3-мавзу: маданий ва маънавий мерос


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/27
Sana20.10.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1712379
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
madaniyatshunoslik

 
Таянч тушунчалар 
Амир Темур, салтанат, Боғдод, Султония, Бибихоним, Карвон йўли, масжид, мақбара, 
Мовароуннаҳр, Регистон, настаълиқ, тасаввуф, Нақшбандия, тузуклар. 
 
Мавзуни такрорлаш учун саволлар 
1. Мовараунахрда ХIУ-ХV асрларда маданият равнақининг омиллари ва шарт-
шароитлари. 
2.Темурийлар шажарасини жаҳон тарихида энг маърифатлишажара эканлигига мисоллар 
билан тушунтиринг 
3. ХIV-ХV аср Мовароунахрдаги маданий юксалишнинг асосий белгилари. 
4. Темур ва Темурийларнинг маданий сиёсатида меъморчиликнинг ўрни ва аҳамияти. 
5. Ўзбек адабиёти равнақида Навоий, Бобурларнинг роли. 
6. Камоллидин Бехзод ижодининг тасвирий санъат ривожидаги аҳамияти. 
7.Улугбек илмий мактабининг ютуқлари нимада? Ва унинг жахон фани учун аҳамияти. 
 
7-МАВЗУ:
ХVI-ХIХ АСР БИРИНЧИ ЙАРМИДА МИНТАҚА ХАЛҚЛАРИ 
 МАДАНИЯТИ 
Режа.
1. Марказий Осиёда мустақил хонликларнинг вужудга келиши ва маданиятнинг 
аҳволи.
2. 
Мустақил хонликлар ва амрликнинг ўзаро маданий алоқалари.
 


58 
3. 
Минтақадаги маърифатпарварлик ҳаракатиниг юзага келиши
 
 
1. Марказий Осиёда мустақил хонликларнинг вужудга келиши ва маданиятнинг 
аҳволи.
 Марказий Осиёда темурийлар даврида маданият классик даражаси билан дунёга машҳур бўлди. 
Шайбонийлар ва Аштархонийлар даври (XVI- XVIII асрлар) да мамлакат феодализмнинг мураккаб 
жараёнларини бошдан кечирди. XVI асрда ҳунармандчиликнинг ривожланиши транзит ва ички
савдонинг кенгайишига ёрдам берди. Бу даврда ҳунармандчиликнинг 60 дан ортиқ тури мавжуд 
эди. Марказий Осиё, Ҳиндистон, Эрон, Балх, Россия, Туркия ва бошқа мамлакатлар билан совда-сотиқ 
дипломатик алоқада бўлган. XV-XVI асрларда Мовароуннаҳрда илм-фан анча ривожланди. Адабиёт, 
тарих, меморчилик ва тасвирий саньат ўзига хос ривожланиш босқичини босиб ўтди. Ҳасан Бухорий 
Нисорий (1566) нинг «Музаккир ул-аҳбоб» ва Мутрибийнинг (1604) «Тазкиратул-шуаро» номли 
адабиёт антологияси бунинг яққол ифодасидир. Бу қомусий анталогияда юздан зиёд адабиёт 
арбобларининг ижодлари ва таржимаи ҳоллари ўрин олган. Мамлакатда ҳунар ва савдо ишларининг 
ривожланиши илм аҳлининг ижтимоий доираси кенгайишига таьсир кўрсатди. Мутафаккир 
Зайниддин Восифий 1512 йил Самарқандда бўлганда базм- мушоираларда косиб, шоирлар, 
савдогарлар ва оддий кишиларнинг маьракаларда фаол қатнашиб турганлигини баён қилади. 
Уларнинг аксарияти шеьр ёзиб турганлигиўша давр табақаларининг маданий жиҳатдан юксак савияда 
эканлигдан далолат беради. Бу даврнинг ўзига хос хусусияти шундаки кўплаб адабий ва тарихий 
асарлар ўзбек тилида ёзилди. Муаллифи номаьлум «Нухратнома» Муҳаммад Солиҳнинг 
«Шайбонийнома» асарлари ўзбек тилида ёзилган. Бундан ташқари машҳур тарихчи Шарофиддин Али 
Яздийнинг тарихий асарлари хусусан «Зафарнома»си, Улуғбекка бағишланган «Мунтаҳаби жоме ва 
товорихи шоҳий» деган асарлари ўзбек тилига ўгирилди. Шайбонийлар даврида фаннинг қатор 
тармоқлари ривож топди. 1693 йилда Амин Аҳмад Розий «Ҳафт иқлим»- етти иқлим деган 
жуғрофий-биологияга оид луғат тузади. Унга Мутрибийнинг дунё харитаси илова қилинади. 1541 
йилда Муҳаммад Ҳусайн ас-Самарқандий тиббиёт ва фармакологияга оид илмий асар ёзади. У кўз 
табиби шоҳ Али ибн Сулаймон Наврўз Аҳмаджон ҳузурида ишлаб, касалликлар ҳақида «Табиблик 
дастурул-амали» рисоласини битади. Мусика илмига оид бухоролик Навкабийнинг асари ҳам XVI 
асрда бу саньат ривожидан дарак беради. Бундан ташқари хаттотлик саньатининг ривожига улкан 
ҳисса қўшган Султон Али Машҳадий, Мир Али Ҳирвий, Маҳмуд Али Шиқобий каби ҳусни ҳат 
усталари ҳам ижод қилган. 1586 йилда Дарвеш Муҳаммад Бухорий каллиграфия саньати назариясига 
оид асар ёзади. Шунингдек кўплаб қўлёзмалар миниатюралар ва суратлар билан безатилди. Тарихий 
ва адабий асарлардан «Фатхнома» Тарихи Абулхайрхоний, Навоийнинг асарлари шулар жумласидандир. 
«Миниатюраларда Марказий Осиё моддий маданияти акс эттирилади ва рассомлар воқеликни 
реалистик тасвирлашга интилади. Жалолиддин Юсуф, Келди Муҳаммад ва бошқалар рассомчилик 
саньатига улкан ҳисса қўшади. 
Хонликлар даврида қурилиш иишоотлари турлари янада такомиллашади, кўплаб жамоат 
бинолари (карвонсаройлар, кўприклар, сардобалар, ҳаммом, тим ва бошқа савдо расталари) 
қурилади. Монументал биноларнинг тарихи, қиёфаси ўзгаради, ҳунармандлар уюшмалари вужудга 
келади. Бухоро шаҳри баландлиги 10 метрли девор билан ўралиб, шаҳар дарвозалари қурилди, 
йирик бинолар қуришда (Миср Араб мадрасаси, Хўжа Зайниддин масжид-хонақоси) халқ 
меъморчилиги анъаналаридан фойдаланилди. Шаҳар ташқарисида ҳам монументал бинолар 
(Чорбакр) қурилди. Жомеъ масжидлари сарой каби серҳашам қилиб, мадрасалар пештоклии, 
минорали тарзда қуриб, ҳовлилари тўрт томондан айвон ва ҳужралар билан ўралди. Бухоро ва 
Тошкентдаги Кўкалдош мадрасалари бунга гувохлик беради. 
Бинолар безашда майда ўсимлик-нақшли парчинлар ишлатилди. Деворларга гул териш каби 
Темурийлар давридаги усуллар ривожлантирилди. Қабр тошлари ясашда юксак бадиий даражада 
тошларга ёзувларни ўйиб битиш ривожланди. (Шайбонийхон қабр тоши ва Чилдухтаронда Абу 
Саидқабрига қўйилган тошлар). Хуллас, бу даврнинг кўпгина бетакрор маданият соҳалари ўз 
сирларини мукаммал сақлаб келмоқда.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling