аср миниатюраларининг аксариятида шарқ шеъриятининг қаҳрамонлари: Лайли ва Мажнун, Хусрав ва Ширин, Рустам, жанг лавҳалари тасвирланади. Умуман миниатюра санъати Ироқ, Эрон, Хуросон, Мовароуннаҳр ва Ҳиндистонгача ҳудудда бир даврга хос бадиий- эстетик ҳодиса эди. Бу ҳодиса Темурийлар билан боғлиқ бўлиб, темурийларнинг Бағдод, Шероз, Табриз, Ҳирот, Самарқанд, Дехли каби марказларида бир неча миниатюра мактаблари вужудга келди. Самарқанд миниатюра мактаби ХIV-ХV асрнинг биринчи ярмида қарор топган бўлиб, турли туркумда яратилган бу миниатюраларда Шарқий Туркистон санъатига хос бўлган Туркий образларда Хитой рассомчилиги таъсири сезилиб туради. Самақанддаги сарой мусаввирлари Абул Хайя ва унинг шогардлари Шайх Маҳмуд Талилий, Пир Аҳмад Боғи Шамолий, Муҳаммад бин Маҳмудшоҳ, Дарвеш Мансурлар ишлаган расмлар нозик, бўёқлар усталик билан қўлланган. уларнинг миниатюралари темурийлар даврига хос ов-шикор мавзуида яратилган. 1420 йилдан кейин Бойсунқур Мирзо Ҳиротда хатготлик ва наққошлик устахонаси ташкил қилгач бу рассомларнинг айримлари ҳиротга кўчиб ўтади. Абул ҳайя тарихий асарларига ишлаган миниатюраларда Амир Темур ва темурийларнинг қиёфалари акс этса, бадиий асарларга ишлаган расмларида ҳам улар турли ҳолатларда тасвирланади. Халил Султон даврида ишланган айрим миниатюралар нафис тарзда, бадиий жиҳатдан ўзига хос «сиёҳи қалам» услубида ишланган. Темур ҳаётлик даврида унинг сарой деворларида шоҳ ва шаҳзодалар бор бўйида тасвирланиб, ҳақиқий портрет жанрини Камолиддин Беҳзод шакллантирди. Умуман, Темур ва темурийларнинг қиёфалари тасвирланган кўплаб миниатюралар дунёнинг турли кутубхоналарида сақланмоқца. Уларнинг аксариятида расм чизилган давр ёки рассом, жой, мактаб кўрсатилмаган. Бироқ, бу миниатюраларда нур сочиб турган қуёшсимон шернинг боши тасвирланган туғ- Темурнинг герби унинг саройи пешгоқида, Халил Султон ва Улуғбек зарб қилтан тангаларда учрайди. Шунингдек, табиат тасвирида тўқ яшил ва жигарранг кўплиги, кийимлар туркий миллатга хос бўлганлигидан бу мминиатюралар Самарқанд миниатюрачилик мактабига мансуб дейиш мумкин. Чунки, Ҳирот ва Шероз миниатюралари қахрамонларининг кийимлари бошқачароқдир. Самарканд мактаби миниатюрачилари вакиллари композиция яратиш ва манзара тасвирида маҳоратлидирлар. Улуғбек даврида машҳур бўлган хаттот ва мусаввир асли Обивардлик Султон Али Бовердий миниатюралари чизиқларнинг кескинлиги, рангларнинг ёрқинлиги билан ўзига хосдир. Самарқанд мактабига хос бўлган 18 та миниатюра Низомийнинг “ҳамса” асарига ва 49 та миниатюра «Шохнома» асарига ишланган бўлиб ҳозир Туркия кутубхонасида сақланади. Улуғбек даврида ас- Сўфийнинг «Силжимас юлдузлар рўйҳати» асарига ишланган миниатюраларда хариталар қизил ва қора доиралар билан катга ва кичик юлдузларнинг жойлашиши кўрсатилган бўлиб, график тарзда ранг бермай, қора сиёҳда чизилган. Юлдуз туркуми оддий халқ вакили қиёфасида тасвир этилади. 53 Шарқ миниатюрачилигида оддий халқ ҳаёти мавзуи темурийлар даврида пайдо бўлган. Масалан, «Самарқанд масжидини қуриш», «Искандар деворини бунёд этиш», «Кўчманчилар турмупш», «Жамшиднинг оддий халққа ҳунар ўргатиши мавзуидага миниатюралар бунга мисолдир. Темурийлар даврида маданиятюксалиши бадиий ҳунармандчиликнинг турли шаклларида намоён бўлди. Бадиий ҳунармандчилик асосан меъморчилик билан боғлиқ бўлмай, кошинкорлик кулолчилиги, ёғоч ва тош ўймакорлиги билан ҳам боғлиқ эди. Кабр тошларига қисман ўсимликсимон, асосан геометрик назмларда хаттотлик намуналари билан сўзлар битилган. Бу ёзувлар чуқур, қуша ўйиқларида битилган. Кабртошлар сағана ёки суна шаклида бўлиб, бўз рангли мармардан, айрим ҳолларда ўта ноёб тошлардан тантана идишлар ишланган. Ёғоч ўймакорлигида Гўри Амирда, Шоҳи Зинда, Яссавий мақбаралари, эшиклари, шунингдек ХV асрга оид уй устунлари нақшлар билан ишланган. Темур ва Улуғбек даврларида металл ўймакорлиги тараққий этади. Буюм ва идишлар олтинсимон бронза, латун, қизил мисдан ишланган. Нақшлар ўйиб, бўртма усулда, қимматбаҳо тошлар кадалнб тайёрланган. Яссавий мақбараси улкан шамдонлар, айниқса икки тонналик қозон бронза қўйиш санъатининг энг юксак намунасидир Амалий санъатнинг кулолчилик тури учун яшил, зангори тусдага ёрқин сир устига содда ўсимликнома нақшларни қора бўёқлар билан тушуришга ёки уюрма гуллар ишланиши, бу даврда пайдо бўлган оппоқ идишларга сир устидан кобальт ёрдамида нақш берилиши янгилик эди. Сопол буюмлардаги нақшлар мўйқаламда чизилган. Олдинги асрларда сопол буюмларига чизиқ нақшлар чизишган, темурийлар даврига мансуб чиккисимон сопол буюмларда кулол-рассом турли услубда оч ҳаворангдан то ложувардга қадар рангларни қўллайди. Темур ва темурийлар даврининг амалий санъат турларидан тўқимачилик, гиламдўзлик, каштачилик юксак санъат даражасига кўтарилди. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling